Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси


Download 93.27 Kb.
bet1/17
Sana24.06.2023
Hajmi93.27 Kb.
#1653356
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
КАРИМОВ Ф


Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht - Textile» МЧЖда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар
ЎРГАНИШ РЕЖАСИ:


  1. КИРИШ ҚИСМИ.

1 Хўжалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш технологияси ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ташкилий тизими


2 Аудиторлик текширувини тайёрлаш
3 Узоқ муддатли активлар ҳисоби ва аудити
4 Жорий активлар ҳисоби ва аудити
5 Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби ва аудити
6 Харажатлар ҳисоби ва аудити
7 Мажбуриятлар ҳисоби ва аудити
8 Капитал, заҳиралар ҳисоби ва аудити
9 Молиявий ҳисоботни тузиш ва таҳлил қилиш
10 Аудиторлик текширувининг якунланиши. Аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тузиш


1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш технологияси ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ташкилий тизими
«Baht Textile» МЧЖ Навоий шахар ҳокимлик ҳузуридаги Тадбиркорлик суъбектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан 2006-йил 18-мартда рўйхатга олинган.
Рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси № 67.
Жамиятнинг таъсисчиси - жисмоний шахс
Эълон қилинган Устав фонди 100 % ташкил этади
Корхонанинг асосий фаолияти текстиль маҳсулотлари (калава ип) ишлаб чиқариш.
Корхонанинг юридик манзили: Навоий вилояти Қизилтепа тумани Нурафшон - 11.

СТИР: 206 209 116. Йирик корхона ҳисобланади.


Жамият қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

  • Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш;

  • Пахта хом ашёсини қайта ишлаш

  • Пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш;

  • Ташқи иқтисодий фаолият;

  • Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари.

ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
Жамият ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва ўз маҳсулоти ва хизматларига нархларни бозор коньюктурасидан келиб чиқиб белгилайди.
Жамият мустақил равишда бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритади.

Жамиятнинг моддий-техника базасини асосий ва айланма маблағлар, шунингдек бошқа моддий активлар ва молиявий захиралар ташкил этади. Жамиятнинг барча маблағлари тўлиқ унинг тасарруфида бўлади ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари олиб қўйилиши мумкин эмас.


Жамият мустақил равишда Жамиятнинг ташкилий тузилмасини ва штат жадвалини ишлаб чиқади, ходимларнинг билимлари ва кўникмалари даражасини белгилайди, меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳал қилади.
Жамият ўз фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли органларга белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади.
Жамиятнинг бошқарув органлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
– Иштирокчиларнинг Умумий йиғилиши- олий бошқарув органи;
– Директор- жамиятнинг ижро этувчи органи.

Download 93.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling