Мактабгача таълим педагогикаси


олганидан ва ўз шахси манфаатини умумий мақсадга

bet56/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

олганидан ва ўз шахси манфаатини умумий мақсадга 
бўйсундира оладиган давридан бошланади.
Яхши ўртоқ бўлиш — бу бошқалар билан ўзини бир 
қаторда тутиш, улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, шу 
билан бирга сен ёлғиз эмассан, сен тўғрингда бошқалар 
ҳам ўйлайди, сенга бошқалар ҳам ғамхўрлик қилади де­
ган маънони англатади.
Болалар жамоасини шакллантириш учун маълум 
шарт-шароитлар зарур ҳисобланади. Булар:
— боғча ходимларининг ўзаро ҳамжиҳат бўлиши;
— болалар ҳаётини ташкил этиш;
— ўйинчоқларнинг болалар ёшига, қизиқишига мос 
келиши ҳамда микдор жиҳатдан ҳам болалар сонига 
тўғри келиши;
— болаларда ўзаро аҳиллик, ғамхўрлик, жймоатчи- 
лик, 
инсонийликни 
тарбиялашга 
ёрдам 
берувчи 
машғулотлар;
— болалар учун ҳар хил қизиқарли фаолиятларни 
ташкил этиб бориш;
— оила билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш;
— болаларга хулқ-атвор меъёрлари ва қоидаларини 
ўргатиб бориш;
— болалар ўртасида ижобий хайрихоқлик муҳитини 
яратиш.
Демак, мактабгача тарбия ёшидаги болалар жамоа- 
сига ҳар доим катта одам раҳбарлик қилади. Бунда бо­
лаларнинг ҳаракатлари маълум томонга йўналтирилади, 
бошқарилади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда жамоатчилик 
муносабатларининг бошланғич белгилари ахлоқий си- 
фатларнинг мураккаб гуруҳидирл
Бунга болаларнинг дўстлашиш, бирга ўйнаш ва 
меҳнат 
қилиш 
хоҳиши, 
қобилияти, 
бошқаларнинг 
хоҳиши қизиқиши билан ҳисоблашиши, бир-бирига ёр­
дам бера олиши, топшириқни виждонан бажариши, 
нарса ва буюмларни асраши каби ахлоқий сифатлар 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling