Мактабгача таълим тарбиячилари” касбий қайта тайёрлов


Болаларни савод ўргатишга тайёрлаш


Download 1.02 Mb.
bet4/11
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1507620
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТАЙЁРЛОВ ГУРУХЛАРИДА ЎҚИШГА ВА САВОДГА ТАЙЁРЛАШ

Болаларни савод ўргатишга тайёрлаш

Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги кўп жиҳатдан баркамол, интеллектуал салоҳиятли авлод ва унга таълим-тарбия бериш сифатига боғлиқ. Шу боис Ватани, ҳалқини севадиган, истиқлол ғояларига садоқатли, мустақил фикрлайдиган ижодкор шахсни этиштириш давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир шунинг билан бирга таълим тизимидаги туб ислоҳотлар орқали шахс маънавий камолотини таъминлаш мазкур йўналишнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларидан бири эканлиги кўрсатилган. Мактабгача таълим умуман олганда, узликсиз таълимнинг биринчи босқичи ҳисобланиб, у мактабда ўқиш учун тайёр бўлган соғлом ва тўлақонли шахс сифатида шаклланган болани тарбиялашни кўзда тутади.
Болани мактабда муваффақиятли таълим олишга тайёрлаш учун унга она тилининг барча бойликларини эгаллаб олиш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш зарур.Бола нутқининг ривожи кўп жиҳатдан унинг руҳиятига, соғлом, тетик ўсишига. Аҳлоқий сифатларига ўқув дастурини ўзлаттиришда меъёрли бажарилишини таъминлашшига, қўлланмаларнинг монандлигига боғликдир. Бу масалалар мактабгача таълимда ўз эчими ифодасини топиши ва ўз она тилида равон гапира оладиган қилиб тарбиялашга қаратилиши зарур. Болаларнинг ақлий жараёнини ривожлантириш учун уларнинг нутқини ўстириш зарур: Бола ҳар бир сўз маносини тушуна олиши уни ўз нутқида эркин ифодалашга мувофиқ бўлиши керак. Тушунчалар тизимига мослашган бола ўз фикрини жамлаб гапиришга ва ифодалаб беришга ўрганади. Оғзаки нутқини ўстириш бўйича ўтказиладиган машғулотларда асосан, болаларнинг оғзаки нутқини ўстиришга, нутқни грамматик томондан тўғри шакллантиришга: нутқнинг морфологик ва синтаксис томонларини с
ҳакллантиришни давом эттириш: содда ва қўшма гаплар тузиш, бунда барча сўз туркумларидан фойдаланишга ўргатиш, болаларни гапирганда сонни отга, сифатни отга, сифатни феълга тўғри ишлатиш малакаларини такомиллаштириш, товуш ва сўзларни тўғри талаффуз этишга, равон гапиришга, мустақил ҳикоя қилишга эътибор берилади. Оғзаки нутқини ўстиришда мустақил ҳикоя қилишга ўргатиш катта ўрин эгаллайди: болалаларни ўз ҳаётларида учраган воқеалар, суратларга қараб, тарбиячининг таклиф қилган мавзуси асосида ҳикоялар тузишга ўргатилади.Тайёрлов гуруҳ болаларининг ҳикоялари мазмунан боғланган, маълум изчилликда, грамматик томондан тўғри тузилган бўлиши керак.
Саводга тайёрлаш бўйича ўтказиладиган машғулотларда саводга ўргатиш икки даврга ажратилади.
Тайёргарлик даври
Асосий давр (Саводга тайёрлаш)
Саводга ўргатишнинг тайёргарлик даври вазифалари центябр, октябр ойларида режалаштирилади. Бу даврда қуйидаги ишлар олиб борилади:
1. Товушларни тўғри талаффуз этиш ва сўзнинг товуш таркиби ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш ва шакллантириш
2. Унли ва ундош товушлар ҳақида тушунча бериш.
3. Жарангли ва жарангсиз товушларни ажратишга ўргатиш асосида фонематик идрокни ва тасаввурни ривожлантириш
4. Оддий таҳлил ва синтез қилиш кўникмаларини ривожлантириш:
а/ Гапни сўзларга бўлиш, сўзларни бўғинларга бўлиш;
б/ маълум товушларни ўрнини аниқлаш (сўзнинг бошида, ўртасида ва охирида);
в/ сўзда товушлар кетма-кетлигини ва сонини аниқлаш;
г/ товушлардан бўғинлар, сўзлар тузишга ўргатиш;
д/ товушларни эшитишда фарқлашга ўргатиш;
Тайёрлов гуруҳида нутқ, ўқиш ва саводга тайёрлаш йўналишининг саводга ўргатиш бўлимининг 2- босқичи - асосий даврида (октябр- май) қуйидаги ишлар олиб борилади:
1. Берилган товушни ҳарф белгиси билан таништириш
2.Кесма ҳарфлар ёрдамида товуш-ҳарф таҳлил ва синтези
бўйича машқларни бажаришга ўргатиб бориш;
4. Бўғин ўқиш;
5. Кесма ҳарфлар ёрдамида бўғин ва сўзларни тузиш ва уларни бўғинлаб ўқишга ўргатиш.
Тайёрловгуруҳларидайилдавомидаўтказиладиганмашғулотлар болалар ёшига мос бўлиши ва кетма—кетликда олиб борилиши керак.
Машғулотлар ишланмасида мавзунинг мақсад-вазифалари, кутилаётган натижалар, керакли жиҳозлар, машғулотнинг бориши тўлиқ ёритилади. Машғулот мавзулари болалар учун тушунарли, амалий ишлар ва турли интерфаол ўйинлар болалар ёшига мос, қизиқарли ва турли бўлиши лозим. Машғулотлар давомида болалар бармоқ машқларини тетиклаштирувчи дақиқаларда бажарадилар, ҳарфлар билан махсус ўйинлар, (йиғиш, териш), амалий ишларни бажариб, алифбени билиб, бўғинларни ўқий олиш кўникмалари мустаҳкамланиб боради. Ҳар бир машғулотнинг охирида болаларнинг билимларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар берилган.
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ янги, ривожланган жамият қуриш йўлига кирди. Заҳматкаш ҳалқимиз ўзининг фидоий меҳнати ва тинч ҳаёти билан дунёдаги тараққий топган мамлакатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаш мақсадида барча соҳаларда чуқур ислоҳотларни амалга ошира бошлади. Келажаги буюк давлат барпо этиш борасида амалга оширилаётган барча тарихий ўзгариш ва янгиланишлар юртдошларимиз қалби, онгига улкан таъсир кўрсатмоқда.
ХХИ асрга қадам қўйган ўзбек ҳалқининг миллий тараққиёт йўлидаги бош ғояси – бу озод ва обод Ватан, эркинвафаровон ҳаёт барпо этишдир. Албатта ушбу ғояни амалга оширишда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий йўналишлар билан бир қаторда баркамол авлодни вояга этказиш, улар нутқини ўстириш муҳим ўрин тутади. Ҳар бир инсон ривжланишида, бошқа кишилар билан мулоқот қила олишид анутқ асосий омил ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида ўз фикрини таъсирчан этказиш датушунарли, мантиқий, аниқ, равоннутққа эгабўлганкадрларнитайёрлашкабимасалалардолзарббўлибкелмоқда.Ушбу дастурда мактабгача таълим тизимида, тадқиқот ишининг самарали якунланишида тажриба-синов ишларининг илмий-педагогик ва ташкилий-методик жиҳатдан тўғри ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга.
Болалар фикрларида мураккаб синтактик тузилмаларни шакллантиришни «ёзма нутқ вазияти»да, яъни бола матнни айтиб турадиган, катта ёшли киши эса, уни ёзиб борадиган вазиятда амалга ошириш тавсия этилади.
Болага бир турдаги тузилмалардан фойдаланмаган ҳолда соъзларнинг тоъғри тартибини қоъллашни оърганишда ёрдам берадиган машқларга алоҳида эътиборни қаратиш зарур.
Муҳими, болада гап таркиби ҳақида ва ҳар хил турдаги гапларда лекцикадан тоъғри фойдаланиш ҳақида оддий тасаввурлар шакллансин. Бунинг учун болаларга гапда соъзларни бириктиришнинг турли усулларини, соъзлар оъртасидаги айрим мазмунли ва грамматик боғлиқликлардан фойдаланишни ҳамда гапни интонацион жиҳатдан расмийлаштиришни оъргатиш зарур.
Шундай қилиб, нутқнинг грамматик тузумини шакллантириш жараёнида синтактик бирликлар билан амаллар бажариш коъникмаси шаклланади, муайян мулоқот шароитида ва равон монологик фикрларни тузиш жараёнида тил воситаларини онгли равишда танлаш таъминланади.
Бола тилининг грамматик тузумини шакллантириш унинг нутқи (тили) ривожланишининг умумий оқимида роъй бериши лозим; педагогик раҳбарлик шакллари ва методлари умумий нутқий ривожланишнинг босқичма-босқич хусусиятга эгалигини, энг аввало диалог ва монологни, соъзгача боълган мазмунли-семантик тизимдан вазиятга оид ихтиёрий иборали нутққа оътиш (ундан кейинчалик диалог ва монолог ривожланади), болаларнинг нутқий ҳаваскорлиги соҳаси сифатида тенгдошлар билан мулоқотнинг диалогик шаклларини оъзлаштиришни ҳисобга олиши лозим.
Грамматик коъникмаларни шакллантириш усуллари ва йоъллари Оърганилаётган тилнинг грамматик тузилишини шакллантириш методлари ва усуллари: айрим соъзлар ва иборалар мисолида грамматик шаклларни коъргазмали намойиш қилиш; оъйин вазиятлари, нутқий машқлар, ижодий тусдаги ролли оъйинлар, ҳажми унчалик катта боълмаган матнларни тинглаш ва бошқ.
Болаларга оъзга тилни оъргатишда грамматик қоидалар алоҳида оъзлаштирилиши лозим боълган предмет ҳисобланмайди ва уни болаларга ёд олиш таклиф этилмайди. Қоидаларни амалда оъзлаштириб олиш коъникмалари махсус ташкил этилган ва болаларнинг оърганилаётган грамматик ҳодиса моҳиятини тушуниб етишларига қаратилган оъйин-машқларда шакллантирилади. Оъйиндаги ҳаракатлар коъпликдаги от иштирок этган фикрларни тузишдан иборат боълмоғи лозим. Бунда бошқа ҳар қандай грамматик қийинчиликларни бартараф этишга интилиш талаб этилади. Боланинг минимал оъз фикрини айтиши икки соъздан иборат боълиши керак: икки қоъғирчоқ, бешта айиқча, саккизта копток ва ҳ.қ. Бундай жумлалар мотивини ҳосил қилиш учун бир нечта оъйинчоқлар, ҳайвонлар, нарсалар тасвирланган суратларни намойиш қилиш тавсия этилади ёки педагог (бола) номланиши бир хил боълган бир нечта оъйинчоқларни қоълига олади.
Грамматика болаларнинг рамматик нутқини оъзлаштириш жараёнида стратегик оърин тутади, зеро «Грамматика – шундай воситалар репертуарики, унинг воситасида биринчидан, мустақил нарсалар ва фикрлар оъртасидаги муносабатлар муайян қоидалар асосида ифодаланади, оъзгадан, муайян қоидалар асосида янги соъзлар ҳосил боълади» (Л.В.Шерба). Шундай қилиб, грамматик тизим нафақат мантиқий муносабатлар ифодаловчиси сифатида синтаксис ва морфологияни, балки соъз ҳосил қилишни ҳам оъз ичига олади.Болаларда грамматик операциялар коъникмаларини шакллантириш учун бола оърганилаётган тилдаги у ёки бу грамматик элементларни қоъллашга зарурот боъладиган оъйинлардан фойдаланиш лозим: отларнинг коъпликдаги сони, сон – коъплик ёки бирликдаги отдир ва бошқ. Оърганилаётган тилнинг грамматик тузилишини бола турли хил нутқий фаолият жараёнида оъзлаштиради. Бола сабаб-оқибат, миқдор ва бошқа муносабатларни билиш орқали, бир вақтнинг оъзида уларни грамматик шакллар ва ту
зилмалар орқали ифодалаш (бирлик ва коъплик, отлар келишиги, феъл замонлар ва турлари ва бошқ.) усулларини ҳам билиб олади. Бола турли-туман грамматик воситаларни оъзлаштириб олади (Қаратқич келишиги қоъшимчалари, соъз ҳосил қилишда коъплик сон, суффикслар).
Боланинг тил тизимини эгаллаш борасидаги барча ютуқларини мулоқотни таъминловчи мазмунли, кенг ёйилган фикр сифатида қараладиган равон нутқ оъз ичига олади. У мазмунлилиги, мантиқлилиги ва изчиллиги билан ажралиб туради. Равон нутқ бола тил бойлигини қанчалик оъзлаштирганлигининг коърсаткичи ҳисобланади, у боланинг ақлан, эстетик, эмоционал жиҳатдан ривожланиш даражасини акс эттиради.
Монологик нутқни ривожлантириш назарияси ва методикасининг янада ривожланиши болалар равон нутқ турлари ва фикр билдиришнинг турли хилларини оъзлаштириш хусусиятларининг чуқур тадқиқ этилиши билан тавсифланади. Изоҳловчи нутқлар, мулоҳаза шаклидаги жумлаларнинг хусусиятлари оърганилади ва унинг негизида болаларга монологларнинг турли хилларини оъргатиш методикаси яратилади.Ф.А.Сохин, О.С.Ушакова ва уларнинг шогирдлари томонидан равон нутқни шакллантиришниниг турли жиҳатлари боъйича олиб борилган тадқиқотлар равон нутқни баҳолашнинг шунчаки мантиқлилик, изчилликдан коъра янада аниқроқ мезонларини қидиришни галдаги вазифалардан бири қилиб қоъйди. Равонликнинг асосий коърсаткичи сифатида соъзлар, гаплар ва фикрларнинг қисмлари оъртасида зарур алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда, матнни таркибий жиҳатдан тоъғри тузиш қобилиятини шакллантириш қабул қилинган.Олимлар болаларни оъқитишни уларнинг юқори даражадаги ақлий ва нутқий ривожланиш даражасини таъминлаш, тил қобилиятлари
ни шакллантириш имконини берадиган даражада оптимал ташкил этиш йоълларини топиш борасида фаол иш олиб бормоқдалар. Нутқни оъқитишнинг назарий ва эмпирик муаммоларини тадқиқ этиш қуйидаги назарий қоидалардан келиб чиқувчи умумий бошланғич позицияларга эга:
- таълим мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантиришда, айниқса замонавий ноқулай нутқий муҳит шароитида ҳал қилувчи аҳамиятга эга;
- нутқни оъргатиш – «…дан то …гача» каби қаттиқ қолиплар тоъғри келмайдиган ҳамда нутқни ривожлантиришнинг ёш қонуниятлари ва боланинг индивидуал хусусиятлари билан белгиланадиган ижодий жараёндир;
- нутқни ривожлантиришнинг асосида коммуникатив ёндашув боълиши керак, хусусан: она тилини оъзлаштириш нутқий мулоқот фаолиятига қоъшилиши, оъқув шароити табиий мулоқот шароитларига яқинлаштирилиши лозим;
- оъқитиш вазиятида катта ёшли одамнинг бола билан оъзаро ҳамкорлигининг хусусияти ушбу бола учун етакчи боълган мулоқот шакли билан белгиланиши лозим;
- тил устида нутқий фаолият тузилмаси доирасида ҳамда унинг барча компонентларини: ундов-мотивация, йоъналтириш-тадқиқот, ижро компонентларини ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориш зарур;
-нутқни оъқитиш болаларнинг тилни оърганиш боъйича мустақил фаолиятига асосланиши ва болалар фаоллигининг бошқа турлари билан боғлиқ боълиши керак.Ҳозирги пайтда мактабгача ёшдаги болаларга нутқни оъқитиш муаммосини ишлаб чиқиш мазкур методологик холатлардан келиб чиққан ҳолда олиб борилмоқда.
Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш соҳасидаги психологик, педагогик тадқиқотларни таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларга келиш имконини беради:
-нутқни ривожлантириш – боланинг индивидуал психик ривожланишида марказий оърин тутувчи ижтимоий-тарихий тажрибани оъзлаштиришининг мураккаб, коъп омилли жараёнидир;
-нутқни ривожлантириш – бу малакали педагогик раҳбарликни назарда тутувчи ижодий жараён, лекин у стихияли жараён эмас;
-бола нутқни ривожлантириш жараёнини бошқарувчи педагог бу жараённинг турли ёш босқичларидаги қонуниятлари, механизмлари, оъзига хосликларини билиши, нутқий ривожлантиришнинг оъзига хосликларини коъра олиши ва боланинг индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда, унинг нутқига таъсир коърсатишнинг энг самарали йоълларини танлаши лозим.
.
Мактабгача таълим ёшидаги болалар этарлича фикрини аниқ ва равон ифодалаёлмасликларининг асосий сабаби шундаки:
1) болалар нутқидаги нуқсонларни бартара фқилиш;
2)тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг нутқ маданиятини ривожлантириш;
4) сўз бирикмаси, луғат, гап устида ишлаш орқали оғзаки ва ёзма нутқ ўстириш;
5)боғланишли нутқ устида ишлашда ўйин ва машқ, машғулотларидан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилмаган.
Болалар аниқ ва тушунарли сўзлайдиган, иборалар, сўзлар ва ҳар бир товушни алоҳида-алоҳида аниқ талаффуз этаётган, яъни яхши диксияга эга бўлган педагог ёрдамида она тилидаги товушларни муваффақиятли равишда ўзлаштирадилар. Кўпинча педагогларнинг талаффузи бироз ноаниқ ва тушунарсиз бўлади, улар товушлар ва сўзларни оғизни етарли даражада очмасдан талаффуз қиладилар, айрим товушлар ютиб юборилади, ундошлар тушунарсиз талаффуз этилади.
Педагог талаффузнинг адабий меъёрларига риоя қилиши, ўз нутқида турли шевалар, маҳаллий сўзлашувлар таъсирини бартараф этиши, сўзларда урғуни тўғри қўйиши лозим.

“АНТОНИМ СЎЗЛАР” ЎЙИНИ


Буўйинкаттаватайёрловгуруҳлардаўтказилишимумкин. Ўйинмашғулотболаларнингмантиқийтафаккуринингривожланишигасамараиёрдамберадидеганумиддамиз. Ўйининдувидуал, гуруҳбиланҳамўтказилсаҳамбўлади.
Ўйиншартиқўйидагича:
Тарбиячиболагабирсўзниайтади, бола эсашусўзнингқарама-қаршимаъноанглатувчисинитопади. Масалан: катта-кичик, иссиқ-совуқ, қаттиқ-юмшоқ, узоқ-яқинвахоказолар.
Одатдаболларўйинбошидабирозқийналадилар, айтилгансўзгажавобан, антоним эмассинонимсўзларбиланжавобберадилар. Аммоўйиннингмоҳиятинитушуниболганларидансўнгабстракттушунчаларниҳамосонликилананглайдилар, ҳамдатезликбиланжавобберишгахаракатқиладилар.масалан: чаққоон-ялқов, ишчан-дангаса, одобли-одобсизвахоказолар.
“АВВАЛ НИМА БЎЛГАН ЭДИ” ЎЙИНИ
Буўйиншартигакўраболалартарбиячитомониданайтилганнарсанингаввалнимабўлганиниайтишларикерак. Масалан: жўжа-тухум, от – тойчоқ, капалак – қурткабилар. Бунданташқарибиттаданкўпмаънога эгабўлгансўзларданҳамфойдаланишмумкин. Масалан: нон – ун – буғдой, уй – ғишт – лой, стол – ёғоч – дарахт – уруғ, кўйлак – мато – ип – пахта – чигиттарзидаўйиндавом этаверади.Юқоридагитавсия этилганўйинлрорқалиболаларнимантиқийфикрлашватафаккуриниривожлантиришҳамдаравоннутқгаўргатишмумкин.
Машғулот
Мавзу: “д” товуши ва бош ва кичик “Дд” ҳарфлари билан таништириш.
Мақсад:
“д” товуши ва “Дд” ҳарфлари билан таништириш, ўрганилган унли ҳарфлар билан бўғин, сўз тузиш ва ўқиш.
Вазифалар:
• “Д” товушининг ундош товуш экани ҳақида тушунча бериш, унинг сўз боши, ўртаси ва охирида келишини айтиш,унинг тўғри талаффузини ўргатиш,
• “Д” товушли сўзлар билан болалар луғатини бойитиш.
• “Д” товушли сўзларни бўғинга бўлиш
• Бўғинлардан сўз туза олиш
Кутилаётган натижалар:
• “Д” товуши ва “Дд” ҳарфлари билиб оладилар.
• “Д” товушининг ундош товуш эканлигини, унинг сўз боши, ўртаси ва охирида келишини билиб оладилар.
• “Д” товушли сўзлар айта оладилар.
• “Д” товушли сўзларни бўғинларга бўла оладилар
Керакли жиҳозлар:
• “Дд” ҳарфлари
• “Д” товуши бор суратлар
• “Бўғинлардан сўз тузинг” таълимий ўйин учун материаллар
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи болаларга ўрганилган ҳарфларни ,,Ҳарф жилди "дан ўқитади. Уларга хос хусусиятларни саволлар ёрдамида эслатади: Булар қандай харфлар? Улар нималарни ифодалайди? Унли товушлар қандай айтилади? Улар нимадан ҳосил бўлади? Улар нима ҳосил қилади? (Бўғин ҳосил қилади.) Бу ҳарфларнинг нечта шакли бор?
Бугун болалар “Д” товуши ва бош ва кичик “Дд” ҳарфлари билан танишамиз
Ди-ван сўзи неча бўғинли? Мен айтаман, сиз аниқлайсиз: Ди-ван мен шу сўзни қайта айтаман, сиз биринчи товушни айтасиз: Д-Д-Ди-ван, Хаттахтага битта тўртбурчак чизаман. Энди: 2- товушни айтинг: Ди-в-в-ван, 2- тўртбурчак чизилади. 3-товушни топинг: Ди-в-в-ван 3- тўртбурчак чизилади: — Ди-ван сўзининг модели ҳосил бўлади: Бу сўзда биз танишмаган қайси товуш бор? (“Д” товуши) Бугун сиз “Д” товуши билан танишасиз. “Д” товуши болаларга талаффуз қилдиртирилади.
Тарбиячи: “Д” товушини талаффуз қилганимизда қуйидагилар содир бўлади: лаблар бироз очиқ, ҳаракатсиз, тинч ҳолатда бўлади, тишлар бир-бирига яқинлашган, лекин жипслашмаган, “Д” товуши унли “а”, “и”, “о”, “у” товушлари билан қўшиб талаффуз этилганда тилнинг олдинги курак қисми юқориги тишларга ёки алвеолаларга тиралиб туради. “Д” товуши я, ё, э, ю унли товушлари бирикмаси билан талаффуз этилганда тилнинг учи пастга тушган бўлиб, пастки курак тишлари
Тарбиячи: энди мен “Д” товушини талаффуз қиламан, “Д” товушини чўзиб айтиб бўладими? (Йўқ) Тарбиячи “Д” товушининг ҳосил бўлишини тушунтиради. “Д” товуши ундош товушлар сирасига кириши қайд этилади. “Д” товушининг хусусиятлари қуйидаги саволлар асосида болалардан сўралади:
“Д” товуши қандай товуш?
Ундош товушлар қандай ранг билан белгиланади?
“Д” ундош товуш. Ундош товуш унли билан бирга бўғин ҳосил қилади.
“Д” товушининг талаффузи ўргатилади. “Д” товушининг сўз бошида (дон, дераза,дутор), ўртасида (О-дил, А-до-лат)) келиши ҳақида, сўзларни бўғинларга бўлиб айтиш, бўғинлардан товушларни ажратиш, “Д” товуши сўзнинг қайси ўрнида келганини аниқлатиш орқали тушунча берилади.
Тетиклаштирувчи машқлар
“Капалаклар”
Ўйиннинг мазмуни: Болалар стулчаларда ўтиришади.
Тарбиячи болаларга: «Болалар қаранглар-а, қандай чиройли капалаклар; кўк, сариқ, қизил!» Улар худди жонли капалакларга ўхшайди. Кўрайликчи, улар уча оладиларми? (уларни пуфлайди). Қаранглар, учиб кетишди. қани сизлар ҳам пуфлаб кўринглар-чи. Кимники узоққа учар экан?
Тарбиячи ҳар бир капалакнинг қаршисига биттадан болани турғазиб қўяди, болалар капалакка қараб пуфлайдилар.
Ўйин бир неча маротаба такрорланади. Бунда болаларнинг тўғри туришига, нафас олганларида элкаларининг кўтарилмаслигига аҳамият бериб бориш керак. Болалар бир нафас чиқаришда, ҳаво олмасдан туриб, бирон нарсани пуфлашлари керак. Лаблар бироз чўччайган бўлади. Ҳар бир бола бирор нарсани 10 сониядан (орасидан танаффус қилиш билан) ортиқ пуфламаслиги керак. Энди “Дд” ҳарфлари билан танишамиз. Бош “Д” ва кичик “д” кўргазмадан, расмли алифбодан, махсус тайёрланган кўргазмадан (босма шакли) кўрсатилади. Бош “Д” ҳарфи кўрсатилиб, бу ҳарфнинг қандай шакли? (Бош шакли — Бош Д ҳарфи) Бош “Д” ҳарфи билан қайси сўзлар ёзилади? Бу (“Д”) қандай ҳарф? (Бу кичик “д”ҳарфи) У қайси сўзларда ёзилади? (дутор, доира...) Мен кўрсатган “Дд” ҳарфларини нималарда ўқийсиз? Нима учун “Д” ҳарфлари кўк рангда ёзилган? Шундан сўнг кесма “Дд” ҳарфлари ,,Ҳарф кассаси"га қўйилади
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: Болажонлар, келинглар ҳаммамиз пластилиндан “Д” ҳарфини ясаймиз. Бунинг учун “Д” ҳарфининг шаклига диққат билан қараб олиб, пластилиндан шу шаклни ясаймиз.

Болалар “Д” ҳарфи ҳақида қувноқ шеър эшитинг.


Ойижоним олмани-
Тўрт бўлакка бўлдилар:
Бир бўлагин кўрсатиб,
“Д”га ўхшар, дедилар. “Д” ҳарфли бўғин тузиш ва уни ўқиш. Тарбиячи ҳарф териш картони, хаттахта таглигига ёки хаттахтага ди,ду,дў,ад, ид,од, ўд бўғинларини тузиб, ёзиб қўйган бўлади. Уни болаларга ўзи ўқиб намуна кўрсатади. Болалар билан хўр бўлиб ўқийди. Сўнг якка-якка ўқитади. Бунда “Д” товушиини ичда сақлаб, кейин унлини қўшиб бирга ўқиш лозимлиги амалий кўрсатилади.
Шу бўғинлар қайта болаларнинг ўзларига туздирилади ва ўқитилади. Бунда тарбиячи “Да” дейди ва йўлланма беради: аввал қайси товушни эшитяпсан (“Д” товушини), ўшани ,,Ҳарф жилди "дан олиб қўй. “Даа”, энди охирида қайси товушни эшитяпсан? (“а” товушини) “Д” ҳарфининг қаерига “а” ҳарфини қўясан? (орқасига) Тузган бўғиниингни ўқи: “Да”. (Қолган болалар ўз жойларида кесма ҳарфлардан фойдаланиб бўғин тузадилар ) Шу тартибда ди,ду,дў,ад, ид,од, ўд бўғинлари туздирилади ва ўқитилади.
Кесма ҳарфлар билан ишлаш. Болаларга кесма ҳарфлардан бўғин туздирилади ва ўқитилади. Тузилган бўғинлардан ёки бўғинли карточкалардан бир нечта сўз туздирилиб, ўқитилади, улардан бирининг бўғин-товуш таҳлили ўтказилади: дон, дўл, до-ри, да-ла, О-дил, ду-тор.
Машғулотга фаол қатнашган болалар раҳбатлантирилади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар :
- Бугун қайси товуш билан танишдик?
- “Д” қандай товуш экан?
-Бу товушни нима қиламиз?
- Биз товушларни нима учун ўрганамиз?"
- “Д” товуши қайси ҳарф билан ёзилади?
- “Д” ҳарфининг шакли қанақа экан?
- “Д” ҳарфининг неча хил шакли бор экан? (Бош ва кичик, босма шакли)
- Бош Д ҳарфи қайси сўзларда ёзилар экан?
Бўғинли карточкалар билан қандай сўзларни туздик?






Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling