Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси
Товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқариш
Download 93.27 Kb.
|
КАРИМОВ Ф
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.13. Валюта курсларидаги фарқни ҳисоб олиш
Товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқариш
Моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилган моддий-жавобгар шахслар корхона раҳбари томонидан тайинланган доимий комиссия аъзолари томонидан имзоланган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида ўз ҳисобида бўлган товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқарадилар. Концелярия молларини ҳисобдан чиқаришда олувчиларнинг имзолари билан тарқатиш ведомостлари илова қилинади. Концелярия моллари ҳар ойда ҳисобдан чиқарилади. Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари уларни фойдаланишга топширишга қараб балансдан ҳисобдан чиқарилади ва яроқсиз деб ҳисобланиб, тўлиқ чиқарилгунига қадар 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» балансдан ташқари счётида ҳисобга олинади. Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари нархи мақсадига қараб ишлаб чиқариш чиқимлари ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади. Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга топширишда, бир бирлик (тўплам) нархи, сотиб олинган вақтда, Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлган, бундай инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини ташкилот кечиктирилган харажатларга киритади. Бунда кечиктирилган харажатларнинг камайиши, яъни уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш тенг маромли усулда амалга оширилади. Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таннархи ва ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг фойдали фойдаланиш муддатидан келиб чиқиб ҳисобдан чиқарилади. Ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг фойдали фойдаланиш муддати ҳисобда акс эттирилган кундан бошлаб 12 ой. Товар-моддий қимматликларни ишлаб чиқариш таннархи, давр харажатлари ёки сотишга ҳисобдан чиқариш корхонада товар-моддий қимматликларнинг ўртача тортилган қиймат буйича амалга оширилади (AVECO усули). 3.13. Валюта курсларидаги фарқни ҳисоб олиш Корхонада валюта курсларидаги фарқни ҳисобга олиш 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га мувофиқ юритилади. Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида тўғридан-тўғри олиб бориш усулида курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига пайдо бўлишига қараб олиб борилади. Курс фарқлари тўғридан-тўғри олиб бориш усулида молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига қуйидагича олиб борилиши мумкин: а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича ― уларнинг тўланишига (ёки ҳисобдан чиқарилишига) қараб; б) қолган ҳолларда – баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операцияларининг содир этилишига қараб. Чет эл валютасида ифодаланган операциялар, деганда чет эл валютасида амалга ошириладиган битимлар тушунилади, қачонки корхона: а) мулкни чет эл валютасида сотиб олса ёки сотса (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар ва бошқа активлар); б) ишлар, хизматларни чет эл валютасида сотиб олса ёки сотса. Чет эл валюта курсининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан ўзгаришига қараб, хўжалик операциялари, чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар сўмга айлантирилганда, ижобий ёки салбий курс фарқи юзага келади. Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасидаги операциялар ЎЗбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича улар амалга оширилган санадаги эквивалент суммада акс эттирилади, шу жумладан: А) банкдаги депозит ва ссуда ҳисобрақамлари, аккридитивлар; Б) дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, чет эл валютасида кредитлар ва қарзлар; В) божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санада тузилган шартномалар бўйича импорт қилинган товар-моддий қимматликлар ва бошқа активларни кирим қилиш; Г) божхона тўловларини чет эл валютасида амалга ошириш; Д) чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатлари. Чет эл валютасидаги операциялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу чет эл валютасиининг сўмга нисбатан курси бўйича операцияларни сўмда амалга ошириш санасида ҳисоблаб чиқилади. Баланс валюта моддаларини ҳар ой қайта баҳолашдан ҳосил бўлган курс фарқи бухгалтерия ҳисобида тўғридан-тўғри олиб бориш усули қўлланилганда қуйидаги счётларда акс эттирилади: А) ижобий курс фарқи – 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счёти кредити бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олувчи счётлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар билан корренпонденцияда; Б) салбий курс фарқи – 9620 «Валюта курслари фарқидан зарарлар» счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олувчи счётлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар билан корренпонденцияда. Download 93.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling