Мактабгача таълим педагогикаси


рат, ўз-ўзини бошқарув жараёнини ташкил этувчи мус-

bet61/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

рат, ўз-ўзини бошқарув жараёнини ташкил этувчи мус- 
тақил тизим, шунингдек, ўзининг психологик муҳитига 
ва анъаналарига эга гуруҳ ҳисобланади. Бугунги кунда 
педагог олимлар (Л.И. Новиков ва бошқ.) болалар жа­
моаси ривожланиш жараёнини таҳлил қилар экан, уни 
қуйидаги уч жиҳатига эътибор берадилар:
а) жамоани дастлабки шакллантириш;
б) жамоани шакллантириш, унинг ҳар бир аъзосини 
индивидуал ривожлантириш;
в) тарбияланувчилар амалий фаолиятининг доимий 
равишда мураккаблашиб бориши.
Тарбиячи жамоа аъзоларининг биргаликдаги фао- 
лиятини ташкил этар экан, жамоа аъзоларининг ижо­
бий тажрибага қўшиш имконини берадиган ўзаро муно- 
сабатларини шакллантиришга таъсир этадиган шакл ва 
методлардан фойдаланади.
Мактабгача 
тарбия 
ёшидаги 
болалар 
жамоаси 
машғулотларнинг умумийлиги ва ўзаро муносабатлар­
нинг муайян тизими туфайли бирлашган болалар 
гуруқидир. Унинг шаклланиши бутун тарбиявий жара­
ённинг натижаси бўлиб, тарбияланувчилар ҳаёти ва 
фаолиятини тўғри ташкил этишга боғлиқ бўлади.
Демак, инсон хулқидаги ижобий сифатлардан бири 
кишилар жамоасига қўшила олиш ва ўша жамоа аъзола­
ри орасидан муносиб ўрин олишдир. Бу ҳар бир киши- 
дан юқори савия ва одоб-ахлоқни талаб этади.
Кишининг одоби, билими, жисмоний камоли, жа­
моа ичида тез кўрина бошлайди.
Бола ёшлигидан бошлаб ўзида бошқалар билан, бо­
лалар жамоаси билан мулоқотга эҳтиёж сезади. Аммо 
кичкина бола жамоани ўзи танлай олмайди. У бирон 
жамоага шароит тақозоси билан келиб қолади.
Бола 
яшаётган 
жамоа жозибали 
этиб 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling