3.11. Номоддий активларни ҳисобга олиш ва амортизация
Корхона 7-сон БҲМСга мувофиқ номоддий активларни тан олади ва ҳисобга олади.
Корхонанинг номоддий активлари, бу – моддий таркибга эга бўлмаган, хўжалик фаолиятида ёки бошқариш ва узоқ муддатга (1 йилдан ортиқ) фойдаланишга мўлжалланган мулк объектлари.
Корхонанинг номоддий активлари таркибига: патентлар, лицензиялар, интеллектуал мулк ва савдо белгилари, комьпютер дастурий таъминоти, муаллифлик ҳуқуқлари, фойдаланиш ҳуқуқи, мижозлар рўйхати, маркетинг ҳуқуқлари, ташкилий харажатлар (янги хўжалий юритувчи субъектни ташкил этиш учун харажатлар киради. Номоддий активлар 7-сонли БҲМСга мувофиқ, ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳақиқий сотиб олиш қийматига кўра, шу жумладан, уни фойдаланишга тайёр ҳолатга келтириш харажатлари бўйича ҳисобга олинади.
Номоддий активлар 7-сон БҲМСнинг 14-бандига мувофиқ харажатларни ўз ичига олган бошланғич қиймати бўйича ҳисобга қабул қилинади.
Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари номоддий активларнинг бошланғич қиймати ва хизмат кўрсатиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳар ой тўғри чизиқли усулда ҳисобланади ва тўғридан-тўғри корхона харажатларига киритилади.
Корхонада номоддий активларнинг хизмат кўрсатиш муддати эскиришни ҳисоблаш мақсадида 5 йил асосида белгиланади, амортизация нормаси эса бошланғич қийматдан 20 фоизни ташкил этади. Агар баъзи номоддий активларнинг хизмат кўрсатиш муддати 5 йилдан кам бўлса, у ҳолда улар бўйича амортизация нормаси хизмат кўрсатиш муддатига мутаносиб равишда белгиланади.
Номоддий активлар корхона балансидан қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқарилади:
А) тугатиш;
Б) четга сотиш;
В) текин ўтказиш.
Номоддий активнинг чиқарилишидан олинган даромадлар ёки зарарлар сотишдан олинган тушум ва активнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Номоддий активларнинг чиқарилишидан олинган фойда ёки зарар корхонанинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилади. Номоддий активлар қайта баҳоланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |