Мактабгача таълим педагогикаси


хизмат қилиши керак. Жамиятимиздаги ҳар

bet27/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

хизмат қилиши керак. Жамиятимиздаги ҳар 
қан-дай 
янгиланиш, ҳар қандай ўзгариш моҳиятида ана шу эзгу 
мақсад мужассамдир. Миллий истиқлол мафкураси 
фуқароларимизда ҳар 
қайси инсон ва оила бадавлат 
бўлса, жамият ва давлат ҳам кучли ҳамда қудратли 
бўлади, деган тушунчани тарбиялашга хизмат қилмоғи 
лозим.
Комил инсон. 
Эркин фуқаролик жамиятини маънавий 
баркамол, эзгу гояси, ҳаётий эътиқоди бўлган инсонлар- 
гина бунёд эта олади. Шунинг учун янгиланаётган жа- 
миятимизда сомом авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро 
маънавиятини шакллантириш, маънавий-маърифий иш- 
ларни юксак даражага кўтариш орқали баркамол инсон- 
ларни вояга етказишга катта аҳамият берилмоқда.
Миллатлараро тотувлик. 
Бугунги кунда мамлакати­
мизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ис- 
тиқомат қилади. 
Миллатлараро 
тотувлик ғояси— 
умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар бирга­
ликда яшайдиган минтақа ва давлатлар миллий та- 
раққиётини белгилайди, шу 
жойдаги тинчлик ва 
барқарорликнинг кафолоти бўлиб хизмат қилади.
Бу ғоя бир жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида 
меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб ки­
шилар 
ўртасидаги 
ўзаро 
ҳурмат, 
дўстлик 
ва 
ҳамжиҳатликнинг маънавий асосидир. Бугунги кунда 
мамлакатимизда яшаб келаётган миллатларни ўзаро 
ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш миллий мафкурамиз­
нинг асосий мақсадларидан биридир.
Умуман олганда, миллий мафкура халқнинг, жами­
ятнинг ўз олдига қўйган эзгу мақсадлари амалга ош- 
гани ва тараққиёт тажрибалари ортгани сари бойийди 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling