Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси


Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш


Download 93.27 Kb.
bet8/17
Sana24.06.2023
Hajmi93.27 Kb.
#1653356
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
КАРИМОВ Ф

3.12. Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш
Корхона 4-сон БҲМСга мувофиқ товар-моддий захираларни тан олади ва ҳисобга олади.
Товар-моддий захиралар активлар деб тан олинади, агар:

  • актив билан боғлиқ келажакда иқтисодий фойда олишга ишонч бўлганда;

  • активнинг қиймати ишончли баҳоланганда;

  • уларга эгалик ҳуқуқи корхонага ўтганда.

Товар-моддий захиралар, бу – корхонанинг ишлаб чиқариш захиралари хомашё ва материллар, ярим тайёр маҳсулотлар, омборлардаги товар захиралари, таралар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари ва бошқа материаллар кўринишида мавжуд бўлган корхона активлари.
Товар-моддий захираларни келиши ва чиқарилиши тасдиқланган тартибга кўра амалга оширилади.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган мулкни ўз ичига олади:

  • хизмат кўрсатиш муддати бир йилдан кўп бўлмаган;



  • хизмат кўрсатиш муддатидан қатъи назар, бир бирлик (тўплам) учун сотиб олиш кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМнинг 50 бараваригача бўлган қийматдаги предметлар.

Хизмат кўрсатиш муддати ва қийматидан қатъий назар, инвентарь ва хўжалик жиҳозларига:
А) махус асбоблар ва мосламалар (маълум маҳсулотларни серияли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки индивидуал буюртма асосида ишлаб чиқариш учун мўлжалланган махсус мақсадли асбоблар ва мосламалар);
Б) махсус ва санитария кийимларим, махсус пойабзал;
В) кўрпа-тўшак;
Г) канцелярия моллари (калькуляторлар, стол жиҳозлари ва бошқалар);
Д) ошхона ва стол инвентарлари, шунингдек, дастурхонлар;

Е) қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритилган қурилиш харажатлари, вақтинчалик (ном берилмаган) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;


Ж) Хизмат муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар.
Товар-моддий қимматликларнинг таннархи
Товар-моддий захиралар келиб тушганда таннархи бўйича баҳоланади, бунга қуйидагилар киради:

  • сотиб олиш қиймати;

  • уларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар (4-сон БҲМСнинг 3-боби).


Download 93.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling