Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси
Умидсиз дебиторлик қарзлари ҳисоби
Download 93.27 Kb.
|
КАРИМОВ Ф
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.23. Хўжалик ичидаги назоратини ташкил этиш
3.22. Умидсиз дебиторлик қарзлари ҳисоби
Солиқ кодексининг 60-моддасига мувофиқ, қуйидаги ҳолларда дебиторлик қарзи умидсиз деб топилади ва корхона балансидан ҳисобдан чиқарилади: суд қарори билан мажбуриятлар тугатилиши оқибатида қопланиши мумкин бўлмаса; қарздорнинг банкротга учраши; қарздонинг тугатилиши; қарздорнинг вафот этиши; даъво муддати тугаганидан кейин. Дебиторлик қарзи, қарзни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома асосида инвентаризация натижаларига кўра, ҳар бир мажурият бўйича алоҳида ҳисобдан чиқарилади. Шубҳали қарзлар бўйича захирага чегирмалар амалга оширилмайди. Ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзи балансдан ташқари 007 «Тўловга қодир бўлмаган дебиторларнинг зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзи» счётида беш йил давомида ҳисобга олинади. 3.23. Хўжалик ичидаги назоратини ташкил этиш Корхонада мулкнинг сақланиши, хўжалик-молиявий фаолиятнинг қонунийлиги ва мақсадлилиги, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги учун хўжалик ичидаги назорат тизими ташкил этилади. Бундай назоратнинг асосий вазифалари самарасиз харажатлар ва йўқотишлар, ресурслардан самарасиз фойдаланиш, маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланишни олдини олиш, шунингдек, корхонанинг ҳар бир бўлинмаси фаолияти самарадорлигини баҳолашдан иборат. Хўжалик ичидаги назоратни амалга ошириш қуйидаги усулларда амалга оширилади: 1. Ҳақиқий тижорат ва молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш функцияларини бухгалтерия ҳисобини юритиш функцияларидан ажратиш. Корхонанинг битта ходими моддий қийматликлар ва пул маблағларини тасарруф қилмаслиги ва бу активлар билан операцияларнинго бухгалтерия ҳисобини юритмаслиги лозим. 2. Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича функцияларни ажратиш. Корхонанинг бухгалтерия бўлими ходимларининг ҳеч бири бир вақтнинг ўзида битта участкада битта операцияни бажариш билан бирга бутун бухгалтери ҳисоби участкасини юритиш назоратини амалга оширмаслиги керак. 3. Корхонанинг ҳар бир ходимининг жавобгарлигини белгилаш. Корхонанинг ҳар бир ходими учун моддий қийматликларни тўғри қабул қилиш, сақлаш ва чиқариш, хомашё, материллар, ёқилғи, электр энергияси сарфи нормаларига риоя этишни, асбоб-ускуналар ва мосламалардан фойдаланиш нормативлари, бирламчи ва ҳисоб ҳужжатларини тўғри тузиш, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун ўз вақтида топшириш учун жавобгарлик ўлчовини белгиловчи лавозим йўриқномаси тузилади. 4. Тасдиқлаш тизими. Корхонанинг ички қоидалари моддий қийматликларни чиқариш, маблағларни сарфлаш, хизмат сафарлари ва вакиллик харажатларини ҳисобга қабул қилиш учун ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар доирасини белгилайди. Қимматбаҳо ва тақчил материаллар омбордан фақат харажат ҳужжатларида (юкхатлари, ҳисобварақ-фактуралар) корхона раҳбари ёки бош бухгалтернинг визаси бўлгандагина чиқарилади. 5. Қийматликларни сақлашни ташкил этиш. Омбор хоналари зарур жиҳозлар, тегишли ўлчаш, тортиш, назорат ускуналари ва мосламалари, ўлчаш идишлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Моддий қийматликлар омборда шундай жойлаштирилиши керакки, уларни топиш осон бўлиши лозим. Корхонанинг пул маблағлари ва қатъий ҳисобот бланклари махсус жиҳозланган алоҳида хоналарда сейфда сақланиши керак.
Download 93.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling