Мактабгача таълим педагогикаси


ган бўладилар. Жамоада қатнашувчилар сони 8—10 ки-

bet55/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

ган бўладилар. Жамоада қатнашувчилар сони 8—10 ки- 
шига етиб қолади.
Биргаликдаги 
фаолият 
жараёнида 
ўйин 
ва 
меҳнатдан кенг фойдаланилади. Бу босқичда тарбиячи­
нинг 
вазифаси 
ҳамма 
болаларда 
ташкилотчилик 
қобилиятини шакллантиришдир. Машғулот ўтказаётган 
жараёнда унинг ўзи 
ҳаммага кўриниб туриши, овози 
баландроқ ва 
ҳамма учун тушунарли бўлиши керак. 
Тарбиячи шундай машғулот жараёнида ўртоқларининг 
ишини таҳлил қилишга жалб этиш орқали болаларни 
изланувчанликка, ҳақиқатгўйликка ўргатади ҳамда 
бо­
лаларнинг ўз тенгдошларига хайрихоҳ муносабатда 
бўлишини таъминлайди.
Болалар жамоасини шакллантириш ахлоқий тарбия 
билан чамбарчас боғлиқцир. Болалар ўз хулқларининг 
жамоа манфаати билан боғлиқлиги ҳақидаги баҳони 
эшитадилар. 
Бола жамоа 
фикри 
ва баҳси билан 
ҳисоблашса, ўзининг жамоа учун зарурлигини сезса, у 
билан ғурурланса, умумий ҳаётнинг ёқимли ва қувончли 
бўлиши учун интилса, бу жамоанинг етарли даражада 
шаклланганлигидан далолат беради.
Бола келиши билан болалар жамоасининг аъзоси 
бўлиб қолади, у бошқа болалар билан ўйнаши меҳнат 
қилиши, керак бўлса ён босишни ўрганиб 
олади.
Тарбиячи ҳар 
бир боланинг қобилиятини алоҳида 
баҳолаб бориши керак.
Кейинчалик жамоада ҳаёт тажрибасининг тўпла- 
ниши натижасида «мен», «меники» тушунчасининг 
ўрнини «биз», «бизники» деган тушунчалар эгаллайди. 
Бу эса болаларнинг ўзини жамоа аъзоси деб тушуниб
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling