Мактабгача таълим тарбиячилари” касбий қайта тайёрлов


Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитишда оғзаки, амалий ва кўргазмали методларининг аҳамияти


Download 1.02 Mb.
bet7/11
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1507620
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТАЙЁРЛОВ ГУРУХЛАРИДА ЎҚИШГА ВА САВОДГА ТАЙЁРЛАШ

Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитишда оғзаки, амалий ва кўргазмали методларининг аҳамияти.
Таълимнинг озаки методлари ва усуллари қисқа вақт ичида болаларга ахборотларни узатиш, уларнинг олдига ўқув вазифаларини қўйиш, уларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиб беришга имкон беради. Оғзаки методлар ва усуллар қоидага мувофиқ кўргазмали, ўйин, амалий методлар билан уйғунликда қўлланилади. Мактабгача таълим ёшида соф оғзаки методдан фойдаланиш чекланган. Чунки мактабгача таълим ёшидаги болалар билан ишлашда, атроф-олам ҳақидаги дастлабки тасаввурларни шакллантиришда фақат ўқиб бериш, ҳикоя қилиб беришнинг ўзи етарли эмас. Шу билан бирга нарса-буюмларнинг ўзини кўрсатиш, намойиш этиш эҳтиёжи юқори.
Ҳикоя – ўқув материалини болалар учун тушунарли тарзда баён этиш имконини берувчи оғзаки методлардан бири. Ҳикояда турли мазмундаги билимлар образли шаклда тақдим этилади. Болалар учун ҳикоялар кундалик воқеалар, йил фасллари, ёзувчилар, рассомлар, она шаҳри ҳақида бўлиши мумкин.
Ҳикоя қилиш учун материал сифатида бадиий асарлардан фойдаланиш мумкин. Айниқса, болалар учун тарбиячининг шахсий тажрибаси билан боғлиқ ҳикоялар қизиқарлидир: “Менинг биринчи тарбиячим”, “Мен ўқиш ва ёзишни қандай ўрганганман?”, “Болаликдаги севимли ўйинчоғим” ва бошқалар.
Ҳикояни тушуниш қобилияти, яъни тинглай олиш, мазмунига муносабат билдира олиш, саволларга жавоб бериш, оддий қайта айтиб бериш уч ёшдан бошлаб пайдо бўлади. Кичик гуруҳларда ҳикоя кўргазмали материалларни (нарса-буюмлар, уларнинг тасвири) намойиш қилиш билан бирга қўшиб олиб борилади. Кўргазмали материаллардан болалар тасаввурга эга бўлмаган воқеа-ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилинганда ўрта ва катта мактабгача ёш гуруҳларида ҳам фойдаланилади. Бироқ катта гуруҳларда ҳикоя қилиш жараёнида кўргазмали материаллардан керагидан ортиқча фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки болаларни сўз ёрдамида фикрлашга ўргатиш, уларда фазовий тасаввурни ривожлантириш лозим.
Суҳбат – таълимнинг диалогик методи бўлиб, савол-жавоб ўтказиш, ўз нуқтаи назарини ифодалашни талаб этади. Суҳбат болалар нарса-ҳодисалар, воқеалар тўғрисида айрим билим ва тажрибаларга эга бўлган ҳолатда ўтказилади. Суҳбат жараёнида болаларнинг мавжуд билимлари аниқлашади, бойийди, тизим-лаштирилади. Суҳбатда иштирок этиш болалар учун фойдали қатор кўникма ва малакаларни пайдо қилади: бир-бирини тинглаш, айтилганларини тўлдириш, уларни такрорламаслик, билдирилган фикрларни самимий баҳолаш ва бошқалар. Суҳбат фикрнинг аниқ йўналганлигини, диққатни ва ўз хулқ-атворини бошқара олишни талаб этади. У мантиқий фикр юритиш, аниқ фикр билдириш, хулоса қилишга ўргатади. Суҳбат орқали тарбиячи болаларда ҳис-туйғуларни тарбиялайди, фикр юритилаётган воқеа-ҳодисага муносабатни таркиб топтиради.
Мазмунига кўра икки турдаги суҳбат фарқланади: ахлоқий мавзудаги ва билишга доир. Ахлоқий мавзудаги суҳбатлар фақат катта мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказилади, билишга доир суҳбатларни эса ўрта гуруҳданоқ бошлаб ўтказиш мумкин.
Ахлоқий мавзудаги суҳбатлар болаларда ахлоқий ҳис-туйғуни тарбиялаш, ахлоқий тасаввур, мулоҳаза ва баҳони шакллантириш мақсадини кўзда тутади. Турли мавзуларда ахлоқий мавзудаги суҳбатларни ўтказиш мумкин: “Хушмуомалилик ҳақида”, “Дўстлик ва ўртоқлик ҳақида”, “Саломлашиш одоби”, “Овқатланиш қоидалари” ва бошқалар. Ахлоқий мавзудаги суҳбатлар бадиий асарлар ўқиш, кўргазмали материалларни кўрсатиш, фильм намойиш этиш билан уйғунликда амалга оширилади.
Билишга доир суҳбатлар мавзуи мактабгача таълим дастурларида аниқлаб берилган. Шунингдек, бундай суҳбатлар кундалик турмуш воқеалари, атроф-муҳит ва катталар меҳнати билан ҳам чамбарчас боғлиқликда ўтказилади.
Дидактик мақсадига кўра суҳбат кириш ва умумлаштирувчи турларга бўлинади. Болаларни амалга оширилиши кўзда тутилаётган фаолиятга, кузатишга тайёрлаш мақсадида кириш суҳбатидан фойдаланилади. Ана шу мақсадда тарбиячи болалардаги мавжуд тажрибани аниқлайди, уларнинг билимларини фаоллаштиради, бажарилиши кўзда тутилаётган фаолиятга қизқишни ҳосил қилади, амалий ёки билишга доир вазифаларни тақдим этади. Умумлаштирувчи суҳбат болаларнинг бирор мавзуда ташкил этилган ўқув иши натижасида қўлга киритилган билимларни жамлаш, аниқлаштириш, тизимга солиш мақсадида ўтказилади.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling