Мактабгача таълим тарбиячилари” касбий қайта тайёрлов
Download 1.02 Mb.
|
ТАЙЁРЛОВ ГУРУХЛАРИДА ЎҚИШГА ВА САВОДГА ТАЙЁРЛАШ
Бадиий адабиёт ўқиш. Бадиий адабиёт – атроф-олам ҳақидаги билимлар манбаи, болаларда ҳис-туйғуни тарбиялаш, фикрлаш, тасаввур ва хотирани ривожлантириш воситаси. Мактабгача таълим ёшида бадиий адабиётлар ўқиш орқали болаларда бадиий асарларни идрок этиш ва англашга қобилиятлилик шакллан-тирилади. Ўз навбатида мазкур вазифа болаларда кўргазмали-образли, нутқий-мантиқий фикрлашни ривожлантириш билан боғлиқ.
Ўқув мақсади билан боғлиқликда бадиий асарлар ўқишда қатор дидактик талабларга риоя этиш лозим: болаларнинг ёши ва ривожланиши даражаси билан боғлиқликда катта тарбиявий аҳамиятга эга асар танлаб олиниши; болаларни асарни идрок этишга тайёрлаш учун қисқа суҳбат ўтказиш, уларга ўқув-билишга доир вазифалар бериш; ўқишни бошқа методлар, шу жумладан, кўргазмалилик билан уйғунлаштириш мақсадга мувофиқ. Мактабгача таълим жараёнида қуйидаги оғзаки усуллардан фойдаланиш яхши самара беради: болаларга саволлар билан мурожаат қилиш, кўрсатма бериш, изоҳлаш, тушунтириш ва бошқалар. Машғулотлардаги билишга доир ва амалий фаолият нарса-ҳодисаларга мувофиқ келувчи кўргазмалилик асосида ташкил этилиши мумкин. Таълимнинг кўргазмали методларига кузатиш, кўргазмали қўлланмаларни (нарса-буюмлар, расмлар, диафильмлар, слайдлар, видеоёзувлар, компьютер дастурлари)ни намойиш этиш киради. Кузатиш – атроф-оламдаги ҳодисаларни диққат билан кўриш, улардан муҳим, асосийсини ажрата олиш, юзага келадиган ўзгаришларни белгилаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, хулосалар қилиш. Болани илк ёшдан бошлаб кузатишга ўргатиш, унда кузатувчанлик, кузатилаётган ҳодисага диққатни йўналтира олиш, кўрганлари асосида фикр юритиш, фикрини сўз билан ифодалай олишни ривожлантириш зарур. Болаларнинг ўрганилаётган объектни бевосита кузата олишлари тўлиқ тасаввурларни шакллантириш ва билиш жараён-лари – идрок этиш, хотира, фикрлаш, хаёлотни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга. Кузатиш жараёнида болада хилма-хил фикрий фаолият амалга ошади: қўйилган саволларга жавоб излаш, қиёслаш, таққослаш. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни ўқитишда куза-тишнинг хилма-хил турларидан фойдаланилади: қисқа муддатли ва узоқ муддатли, такрорий ва қиёсий. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни ўқитишда кузатиш икки йўналишда ривожланади. Энг аввало, кузатилаётган объектлар доираси изчил тарзда кенгайтириб борилади: гуруҳ хонасини, кейин мактабгача таълим муассасасидаги бошқа биноларни (ошхона, тиббиёт хонаси ва ҳоказолар), ер майдон-часини, ниҳоят мактабгача таълим муассасаси атрофидаги объектларни (боғ, дарё, анҳор, мактаб стадиони ва бошқалар) кузатиш. Иккинчи йўналишда концентрланган кузатишга амал қилинади. Дастлаб болалар бирор объектнинг ўзига хос белги-ларини аниқлашса, такрор кузатишда эса ўша объектни бошқалари билан қиёсий ўрганадилар. Масалан, шаҳар транспорти бекатида болалар автобус ва маршруткани кузатишади, уларни тўғри айтишни ўрганишади; такрор кузатишда уларнинг диққати автобус ва маршрутканинг ўзига хос белгиларига қаратилади; кейинги сафар эса, болалар автобус ва маршруткани таққослашади, уларда умумий тасаввурлар таркиб топади ва “шаҳар транспорти” тушунчаси шаклланади. Кузатиш методидан фойдаланишда маълум дидактик талабларга риоя қилиш лозим. Жумладан: 1) кузатиш объекти болалар учун қизиқарли бўлиши зарур; 2) кузатиладиган объект унинг ўзига хосликларини аниқлай олишга имкон берадиган шароитга эга бўлиши керак; 3) педагог кузатишнинг мақсадини олдиндан белгилаши, янги эгалланадиган билимлар доирасини аниқлаши, ўрганилиши режалаштирилаётган билим ва кўникмаларнинг болалардаги мавжуд тажрибалар билан алоқадорлиги таъминлаши лозим; 4) яхлит идрок этишни таъминлаш учун болаларга кузатиш ҳақида тўлиқ кўрсатма берилиши зарур; 5) қўйилган мақсад ва вазифалар, объектнинг ўзига хосликлари, болаларнинг ёш хусусиятлари билан боғлиқликда кузатишнинг изчил, тизимли, режали тарзда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Расм, диафильм, слайд, видеоролик ва бошқа кўргазмали воситаларни намойиш этиш – қатор дидактик вазифаларни ҳал этишга имкон берувчи мактабгача таълим ёшидаги болаларни ўқитишнинг муҳим методи. Кўргазмали восита таниш ва нотаниш нарса-буюмларни образли кўриш имконини беради. Расм, чизма, жадвал ёрдамида болаларда ҳаракатсиз кўргазмали тимсоллар шакллантирилади, таълимнинг техник воситалари жўшқин кўргазмали тимсолларни яратишда фойдаланилади. Мактабгача таълим муассасаларида расмнинг хилма-хил турларидан фойдаланилади: дидактик расмлар, рассомларнинг санъат асарлари, китоб графикаси, нарса-буюмларни ифодаловчи расмлар. Дидактик расмлар махсус яратилиб, йил фасллари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси каби серияли тақдим этилади. Болаларни маданият, санъат билан таништиришда машҳур рассомларнинг санъат асарларидан фойдаланилади. Бадиий асар қаҳрамонлари, воеалар содир бўлган мамлакат ва шаҳарлар ҳақида маълумот берувчи китоб графикаси (китобдаги расмлар) таълимнинг кўргазмали воситаси сифатида фойдаланилади. Шунингдек, тарбиячи томонидан нарса-буюмларни ифодаловчи расмлар ҳам танланади ва мавзу доираси билан боғлиқликда (“Ўйинчоқлар”, “Транспорт”, “Ҳайвонлар” ва бошқалар) уларни таснифлайди. Шунингдек, болаларни ўқитишда ҳаракатлар намойиши, намуна кўрсатиш каби таълимнинг кўргазмали усулларидан ҳам фойдаланилади. Ҳаракатлар намойиши иш усуллари, уларни бажариш кетма-кетлигини ўзида ифода этиб, жисмоний тарбия, мусиқа, тасвирий санъат, меҳнат машғулотларида қўлланилади. Намуна кўрсатиш усулидан тасвирий фаолият, меҳнат, шу жумладан, қўл меҳнатига ўргатишда кенг фойда-ланилади. Тарбиячи болаларни намунани таҳлил этишга жалб этади, ишни бажариш босқичларини аниқлайди. Таълимнинг амалий методи тарбиячига болаларнинг турли-туман амалий фаолият-ларини ташкил этиш, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб олишига ёрдам беради. Таълимнинг амалий методлари орқали болалар нарса-буюмларнинг ўзига таниш бўлмаган хусусиятларини билиб оладилар. Амалий методлар она тили ва чет тили, расм чизиш, рақсга тушиш, конструкциялаш, қўл меҳнати, математикани ўргатишда кенг фойдаланилади. Масалан, болада элементар математик тасаввурлар нарса-буюмлар гуруҳи билан амалий фаолиятни ташкил этиш асосида шаклланади. Асосий амалий методларга машқ, тажриба, моделлаштириш киради. Машқ – боланинг белгиланган мазмундаги ақлий ёки амалий ҳаракатларни кўп марта такрорлашидир. Машқни бажариш туфайли болалар турли ақлий фаолият усулларини эгаллайди, уларда хилма-хил ўқув ва амалий кўникмалар шаклланади. Мактабгача таълим мазмунининг катта қисмини бола бевосита машқ ёрдамида ўзлаштиради. Куйлаш, рақс тушиш, асосий ва спортга доир ҳаракатларни бажариш, тўғри ва равон гапириш, расм чизиш учун бола мазкур кўникмаларга мувофиқ келувчи ҳаракат усулларини эгаллаши зарур. Кўпгина машқлар предметли тавсифга эга бўлади, яъни уларни бажариш нарса-буюмлар, ўйинчоқлар, дидактик материаллардан фойдаланишни талаб этади. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни ўқитишда хилма-хил турдаги машқлардан фойдаланилади. Маълум бир ҳолатда болалар педагогга тақлид қилган ҳолда машқни (тақлидга доир машқлар) бажаришади. Бундай машқларга артикуляцион аппаратни ривож-лантириш, маданий-гигиеник кўникмаларни мустаҳкамловчи машқларни киритиш мумкин. Конструктив машқлар орқали бола аввал ўзлаштирган ҳаракат усулларини янги мазмунга кўчириб ўтказади. Масалан, болалар дастлаб доира чизишни машқ қилишади, сўнгра уларга ҳаво шарини чизиш таклиф этилади. Бола аввал эгаллаган билим ва кўникмаларини бирлаштиришини талаб этувчи ижодий машқларни бажаради. Катта гуруҳларда болалар топишмоқ, эртак ва ҳикоялар тузишни, табиий материаллардан ўйинчоқлар ясашни машқ қилишади. Машқ методини қўллашда қуйидаги дидактик талабларга риоя қилинади: 1) болаларга улар бажариши лозим бўлган ишга доир ўқув вазифаси бериш (гап тузишни, вазифаларни ҳал этишни, кўчат ўтқазишни ўрганамиз); 2) оғзаки тушунтириш билан бирга ҳаракатларни бажариш усулларини кўрсатиш; 3) билим ва кўникмаларни ўзлаштириш учун кўп маротаба машқ қилиш, бироқ янги иш усулларини киритиш билан кетма-кетликда вазифаларни мураккаблаштириб бориш талаб этилади; 4) болаларнинг машқларни бажариши педагог томонидан назорат қилишни талаб этади. Тажриба мактабгача таълимда болага маълум бир нарса ҳақида янги билимларни эгаллашга ёрдам беришга йўналтирилган амалий методдир. Тажриба жараёнида бола унинг хусусиятлари, алоқадорликларини англаш мақсадида объектга таъсир кўрсатади. Кўпгина нарса-буюмлар, моддалар (сув, қум, тупроқ ва бошқалар) бевосита сезги аъзолари ёрдамида идрок қилинадиган (ранги, ўлчами, шакли, ҳиди) ва идрок қилинмайдиган (мўртлик, сувда бошқа ҳолатга ўтиш) белгиларига эга. Яширин белгиларни аниқлаш элементар тажрибалар ёрдамида амалга оширилади. Уни ташкил этишда педагог болалар билан биргаликда махсус шароитни ҳосил қилади. Бундай тажрибаларга сувни буғга, қорни сувга айлантириш; қум ва лой билан тажрибилар ўтказишни киритиш мумкин. Тажрибалар болаларга атроф-муҳитда содир бўладиган ҳодисаларни чуқурроқ англаш, улар орасида алоқадорликларни аниқлашга ёрдам беради. Тажрибалар ўтказиш орқали болада кузатувчанлик, қиёслаш, таққослаш, тахмин қилиш, хулосалар чиқара олиш қобилияти ривожланади. Моделлаштириш – таълимнинг кўргазмали-амалий методи. Моделлаштириш методи асосида ўрин алмашиш тамойили ётади: бола реал нарса-буюмнинг ўрнини ўша предметнинг тасвири, қандайдир шартли белги билан алмаштиради. Модел – оламдаги муайян ҳодисани абстракт тасвирлашдан иборат бўлиб, ушбу ҳодисанинг рўй беришини нисбатан илгарироқ айтиб бериш имконини беради. Масалан, хонанинг дераза ва эшиклари ёпилади ва бир неча дақиқадан сўнг ташқарида бир муддат бўлгандан кейин хонага қайтиб кирилади ва хона ҳавоси билан ташқаридаги ҳавонинг фарқи аниқланади, хонанинг ҳавоси дераза ва эшиклар, форточкалар ёпиб қўйилганлиги учун бузилган деган хулосага келинади. Ёки катта идишга уланган жўмракдан томчилаб сув оқизиб қўйилади. Маълум вақт ўтгач, идишдаги тоза сув тугайди. Бундан жўмракдан томчи томиб турса, тоза сув исрофгарчилигига олиб келади, деган фикр келиб чиқади. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling