Мактабгача таълим тарбиячилари” касбий қайта тайёрлов


Кириш Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш-одамийликнинг энг олий мезонидир


Download 1.02 Mb.
bet3/11
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1507620
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТАЙЁРЛОВ ГУРУХЛАРИДА ЎҚИШГА ВА САВОДГА ТАЙЁРЛАШ

Кириш


Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш-одамийликнинг энг олий мезонидир.
Ш.Мирзиёев


Фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим

Тайёрлов гурух тарбиячиси 6-7 ёшли болаларнинг руҳий ва физиологик хусусиятларини яхши билиши лозим. 6-7 ёшли болалар бир турдаги машғулот узоқ давом этса, тез чарчайдилар. Тарбиячи буни ҳисобга олиб машгʻулотларнинг тури ва усулларини ўзгартириб туриши зарур.


Айниқса, тайёргарлик давридаги ишлар бериладиган материалларнинг эмоционал жиҳатдан юксак даражада бўлишига боғлиқдир, чунки кечагина уларнинг фикри ўйин эди. Бинобарин, улар ўқиш-ёзишдек ақлий фаолиятга бирданига кириша олмайдилар; тайёрлов гурухидаги ўқув ишларини ўз хоҳишларига бўйсундирмоқчи бўладилар.
Бу даврда оғзаки машқлар ҳаракат ва сезги аъзолари қатнашадиган фаолият билан алмашиши лозим: гап тузиш ва уни узун чизиқча билан белгилаш, гапни сўзларга бўлиш, қисқа чизиқчалар билан белгилаш каби.
Тайёргарлик даврида тарбиячи билан тарбияланувчи орасида мустаҳкам алоқа, дўстлик пайдо бўлиши зарур. Бундай дўстлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, албатта. Ёқимли муомала, бола кўнглини топа билиш, унинг нима демоқчи эканлигини хатти-ҳаракати, имо-ишораларидан, ўқиб олиш, ютуғи учун рағбатлантириб бориш, хатоси учун койимасдан, ётиғи билан тушунтириш орқалигина дўстлик уйғониб, мустаҳкамланиб боради. Бола тарбиячи мураббийни ўзининг энг яқин кишиси деб билиши лозим.
Тарбиячи мураббий 6-7 ёшли боланинг ёш хусусиятини тўла ҳисобга олиши, тушунарсиз суҳбатлар, танбеҳлар билан уларнинг кўнглини қолдирмаслик зарурлигини ёдда тутиши керак.
Болаларнинг оилалари ҳақида, ўйини, сайр ва меҳнатлари, кўрган-билганлари ҳақида суҳбатлар ўтказиш тарбиячи мураббийнинг уларни яхши билиб олишига имкон беради,бола ўзини тарбиячи мураббийига яқин тута бошлайди.
Хат-савод ўрганиш таълимнинг муҳим босқичи бўлиб бу даврда тарбияланувчиларга тўғри ўқиш, чиройли ёзиш ҳамда ўқиганларини сўзлаб бериш ўргатилади. Нутқни гапларга, гапни сўзларга, сўзни бўғинларга ажратиш товушларни эшитиб, талаффуз қилиб бир-биридан фарқлаш, сўзда товушларнинг бирин-кетинлигига эътибор беришни ҳам билиб олишларини таъминлайди.


Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling