Мактабгача таълим педагогикаси


кўра билиш, умумийлаштириш қобилиятида намоён

bet64/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

кўра билиш, умумийлаштириш қобилиятида намоён 
булади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий 
ривожланиши фаолият жараёнида, дастлаб муомалада 
бўлиш, нарсалар билан бажариладиган фаолият натижа­
сида, кейин эса ўқув, меҳнат, самарали фаолиятлар: 
раем чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, ап­
пликация, қуриш - ясаш жараёнида амалга ошириб бо- 
рилади. Боланинг ақлий ривожланишга таълим ва тар­
бия самарали таъсир кўрсатади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга ақлий тарбия 
беришни тўғри ташкил этиш учун уларнинг ақлий ри­
вожланиш қонуниятлари ва имкониятларини билиш ке­
рак. Ақлий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни, мето- 
ди ва ташкил этилишига қараб белгиланади. Педагоги­
ка ва психология фани ақлий тарбия бериш вазифала- 
рини самарали ҳал этишда, бир томондан, боланинг им- 
кониятларидан унумли фойдаланиш, иккинчи томон­
дан, 
бола организмнинг умумий чарчашига сабаб 
бўлиши мумкин бўлган ортиқча толиқтириш бўлмаслиги 
йўлларини топиш учун мактабгача тарбия ёшидаги бо­
лаларнинг ақлий ривожланиши қонуниятлари ва им­
кониятларини ўрганиш билан шугулланади.
Кейинги 
йилларда 
олиб борилган 
психологик- 
педагогик тадқиқотларнинг натижалари мактабгача тар­
бия ёши даврида 
болаларнинг ақлий ривожланишида 
жуда катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатди. Бу- 
ларнинг ҳаммаси мактабгача тарбия ёшидаги болаларга 
бериладиган билим малака ва кўникмалар мазмунини 
янада чуқурлаштириш, ҳажмини кенгайтириш мақсадга 
мувофиқ эканлигидан далолатдир.
Мактабгача тарбия ёшининг охирига келиб, болалар
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling