Мактабгача таълим педагогикаси

bet59/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

хусусиятлари.
2. Жамоани шакллантириш босқичлари.
4. 
Болалар жамоасини шакллантиришнинг моҳияти 
ва ахлоқий тарбия вазифалари.
Жамоа сўзи 
лотинча «коллективус» сўзининг тар- 
жимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, 
бирлашма, гуруҳ маъноларини англатади. Ёки жамоа де- 
ганда кишилардан иборат гуруҳ тушунилади.
Жамоа ва жамоа орқали тарбиялаш тарбия тизими­
да алоҳида аҳамият касб этадиган тамойиллардан бири- 
дир. Боланинг ҳар томонлама ривожланиши ва шахе 
сифатида шаклланишида жамоанинг етакчи ўрин тути- 
ши ҳақидаги фикр педагогика фанининг ривожланиш 
даврларидаёқ билдирилган.
Шунинг учун ҳам болалар жамоасининг ривожла­
ниш педагогик жиҳатдан 
бошқариладиган жараёндир. 
Жамоага раҳбарлик қилишнинг асосий вазифаси педа­
гогик ёндашишнинг илмий асосланган тизими ёрдамида 
жамоа аъзоларини тарбиялаб, вояга етказишдан иборат. 
Жамоанинг тарбиявий вазифалари унинг аъзолари олиб 
борадиган мазмунли билиш, алоқа фаолияти жараёнида 
амалга оширилади.
Жамоада болалар, энг аввало, муомала меъёрларини 
амалда ўзлаштирадилар, ўз хатти-ҳаракатларини бошқа
www.ziyouz.com kutubxonasi


одамлар манфаатларига мувофиқ тарзда қуришни, режа- 
ли ва адолатли бўлишни ўрганадилар.
Болалар жамоаси турли ёш босқичларида муайян ху- 
сусиятларга эга бўлган ҳолда тобора ривожланиб борув- 
чи тизимдир.
Мактабгача тарбия ёшда жамоанинг дастлабки асос­
лари шаклланади. Мактабгача ёшдаги болалар жамоаси 
бу болалар боғчасидаги жамоа, турмуш тарзи биргалик- 
даги фаолият асосида бир-бирига боғлиқ мақсад, ман- 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling