Мактабгача таълим тарбиячилари” касбий қайта тайёрлов


Савод ўргатишнинг тайёргарлик ва асосий даври


Download 1.02 Mb.
bet6/11
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1507620
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТАЙЁРЛОВ ГУРУХЛАРИДА ЎҚИШГА ВА САВОДГА ТАЙЁРЛАШ

Савод ўргатишнинг тайёргарлик ва асосий даври

Амалдаги „Алифбе“ дарсликлари ва уларга ёзилган қўлланмаларда асосан савод ўргатишда тайёргарлик даври учун 5 машғулот, алифбедан сўнгги даврга ҳам 5 машғулот ажратилади. Оралиқ давр алифбе даври ҳисобланади.
Таълимнинг ҳар бир босқичидаги машғулотнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Машғулотлар циклини қурилишида ички мантиқийлик бўлиб, ҳар бир циклда янги товуш ва ҳарф ўрганиладиган машғулот билан янги мавзу ўрганилмайдиган машғулотни навбатлаштириш, орфография ва сўзнинг бўгин тузилиши ҳақида маълумот бериш, тарбияланувчилар нутқи ва тафаккурини ўстириш каби талабларга риоя қилинади. Машғулотлар цикли такрорлаш-умумлаштириш машғулоти билан якунланади.
Савод ўргатиш ва нутқ ўстириш дастур бўйича 128 соат, у 2 даврга бўлинади а) тайёргарлик даври; б) асосий давр.
Таълимнинг давр ва босқичларига кўра:
1. Тайёргарлик (алифбогача бўлган) даврдаги машғулотлар;
2. Асосий (алифбо) давр машғулотлари.
Тайёргарлик давридаги машғулотлар ўрганиладиган материалига кўра икки босқичга ажратилади. Биринчи босқич машғулотларида тарбияланувчилар муайян товуш ва ҳарфни ўрганишга тайёрланади. Маълумки, болалар тилни бир бутун бирлик сифатида тасаввур қиладилар. Ана шу тасаввурлари асосида нутқнинг бўлаклардан тузилиши ўргатилади. Бола нутқнинг бўлаклардан тузилишини билиб бориши натижасида унинг энг кичик бўлаги товуш эканини англай бошлайди ва савод чиқаришга тайёр бўлади. Шундан сўнг болага муайян товуш ва уни ифодаловчи шакл-ҳарф таништирилади. Тайёргарлик (алифбогача бўлган) даврининг юқоридаги вазифаларидан келиб чиқиб 1-босқич машғулотлари нутқнинг фонетик бўлакларини ўрганиш машғулотлари деб номланади. Бўғин ва сўздан унли товушни ажратиб олишнинг қулайлигини ҳисобга олиб, 2-босқич машғулотлари “Унли товуш ва ҳарфлар ўрганиладиган машғулотлар” деб номланади.
Асосий давр ўқиш машғулотлари янги билим бериш бермаслигига кўра қуйидаги турларга ажратилади:
1. Янги товуш ва ҳарф билан таништириладиган ўқиш машғулоти.
2. Ўргатилган товуш ва ҳарфларни мустаҳкамловчи ўқиш машғулоти.
3. Билимларни такрорлаш, умумлаштириш машғулоти.
Асосий давр ёзув машғулотлари эса қуйидаги турларга ажратилади :
1. Кичик ҳарф ва бош ҳарф ёзиладиган ёзув машғулоти.
2. Кичик ҳарф1ар ёзиладиган ёзув машғулотлари.
3. Бош ҳарф1ар ёзиладиган ёзув машғулотлари. .
4. Ўрганилган бўғин, сўз, гапларни ёзишни машқ қилиш машғулотлари. Хат-савод ўргатиш жараёнида ҳафта охиридаги ўқиш машғулотларнинг 15-20 дақиқаси синфдан ташқари ўқишга ажратилади.
Алифбе машғулотларида ўқишга ўргатишгача бўлган 3 даврни ўтиш лозим.
1. Хат-савод ўргатиш даври.
2. Бўғинлаб ўқишга ўргатиш.
3. Сўзларни ўқишга ўргатиш.
Алифбе даврининг асосий вазифаси болаларнинг оғзаки нутқини ўстириш, товуш талафузини яхшилаш, ўзбек тили алифбосидаги барча ҳарфлар ва имловий белгиларини ўргатишдан иборатдир. Ҳозирги ўзбек алифбосида бир ҳарф билан (а, б,д каби) ва икки бирикмаси билан (ш,ч, нг) ифодаланадиган товушлар бор. Бу даврда товуш-ҳарфларни ўргатишда алифбо тартиби эмас, балки товушлар талаффузининг осон-қийинлиги ҳамда бўғин ва сўзларнинг соддалиги, ҳарф шаклининг қулайлиги, ҳисобга олинади.
Ақлий фаолият болаларни толиқтириб қўймаслиги учун машғулотни кўпинча ўйин-машғулот тарзида ташкил этиш фойдали. Болаларда сезиш, эшитиш, кўриш қобилиятларини ривожлантиришда, айниқса, дидактик ўйинларнинг аҳамияти катта. Дидактик ўйинларнинг қарийб ҳаммасида (“Бўғинларга ажрат”, “Қайси ҳарфдан”, “Жимжитлик”, “Ким нима олади” каби ўйинларда) ҳаракат элементлари болаларнинг жисмоний, ақлий ўсишига катта таъсир этади.

“Алифбе” саҳифаларида дўстлик, байналминал муносабат, болалар меҳнати, табиат, катталар меҳнати, болалар ўйинлари, оила, мактаб ҳаёти каби расмлар берилган. Турли мавзуларда матн берилган бўлиб, булар болаларда ўзаро дўстлик, меҳнатсеварлик, меҳнатни қадрлаш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, табиатни севиш ва асраш, ҳайвонот дунёсига қизиқиш, уларни муҳофаза қилиш, боғча ва ўқишни севиш каби хусусиятлар орқали эстетик тарбияни шакллантиради. Бундай тарбиялар болаларни халқнинг қайноқ ҳаётига, унинг бахтига, орзуларига, муваффақиятларига руҳлантиради. Демак, болаларга ахлоқий, ғоявий-сиёсий, меҳнат ва эстетик тарбия бериш ҳам савод ўргатиш вазифасига киради.
Ўқиш ва савод учун илк қадам қўйган кичик ёшдаги болаларнинг саводини чиқариш жараёни аналитик - синтетик товуш методи ёрдамида 4 ой давом этади. Бу жараён 2 даврга бўлинади:
1. Алифбегача тайёргарлик даври. Бу даврда тарбияланувчилар икки босқичда таълим-тарбия оладилар яъни, бошида расмлар орқали мактабгача таълим муассасаси билан таништирув босқичи ва кейингиси товушлар билан ишлаш босқичи.
2. Алифбо (асосий) давр 3,5 ой давом этади.
Савод ўргатиш жараёнидаги машғулотлар предметига кўра икки турли бўлади:
1. “Алифбе” дарслиги асосидаги ўқиш машғулотлари
2. “Ёзув дафтари” асосидаги ёзув машғулотлари
1- босқич учун 10 соат машғулот ажратилиб, унинг асосий вазифаси тарбияланувчиларни тартиб-интизом қоидалари билан таништириш. Уларга нутқ, оғзаки ва ёзма нутқ ҳақида, гап, нутқнинг гаплардан тузилиши, сўз, гапларнинг сўзлардан тузилиши; бўғин, сўзларнинг бўғинлардан тузилиши, сўзларнинг бўғинларга бўлиниши; товуш, бўғинларнинг товушлардан тузилишини; товушларнинг унли товуш ва ундош товушларга ажратилишини ўргатиш, улардан амалий фойдалана билиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат. Бу даврда махсус машқлар асосида тарбияланувчиларнинг боғланишли нутқи устида ишланади. Тарбияланувчиларга «Алифбе» да берилган расмлар асосида ҳикоялар туздиришдан ташқари, ўзлари билган шеър, эртак, ҳикоя, тез айтиш, мақол, топишмоқ, халқ ашулалари, алла, қўшиқлар, латифалардан айттириб оғзаки нутқи, уларда бор малакалар мустаҳкамланиб, янгилари сингдирилади

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling