Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси
Асосий воситаларни келиб тушиши, ички ҳаракати ва ҳисобдан чиқариш
Download 93.27 Kb.
|
КАРИМОВ Ф
Асосий воситаларни келиб тушиши, ички ҳаракати ва ҳисобдан чиқариш
Асосий воситаларни келиб тушиши ва ички ҳаракати асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш(юкхати) далолатномаси (ички ҳаракат) билан (АС-1-сон шакл) корхона раҳбари томонидан тайинланган махсус комиссия иштирокида расмийлаштирилади. Асосий воситалар бошланғич қиймати бўйича кирим қилинади, уларга қуйидагилар киради: етказиб берувчига тўланган сумма (сотиб олиш қиймати); асосий воситаларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар (5-сон БҲМСнинг 11-банди). Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, модернизация, реконструкция қилиш, техника қайта жиҳозлаш ҳолларида улардан фойдаланишдан келажакда иқтисодий фойда олишга қараб ўзгаради. Иқтисодий фойда деганда, реконструкцияёки модернизация қилинган асосий воситаларнинг функционал, сифат кўрсаткичларининг ошиши ёки яхшиланиши тушунилади (фойдали хизмат муддати, қувватининг ошиши). Бошланғич қиймат шунингдек, тегишли асосий воситаларнинг қисман тугатилиши ва қайта баҳоланиши билан ҳам ўзгариши мумкин. Асосий воситалар инвентарь рақамга эга бўлиб, ҳар объект учун инвентарь карточка расмийлаштирилади (АС-6-сон шакл). Асосий воситаларни ҳисобга олиш таснифлаш гуруҳлар ва моддий жавобгар шахслар томонидан инвентарь объектлар кесимида ташкил этилади. Ҳар бир инвентарь объекти учун тегишли рақам берилади, у объектда ва бирламчи ҳужжатларда қўйилади ва корхонада бутун эгалик муддати давомида сақланади. Объект ҳисобдан чиқарилган тақдирда, унинг инвентарь рақами янги келиб тушган объектларга берилмайди. Асосий воситаларнинг чиқарилиши қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: реализация қилинганда; хизмат муддати тугаганида; яроқсиз ҳолга келганда; маънан эскирганда; қурилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлар муносабати билан чиқарилганда. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун раҳбар буйруғи билан йил давомида фаолият юритувчи, асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича қарор чиқариш ваколатига эга ваколатли комиссия тузилади. Комиссия асосий воситаларни тугатиш далолатномасини тузади (АС-4-сон шакл ва АС-4а-сон шакл). Раҳбар томонидан тасдиқланган далолатнома асосий воситаларнинг тугатилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади, шунингдек, тугатиш натижасида қолган эҳтиёт қисмлар, материаллар, металлолом, қимматбаҳо металл ва боқшаларни омборга топшириш учун асос бўлади. Комиссия кирим қилинган қимматликларнинг пул кўринишади баҳосини белгилайди. Асосий воситаларни сотиш ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилган товар шартномаси асосида амалга оширилади. Асосий воситаларни текинга топшириш корхона учун буйруқ амалга оширилади, қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади. Асосий воситаларни устав капиталига топшириш таъсис ҳужжатлари, раҳбар буйруғи, қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан амалга оширилади ва унга ҳисобварақ-фактура илова қилинади. Молиявий лизинг бўйича ўтказиш лизинг шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади. Асосий воситаларнинг етишмовчилиги инвентаризация натижалари бўйича далолатнома, солиштириш ведомости, инвентаризация комиссияси баённомаси ва раҳбар буйруғи билан ҳисобдан чиқарилади. Мулкни ундиришда тегишли органларнинг қарори билан асосий воситалар раҳбарнинг буйруғи, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш билан ҳисобдан чиқарилади. Сотиш қиймати ва баланс қиймати ўртасидаги, шунингдек, сотиш билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ асосий воситаларни сотишдан ёки бошқа тарзда тасарруф этиш орақали олинган даромад ёки харажат ҳисобланади. Алоҳида асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда (оргтехника, комьютерлар) ушбу воситаларни таъмирлашга муҳтож эмаслиги тўғрисида тегишли ташкилотнинг маълумотномаси илова қилинади. Асосий воситаларнинг чиқарилишидан олинган фойда ёки зарар асосий воситаларнинг чиқралишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, асосий воситалар чиқарилиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатлар чегириб ташлаш йўли билан аниқланади. Асосий воситаларнинг чиқарилишидан олинган фойда ёки зарарни аниқлашда аввал қайта баҳоланган асосий воситаларни баҳолашгача бўлган сумма ушбу асосий воситаларнинг олдинги баҳолашда камайтирилган суммасидан қайта баҳолашдан олдинги сумманинг ошиб кетиши 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича захира капиталини бир вақтнинг ўзида камайиши билан асосий воситаларнинг чиқралишидан олинган даромадга киради. Download 93.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling