Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси - 7-14 штат
бирлиги
1. Бошланғич таълим методисти
1 штат бирлиги
Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич таълим методбирлашмаси
фаолиятини мувофиқлаштиради; ўқитувчиларга ўқув-тарбия жараёнида илғор
педагогик технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар
билан таъминланишида ёрдам беради, улардан самарали фойдаланилишини
мониторингини олиб боради;
ўқувчилар билим даражаси (оралиқ, босқичли назорат ва якуний
аттестация) натижалари таҳлили асосида ўқувчилар билимида аниқланган
бўшлиқларни
тўлдириш юзасидан
тавсиялар
тайёрлайди
ва таълим
муассасаларига етиказилишини таъминлайди;
ўқитувчиларга ўзаро тажриба алмашишга имконият яратади, илғор
тажрибаларни аниқлайди, ўрганади, умумлаштиради ва оммалаштиришни
таъминлайди;
ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш ва касбий тайёргарлигини
такомиллаштириш бўйича тажрибали ўқитувчиларнинг бириктирилишини
таъминлайди;
фанлар кесимида ўқитувчиларга амалий-услубий ёрдам кўрсатилишини
ташкил этади, бошланғич таълим сифат ва самарадорлигини ошириш масалалари
бўйича давра суҳбатлари, ўқувлар, семинарлар ўтказади, юзага келаётган
муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;
мактаб ўқитувчилари дарсларини, таҳлил қилади ва методик ёрдам
кўрсатади;
турли илмий-амалий анжуманларда ўқитувчиларни маърузалар билан,
видео ва аудио семинарларда иш тажрибаси билан иштирокини таъминлайди;
илғор тажриба мактаби ишини тарғиб қилишда методбирлашмалар, метод
кенгаш йиғилишларини ташкил қилади;
бошланғич таълим ўқитувчилари тўғрисида маълумотлар банкини яратади
ва уларнинг малакасини ошириш истиқбол режаларининг бажарилишини
таъминлайди.
2. Она тили ва адабиёти, ўзбек тили, қардош тиллар методисти
Do'stlaringiz bilan baham: |