Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Жиҳоз: шакллар андозаси чуқур ўйилган тахта (4 вариантли) ва шу чуқурчаларга тўғри келадиган шакллар. Ўтказиш усули


Download 1.27 Mb.
bet7/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Жиҳоз: шакллар андозаси чуқур ўйилган тахта (4 вариантли)
ва шу чуқурчаларга тўғри келадиган шакллар.
Ўтказиш усули: болага шакллар жойлаштирилган тахта кўрсатилади ва кўзининг олдида тахта шундай ағдариладики, ичидаги шакллар столнинг ўртасига туширилади. Кўрсатма берилади: а) сўз орқали «Кара, менда хар хил шаклли тахта бор». «Мен шаклларни тўкаман, сен эса жойига соласан» ёки б) имо-ишора орқали (ешитиши ва нутқи бузилган болаларга).
Агар бола топшириқни тушунмаса ва бажаришга киришмаса, унда эксперемент ўтказувчининг ўзи 1-2 шаклларини солиб кўрсатиб бериши керак. Ноўрин ҳаракатларда яна ёрдам кўрсатилади: «Бу шаклни қаерга қўйиш кераклигини кўриб ол». Агар самара бермаса, унда боланинг диққатини тахтадаги шакллар-га ва қўлидаги шаклга қаратилади. Бола ноўрин ҳаракатларда давом этса, унда чамалаб, солиб кўриш таклиф этилади.

  1. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар идрок хусусиятини текшириш "Кесма расмларни бирлаштириш"

Мақсад: идрокнинг ривожланиш даражасини, кўрув-фазовий анализ ва синтезини, кўргазма-ҳаракатли тафаккурнинг шаклланганлигини текшириш.
Жиҳоз: тўлиқ ва кесма расмларнинг тўплами. Расмлар 3 тага, 4 қисмга кесилган.
Ўтказиш усули: эксперемент ўтказувчи кесма расм қисмларини кўрсатиб, унда қандай предмет тасвирланганлигини айтмайди, кўрсатма берилади: а) сўз - ишорали шаклда: «расмни тўлиқ қилиб йиғиб бер» ёки б) имо-ишорали. Агар бола топшириқни тушунмаса, тўлиқ расм шакли кўрсатилади ва кўрсатма такрорланади ёки тахланиб ва яна расм қисмларга ажратилади.
Агар бу ёрдам самарасиз бўлса, болага расм қисмларидан тўлиқ расмни йиғиш кетма-кетлиги тахминий йўналтириш орқали ўргатилади. Шундан сўнг боладан ушбу расмни яна бир бор йиғиб бериш сўралади ва бошқа вариант таклиф этилади.

  1. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар диққат хусусиятини текшириш

"Етишмайдиган қисмларни аниқлаш"
Мақсад: Ихтиёрий диққатни текширишга мўлжалланган бўлиб, кўрув-фазовий анализ ва синтезнинг шаклланганлик даражасини, диққат ва ишлаш қобилиятининг хусусиятлари, мақсадга ва топшириқнинг шартига мувофиқ ҳаракат қилиши қобилияти, ўргатилиши аниқланади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling