Мактабларида


Download 0.52 Mb.
bet33/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

ХОТИМА


  1. Илмий-услубий адабиётлар таҳлили натижаларига кўра 5-синфларда ўтказиладиган “Жисмоний тарбия” дарслари жараёнида ўқувчиларни ҳаракат амалларига ўргатиш ва жисмоний қобилиятларини ривожлантиришда қўлланиладиган восита ва усулларни шуғулланувчиларнинг ёш хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш зарурати юзага келган.

  2. Ўтказилган суҳбат ва педагогик кузатув таҳлиллари натижасида қуйидаги фикларни айтиб ўтиш ўринли. Бугунги кунда Ҳалқ таълим тизимида “Жисмоний тарбия” фанини ўқитиш бугунги куннинг талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Мазкур ҳолат ушбу фанни ўқитишда ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган педагогик технологияларни қўллаш заруратини тақозо қилади.

  3. Экспертлар жамоаси томонидан тажрибада иштирок этган ўқувчиларнинг “Тўпсиз ҳаракатланиш” техникаси 13,5% - “аъло”, 19,5% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз” баҳоланган. “Тўп билан ҳаракатланиш” техникасини баҳолашда эса ўқувчиларнинг 18% - “аъло”, 17% - “яхши”, 31% - “қониқарли”, 34% - “қониқарсиз” баҳоланган.

  4. Экспертлар гуруҳи баҳоланишидан аниқландики, умумтаълим мактаблари 5-синф ўқувчилари томонидан енгил атлетика, футбол, қўл тўпи спорт турлари бўйича базавий техник ҳаракатларни бажариш кўникмаларида йўл қўйилган ҳатоликлар асосан ўқувчиларнинг спорт турларида техник ҳаракатларнинг бажарилиши юзасидан онгли тарзда етарлича тасаввурга эга эмаслиги. Шу билан биргаликда ҳозирги вақтда умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия ўқитувчилари барча спорт турлари бўйича етарлича тушунчага ва техник ҳаракатларни бажара олиш кўникма ва малакасига эга эмаслиги юқорида келтирилган хато-камчиликларни келтириб чиқармоқда.

  5. Ҳозирги вақтда умумтаълим тизимидаги “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда қўшимча сифатида мобил таълимдан фойдаланиш мумкин. Мобил таълимни фаол қўллаш компьютерларни портатив гаджетларга алмаштиришни мақсад қилиб қўймайди, таълим муҳитини қизиқарли янги усуллар билан кенгайтиради ва бойитади, улар ўқувчилар учун осонроқ ва қизиқарлидир.

  6. Жисмоний тайёргарлиги ҳар хил бўлган ўқувчиларга жисмоний тарбия дарсларини ўтишда уларнинг саломатлигини сақлаш ва умумий жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган услубият ишлаб чиқиш керак. Умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанини чуқур ўргатиш учун барча ўқув турлари бўйича электрон мультимедиа дарсликларни тайёрлаш зарурати мавжуд.

  7. “Жисмоний тарбия” фанидан (5-6-синфлар учун электрон ўқув қўлланма) windows дастурлари учун ҳамда андроид иловалари ишлаб чиқилиб, 5-синф ўқувчиларининг 1-, 2-, 3-, 4- чоракда ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш бўйича ўтказилган педагогик тажриба самарадорлиги тажриба гуруҳи ўқувчилари томонидан қайд этилган натижалардан кўриниб турибди.

  8. 5-синф ўқувчиларининг “Ўйинчиларнинг майдонда жойлашиши ва тўпсиз харакатланиш техникасини” бажариш кўникмалари ҳаракатлари экспертлар томонидан қуйидагича баҳоланган: ТГ ўқувчиларининг 31% - “аъло”, 10% - “қониқарсиз”, НГ ўқувчиларнинг эса 10% - “аъло”, 37% - “қониқарсиз”. Математик-статистик таҳлиллар шуни кўрсатадики, ТГ ўқувчиларига нисбатан НГ ўқувчиларининг натижалари солиштирилганда спорт турлари техникасига ўргатиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан (1,17>1) катта эканлиги, шу билан биргаликда билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан (1,10>0) катталиги аниқланган. Мазкур ҳолат “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда нафақат 5-синф ўқувчилари дарс жараёнида, балки барча синфларда “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда электрон мультимедиа воситаларини қўллаш самарадорлигини исботлайди.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling