Мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган
Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш
Download 1.02 Mb.
|
musiqa mashguloti
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6 ёшли бола билиши лозим бўлган билимлар
- МАКТАБГА ТАЙЁРЛОВ ДАВРИ (6- 7 ёш) Мусиқа тинглаш
Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш: Доира, ноғора, сафойил, қутича, тахта қарсак каби чолғулари ва уларда ижро этиш усуллари билан таништириш, овозидан фарқлашга ўргатиш. Катталарга жўр бўлиб зарбли оркестр ҳосил қилиш. Болаларда чолғучиликка оид ижодкорликни шаккллантириш.
Ўйин: Қўшиқларни саҳналаштириш, давра қўшиқларида сўз, мусиқа ва ҳаракатларнинг бир-бирига мос бўлишига эришиш. Ўйинларда мусиқа машғулотининг барча бўлимларидан олинган билмимларни мужассам ҳолда намоён этишга ўргатиш. Образли ҳаркатларни бажаришда болаларни умумийликдан мустақил ва якка бажариш сари бошлаш. Болаларда образли тасаввур қилиш, мустақил фикрлаш, ижодкорлик каби ҳусусиятларни шакллантириш ва ривожлантириш. 6 ёшли бола билиши лозим бўлган билимлар: -Мусиқа асарининг шаклини мустақил аниқлай олиш. -Тингланган асарларнинг номи ва ижодкорларини билиш. -Мусиқа асарининг мазмунини тушуниш ва кайфиятини фарқлаш; -Бир октава оралиғида ноталарни билиш, товушқаторини куйлаш. -Вокал ва чолғу мусиқасини фарқлаш. -Оркестр, симфония, опера ва балет жанрлари ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш. -Қўшиқ номи ва бастакорини билиш. -Мусиқага мос мустақил ҳаракатлана олиш. -Куй қисмлари ўзгаришига қараб ҳаракатларни ўзгартириш. -чолғу асбобларини фарқлай олиш. -Болалар чолғуларида ижро усулларини билиш. -Мустақил образли ҳаракатлар ўйлаб топа олиш ва бажара олиш. -Байрам эрталиклари ва кўнгил очиш соатларида фаол иштирок этиш. МАКТАБГА ТАЙЁРЛОВ ДАВРИ (6- 7 ёш) Мусиқа тинглаш: Мусиқа асарининг гўзаллигини идрок этиш, мазмунини тушуниш, ёрқин ифода воситаларини фарқлаш, мусиқанинг 2-3 қисмли шаклини мустақил фарқлай олишга, асарнинг кириш қисми, банд ва нақорат қисми, шунингдек хотимасини фарқлашга ўргатиш. Мусиқа воситасида болаларнинг ички дунёсини бойитиш, уларда эстетик дидни шакллантириш. Ўзбек мумтоз ва замонавий шунингдек, жаҳон мумтоз мусиқаси наъмуналаридан болаларни баҳраманд қилиш. Марш, қўшиқ, рақс жанридаги асарларни мустақил фарқлаш. Асарда берилган образни мусиқий-интонацион ривожланишини кузата олишга ўргатиш. Дутор, рубоб, қонун, танбур каби чолғу асбоблари ижросида куйларни тинглаш ва овозидан фарқлашга ўргатиш. Болаларни жонли ижро билан бир қаторда аудио ва видео тасмаларга ёзилган куй ва қўшиқлар, диафильм, шеърият наъмуналари, бадиий сўздан баҳраманд қилиш. Болаларнинг ёшига мос ва уларга тушунарли мазмундаги опера ва балет асарлари, халқ чолғулари оркестри ва ансамбли иштирокидаги концертлар, санъат музейларига олиб бориш. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling