Мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган
Download 1.02 Mb.
|
musiqa mashguloti
- Bu sahifa navigatsiya:
- МТМ да болаларга мусиқий таълим-тарбия бериш дастури талабларини ўзлаштирилишини баҳолашга оид методик тавсия
Ўрта даража-Бола мусиқани диққат билан тинглайди, бироқ ундаги образнинг динамик ривожланишини асар охиригача кузатишни уддалай олмайди. Тинглаган асарига нисбатан эмоционал жавоб ҳисси ҳамма вақт ҳам асар кайфиятига мос бўлмаслиги мумукин. Ҳозирча, фақатгина шакли ва мазмунига кўра содда ва оддий мусиқа асарлари унда жонли қизиқиш уйғота олади.
Мусиқа ҳақидаги саволларга ҳар доим бирдек тўғри жавоб беришга қийналади, катталардан ёрдам кутади, керакли атамаларни танлашда адашади. Мусиқавий фаолияти ҳар доим ҳам тугалланган кўринишга эга бўлмайди. Тасвирий-ифодавий воситалардан фойдаланиш ва ижодий фаоллик кўрсатишни билмайди. Куйлашда интонацион нолаларни аинқ куйламайди, нафасини тўғри тақсимлай олмайди. Ҳаракатланишда баъзи бир ноаниқликларга дуч келадиҳар доим ҳам ифодали бажармайди. Болалар чолғу асбобларида чалиш вақтида мураккаб қисмларни ижро этишда ноаниқликларга дуч келади. Юқори даража-Бола мусиқа асарини диққат билан, ундаг кайфиятлар ўзгариши ва образнинг динамик ривожланишини кузатган ҳолда тинглай олади. Мусиқа асарини таҳлил қилиш вақтида катталарнинг берган саволларига ўзи мустақил жавоб беради; элементар мусиқий атамалардан фойдаланади. Мусиқага тўғри жавоб кўрсатади. Ўйлаб ва асослаб фикр билидиради. Тингланаётган ёки ижро этилаётган мусиқа асарига нисбатан ўз муносабатини билдира олади. Мусиқага нисбатан турғун, сараланган асосланган қизиқиши бор. Қўшиқ куйлаш, ўйин, давра қўшиқларини ижро этишда мустақиллик, сифтли фаолият олиб боради. Ҳаракатлари ритмик ва техник жиҳатидан аниқ ва ифодали. Б.Ч.А.чалишда биргаликда чалиш, тўғри чалиш, ифодали чалишни уддалайди. МТМ да болаларга мусиқий таълим-тарбия бериш дастури талабларини ўзлаштирилишини баҳолашга оид методик тавсияКатта ёш (5-6 ёш) Паст даража-бола мусиқа асарини бошидан охригача диққат билан тингамайди. Мусиқани қабул қилиши юзакиҚўшиқ куйини куйлашда, нафас олишда ва куйловчилик товушини ҳосил қилишда айрим хатоларга йўл қўяди. Мусиқа остида ҳаракатланишда техник ноаниқ, асосий, гимнастик, рақс элементлари ва тақлид ҳаракатлари етарлича ифодали эмас. Б.Ч.А.чалишда умумий ансамблга риоя қилмайди, ижодда ташаббускорлик кўрсатмайди. Ўрта даража-бола алоҳида композиторлар ва уларнинг мусиқий маданиятни ривожлнишида тутган ўрни ҳақида айрим тушунча ва тасаввурга эга, бироқ улар узуқ-юлуқ ва тизимсиз. Мусиқа асарларини ижро этишда етарлича мустақил эмас, яъни катталар кўмагига мухтож. Қўшиқ айтишда куйловчилик кўникмаларини намоён қилади, бироқ бу малакалар мустаҳкам эмас. Бунга талаффуз, нафас, товуш ҳосил қилиш ва аниқ куйлашдаги айрим хатоларга йўл қўйиши мисол бўлади. Б.Ч.А.чалишда техник ноаниқликларга йўл қўяди. Кундалик ҳаётида чолғуларда чалишнинг акс этиши кам ҳолларда намоён бўлади. Юқори дараджа- ушбу даражадаги бола миллий ва жаҳон композиторлари ва уларнинг асарлари ҳақидаги мустаҳкам билимларга эгалиги билан ажралиб туради. Турли чолғу асбоблари ҳақидаги тасаввурлари мустаҳкам. Ўз фаолияти давомида мустақил ва сифатли ҳаркаталнишга интилади. Ифодали куйлайди. Рақс ижро этиш, давра қўшиқлари ва ўйинларга ижодий муносабат намоён қилади. Б.Ч.А.чалиши куйни аниқ чалиш, чиройли товуш ҳосил қилиш, умумий ансамблга риоя қилиши билан ажралиб туради. Гуруҳда яратилган мусиқа бурчагида ва оила шароитида чолғучилик билан шуғулланади (катталар, ака ва опаларини жалб қилган ҳолда). МТМ да болаларга мусиқий таълим-тарбия бериш дастури талабларини ўзлаштирилишини баҳолашга оид методик тавсияТайёрлов гуруҳиDownload 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling