Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси
Товар-моддий қимматликларни кирим қилиш тартиби
Download 93.27 Kb.
|
КАРИМОВ Ф
Товар-моддий қимматликларни кирим қилиш тартиби
4-сон БҲМСнинг 12-бобига мувофиқ тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома мавжуд бўлган шахсга товар-моддий қимматликларни олиш учун ишончнома берилади. Ишончнома корхона раҳбари ва бош бухгалтери ёки раҳбар томонидан тайинланган шахслар томонидан имзоланади. Ишочноманинг амал қилиш муддати шартнома ва бошқа битимлар бўйича тегишли қимматликларни олиш ва чиқариш имкониятига қараб белгиланади. Етказиб берувчидан олинган товар-моддий қимматликлар моддий-жавобгар шахс томонидан ҳисобварақ-фактура бўйича қатъий равишда омбор мудирига (омборчи) топширилади. Зарур ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура, техник паспорт, йўриқнома, ўраш варағи ва бошқалар) мавжуд бўлганда маҳсулот омборга қабул қилинади. Контракт (шартнома) тузмасдан омборга товар-моддий қимматликларни қабул қилишга йўл қўйилмайди. Омбор мудири (омборчи) товар-моддий қимматликларнинг ҳақиқий миқдорини ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган миқдорга мувофиқлигини текширади ва қайта ҳисоблайди. Бундан ташқари, ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган олинган товар-моддий қимматликларнинг сифати ва савдо белгисининг мувофиқлигини текширади. Барча кўрсаткичлар мос келганда омбор мудири (омборчи) кирим далолатнома ёзади, карточкалар очади ва омборга товар-моддий қимматликларни кирим қилади. Кирим далолатномаси товар-моддий қимматликларни олиш учун ишончномани ёпиш тўғрисида белги учун асос бўлади. Товар-моддий қимматликларни қабул қилиб олган моддий жавобгар шахс шу куниёқ товар кирим қилиниши учун ҳисобварақ-фактурани корхона бухгалтериясига топшириши керак. Омбордаги товар-моддий қимматликлар ҳисоби оператив-бухгалтерия услубида ташкил этилади, яъни товар-моддий қимматликларнинг ҳар бир номенклатура рақамига материалларнинг омбор ҳисоб карточкаси очилажи (М-17-сон шакл). Товар-моддий қимматликларни қабул қилиш ва чиқариш жараёнида омборчи ҳужжатлар асосида карточкаларга товар-моддий қимматликлар сонини (кирим, чиқим) ёзиб боради ва ҳар бир ёзувдан сўнг қолдиқни ҳисоблайди. Бухгалтер ҳар куни ўтган кун учун омборда ҳужжатларни қабул қилиши шарт. Омбор ҳисобининг тўғрилиги унда акс эттирилган ҳар бир операция бўйича омбор ҳисоби карточкасида бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. Ҳар ойда товар-моддий қимматликлар қолдиқлари бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан омбор ҳисоби карточкалари солиштирилади. Ҳисобот моддий-жавобгар шахс томонидан бухгалтерия бўлимига топширилганда, моддий бухгалтер унга «текширдим» ёзувини киритади. Нархи кўрсатилмаган товарнинг кирим қилинишига йўл қўйилмайди. Товар-моддий қимматликлар корхонанинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: - сотиб олиш нархи (етказиб берувчига тўланган суммалар); - уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар. Товар-моддий қимматликларни сотиб олиш харажатлари, шу жумладан, транспорт – тайёрлов харажатлари (ТТХ), бевосита товар-моддий қимматликлар таннархига киритилади ва 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи счётларида акс эттирилади. 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ва 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётлари фойдаланилмайди, ҳисоб нархлари қўлланилмайди. Download 93.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling