Мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган


ёшли боланинг эгаллаш лозим бўлган билим кўникма ва малакалар


Download 1.02 Mb.
bet2/11
Sana01.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1317595
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
musiqa mashguloti

4 ёшли боланинг эгаллаш лозим бўлган билим кўникма ва малакалар
-Турли ҳил мазмун ва кайфиятдаги мусиқани тинглаш, эслаб қолиш;
-Тингланган куйларни таниб олиш ва уларнинг бастакори номини билиш.
-Куй, қўшиқ ва рақс ҳақида тушунчага эга бўлиш.
-Карнай, сурнай, най, ноғора, доира каби халқ чолғу асбобларини таниш ва овозидан фарқлаш.
-Қўнғироқча, шиқилдоқлар, доирача, бубен, металлофон, сунайча, болғача, учбурчак каби болалар чолғуларида чалиш усулларини билиш;
-Биргаликда куйлай олиш;
-Қўшиқ куйлаш билан бир вақтда ҳаракатлар бажара олиш.
-Ҳаракатли ўйинларда фаол иштирок этиш.
-Турли предметлар билан ҳаракатлар бажаришни уддалаш
ЎРТА ЁШ
(4-5 ёш)
Мусиқа тинглаш: Болаларнинг мусиқа тинглашга бўлган иштиёқларини қўллаб қуватлаш ва ривожлантириш. Тингланган асарниниг мазмуни ва ҳарактерини ажрата олиш, бу ҳақида суҳбат қуриш ва ўз таъсуротлари билан ўртоқлашишга ўргатиш. Куй товуш ва оҳанглардан тузилиши ҳақида тасавурга эга бўлиш. Болаларни мусиқий асарнинг 2 ва 3 қисмли шакли билан таништириш, қисмлар ўзгаришини фарқлашга ўргатиш, фортепиано, ғижжак, чанг, қонун каби чолғулар билан таништириш, улар ижросидаги куйлардан баҳраманд қилиш.
Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш: Мусиқа асарларининг қисмлар ўзгаришига мос ҳаракатларни ўзгартириш, марш, қўшиқ, рақс куйларига мос ҳаракатларни мустақил бажариш, бошловчининг кетидан мусиқага мос юриш, югуриш ва сакраш. Рақс ҳарактларини мустақил равишда аниқ бажариш, қўл ҳаракатларини эркин ва майин бажаришга ўргатиш. Гурух бўлиб, кичик гурухларга бўлиниб, якка ҳолда ҳаракатланишга ўргатиш, хонанинг бир қисмидан иккинчи қисмига (марказдан бурчакка, ўнгдан чапга ва ҳ.к.) ўтишда ўз ҳаракатларини бошқара олиш, рақс ҳаракатларининг номларини билиш ва аниқ бажариш. 4-5 ҳаракатни кетма-кет, ўзаро бир бирига боғлаб ҳамда мусиғага мослаб ижро эта олиш. Рақсларда кайфиятларни билдирувчи ҳаракатлардан «йўқ», «аразлаш», «ярашиш» ва ҳ.к. ифода этиш, юз, кўз имо-ишорасининг берилган кайфиятга мос бўлишига ўргатиш.
Қўшиқ айтиш: Қўшиқнинг сўзларини аниқ ва дона-дона талаффуз этиш, ижрочилик кўникма ва малакаларини таркиб топтириш, гурух билан биргаликда куйлаш, ансамбль бўлиб куйлаш ва якка куйлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. Куйлаш вақтида елка, бош ва оёқларни тўғри тутиш ва тўғри нафас олишга ўргатиш. Болаларнинг овозларига шикаст етказмай, секин-аста ривожлантириш. Қўшиқ репертуарини болаларнинг ёшига мос турли мавзудаги қўшиқлар билан бойитиб, уларнинг нутқ ва тафакур, теварак атроф, байрам ва сайллар, урф-одатлар ҳақидаги билимларини бойитиб бориш.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling