Мактабларида
§ 4.5. 5-синф ўқувчиларининг кураш спорт тури техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари
Download 0.52 Mb.
|
Диссертация Адашева М.У.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.5-жадвал.
- ТЎРТИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
§ 4.5. 5-синф ўқувчиларининг кураш спорт тури техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлариЎтказилган педагогик тажрибадан сўнг 5-синф ўқувчиларида курашчиларнинг туриш ва силжиш ҳаракатларини бажариш кўникмалари экспертлар томонидан қуйидагича баҳоланди: ТГ ўқувчиларининг 34% - “аъло”, 38% - “яхши”, 21% - “қониқарли”, 7% - “қониқарсиз”, НГ ўқувчиларининг эса 8% - “аъло”, 24% - “яхши”, 37% - “қониқарли”, 31% - “қониқарсиз” балл билан (4,5-жадвал). 4.5-жадвал.5-синф ўқувчиларининг кураш спорт тури техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари
Изоҳ: Кўсб - ўзлаштириш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти, Кбдб - билим даражасини баҳолаш коэффициенти, ТГ-тажриба гуруҳи, НГ-назорат гуруҳи. Математик-статистик таҳлиллар шуни кўрсатдики, ТГ ўқувчиларига нисбатан НГ ўқувчиларининг натижалари солиштирилганда кураш техникасига ўргатиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан (1,23>1) катта эканлиги, шу билан бирга билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан (1,16>0) катталиги аниқланди. Ушбу ҳолат тажриба гуруҳидаги ўқувчиларнинг кураш техникасини бажариш кўникмалари НГ ўқувчиларининг ўзлаштиришидан юқори эканлигини тасдиқламоқда. Экспертлар томонидан 12 ёшли ўқувчиларнинг “Курашда юмшоқ йиқилишларни бажариш” техникасини қуйидагича баҳоланди ТГ ўқувчиларининг 37% - “аъло”, 42% - “яхши”, 10% - “қониқарли”, 11% - “қониқарсиз”, назорат гуруҳи ўқувчиларининг 7% - “аъло”, 21% - “яхши”, 35% “қониқарли”, 37% - “қониқарсиз”. Ўтказилган математик-статистик таҳлиллар шуни кўрсатдики, ТГ ўқувчиларига нисбатан НГ ўқувчиларининг натижалари солиштирилганда кураш техникасига ўргатиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан (1,28>1) катта эканлиги, шу билан бирга билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан (1,14>0) катталиги аниқланди. Бу жисмоний тарбия дарслари назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳида замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилганлигини исботлайди. Чил усули (илиб олган ҳолда ташлаш). Чил кураш усулларидан бири бўлиб, унда курашчи букилган оёғи, панжаси, товони билан рақиб оёғини ушлаб туради ёки ўзига тортади. Курашчи оёқларини тиззадан буккан ҳолда букиш жойини рақибнинг тиззасига қўяди, панжалари билан кўтарган ҳолда уни рақиб оёғига олиб боради ҳамда қўл ва гавда ҳаракатлари билан рақибни гиламга ташлайди. Чил усули қуйидаги ҳолларда амалга оширилса, ўз самарасини беради: а) рақиб оёқларини кенг ёзиб турган пайтда; б) рақиб бир оёқда турганда; д) рақиб тана оғирлигини оёқ учига (панжасига) олганда; э) рақиб оёқларини букиб, эгилганда ёки орқага тортганда; ф) ҳужум қилаётган рақиб олдинга қадам ташлаб, оёқларингиз орасига оёғини қўйганда; д) ҳужум қилаётган рақиб ён томони ёки бел томонига ўгирилганда. 5-синф ўқувчиларининг «Чил усулини бажариш” техникаси экспертлар томонидан қуйидагича баҳоланди: ТГ ўқувчиларининг 37% - “аъло”, 42% - “яхши”, 10% - “қониқарли”, 11% - “қониқарсиз”, НГ ўқувчиларининг 13% - “аъло”, 21% - “яхши”, 35% - “қониқарли”, 31% - “қониқарсиз”. Математик - статистик таҳлиллар шуни кўрсатдики, ТГ ўқувчиларига нисбатан НГ ўқувчиларининг натижалари солиштирилганда чил усули техникасига ўргатиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан (1,27>1) катта эканлиги, шу билан бирга, билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан (1,18>0) катталиги аниқланди. Ушбу ҳолат тажриба гуруҳидаги ўқувчиларнинг кураш техникасини бажариш кўникмалари НГ ўқувчиларининг ўзлаштиришидан юқори эканлигини тасдиқламоқда. Ёнбош. Рақибнинг қўли ва белбоғидан ушлаган ҳолда оёқ ёрдамида силтаб кўтариб (хоҳ ўнг, хоҳ чап қўлда, ўнг ёки чап томонга) ташлаш. Оёқлар ёрдамида рақиб оёқларини ташқи ва ички томондан кўтариб, ёнбошни амалга ошириш ҳам мумкин. Назорат гуруҳида шуғулланувчи 12 ёшли ўқувчиларнинг ёнбош усулини бажариш техникаси 12% - “аъло”, 23% - “яхши”, 27% - “қониқарли”, 38% - “қониқарсиз”, тажриба гуруҳидаги ўқувчиларнинг 33% - “аъло”, 42% - “яхши”, 17% - “қониқарли”, 8% - “қониқарсиз” баҳоланган. Олинган натижалар қиёсий таҳлил қилинганда ўргатиш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти бирдан (1,4>1) катталиги ва билиш даражасини баҳолаш коэффициенти нолдан (1,04>0) катталиги аниқланди. ТЎРТИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАРБиз томонимиздан ишлаб чиқилган Windows ва Аndroid дастурлари учун 5- 6 синф мактаб ўқувчиларига мўлжалланган “Жисмоний тарбия” фанидан электрон ўқув қўлланмани ўқув жараёнига жорий этиш самарадорлигини аниқаш бўйича ўтказилган педагогик тажриба натижалари қуйидагича бўлди. Экспертлар гуруҳи томонидан тажриба гуруҳидаги 12 ёшли ўқувчиларнинг “Стартга!”, “Диққат!”, “Югур!” буйруқларини бажариш кўникмаси қуйидагича баҳоланди: 32% - “аъло”, 35% - “яхши”, 21% - “қониқарли”, 12% - “қониқарсиз”, назорат гуруҳи ўқувчиларида 11% - “аъло”, 14% - “яхши”, 39% - “қониқарли”, 36% - “қониқарсиз”. Олинган натижалардан ўргатиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан (1,14>1) катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан (1,21>0) катталигини кўриш мумкин. 5-синф мактаб ўқувчиларининг “Теннис тўпини узоққа улоқтиришда дастлабки ҳолат, тўпни ушлаш, улоқтириш”ни бажариш техникаси экспертлар томонидан қуйидагича баҳоланди. ТГ ўқувчиларининг 34% - “аъло”, 13% - “қониқарсиз”, НГ ўқувчиларнинг 12% - “аъло”, 31% - “қониқарсиз”. Математик -статистик таҳлиллар шуни кўрсатдики, ТГ ўқувчиларига нисбатан НГ ўқувчиларининг натижалари солиштирилганда ўқув техникасига ўргатиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан (1,4>1) катта эканлиги, шу билан биргаликда, билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан (1,16>0) катталиги аниқланди. Волейбол спорт тури бўйича “Майдонда ўйинчиларнинг жойлашуви, ҳаракатланиши ва асосий туриш ҳолатлари”ни бажариш кўникмалари педагогик тажрибадан сўнг тажриба гуруҳи таркибига кирувчи ўқувчиларнинг 34% - “аъло”, 38% - “яхши”, 21% - “қониқарли”, 7% - “қониқарсиз”, назорат гуруҳи таркибига кирувчи ўқувчиларнинг 10% - “аъло”, 15% - “яхши”, 38% - “қониқарли”, 37% - “қониқарсиз” баҳоланди. Олинган натижалардан ўзлаштириш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти бирдан (1,17>1) катталиги ва билим даражасини баҳолаш коэффициенти нолдан (1,10>0) катталигини кўриш мумкин. “Тўп билан ҳаракатланиб келиб тўпни ҳалқага ташлаш” кўникмалари экспертлар томонидан қуйидагича баҳоланди: ТГ ўқувчиларининг 42% - “аъло”, 43% - “яхши”, 11% - “қониқарли”, 4% - “қониқарсиз”, назорат гуруҳи ўқувчиларининг 13% - “аъло”, 18% - “яхши”, 30% - “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз”. Тажриба гуруҳи аъзоларининг “Тўп билан ҳаракатланиб келиб тўпни ҳалқага ташлаш” техникаси назорат гуруҳидаги ўқувчилар томонидан қайд этилган натижаларга нисбатан қиёсий таҳлил қилинганда ўргатиш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти бирдан (1,4>1) катталиги ва билиш даражасини баҳолаш коэффициенти нолдан (1,16>0) катталиги аниқланди. 12 ёшли ўқувчиларнинг “Буюмларсиз УРМларни бажариш” техникаси қуйидагича баҳоланган: 34% - “аъло”, 38% - “яхши”, 21% - “қониқарли”, 7% - “қониқарсиз”, назорат гуруҳи таркибига кирувчи ўқувчиларнинг 5% - “аъло”, 17% - “яхши”, 32% - “қониқарли”, 46% - “қониқарсиз”. Олинган натижалардан ўзлаштириш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти бирдан (1,17>1) катталиги ва билим даражасини 4777баҳолаш коэффициенти нолдан (1,10>0) катталигини кўриш мумкин. НГнинг 12 ёшли ўқувчиларига ёнбош усулини бажариш техникаси қуйдагича баҳоланди: 12% - “аъло”, 23% - “яхши”, 27% - “қониқарли”, 38% - “қониқарсиз”, тажриба гуруҳида 33% - “аъло”, 42% - “яхши”, 17% - “қони- қарли”, 8% - “қониқарсиз”. Олинган натижалар қиёсий таҳлил қилинганда ўргатиш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти бирдан (1,4>1) катталиги ва билиш даражасини баҳолаш коэффициенти нолдан (1,04>0) катталиги аниқланди. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling