Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси


Молиявий натижаларни шакллантириш


Download 93,27 Kb.
bet16/17
Sana24.06.2023
Hajmi93,27 Kb.
#1653356
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
КАРИМОВ Ф

3.20. Молиявий натижаларни шакллантириш
Корхонанинг даромади, бу – ўз капитали эгалари томонидан қўйилмалар билан боғлиқ ўсишдан ташқари, ўз капиталининг кўпайишига олиб келадиган активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши кўринишида ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг кўпайиши.
Хўжалик фаолиятдан олинган даромадлар, қачонки келажакда корхонага иқтисодий фойда олиш, шунингдек, бу фойда ишончли ва аниқ ўлчаниши мумкин бўлган пайтда акс эттирилади.
Хўжалик фаолиятдан олинган даромад асосий, операцион ва молиявий фаолиятдан олинган даромадларни ўз ичига олади.
9000 счётларида корхона маҳсулотларини (хизматлари) сотишдан олинган даромадлар ҳисобга олинади.
9100 счётларида сотилган маҳсулот (товарлар, хизматлар) нинг ишлаб чиқариш таннархи ҳисобга олинади.
9200 счётларида асосий воситалар, материаллар ва чиқиндиларнинг сотилиши ва бошқача тарзда чиқарилиши ҳисобга олинади.
9300 счётларида фойда олишда асосий фондлар ва бошқа активларнинг (9200 счёти) чиқиб кетиши натижаси ҳисобга олинади. Бу счётда асосий воситаларни қисқа муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар ҳам ҳисобга олинади.
9400 счётида зарар кўришда асосий фондлар ва бошқа активларнинг (9200 счёти) чиқарилиши натижаси ҳисобга олинади.
9500 счётларида молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисобга олинади.
9600 счётида молиявий фаолиятдан харажатлар ҳисобга олинади.
Якуний молиявий натижа жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари) ҳисобланади.
3.21. Қатъий ҳисобот бланклари. Сақлаш ва фойдаланаши тартиби.
Қатъий ҳисобот бланклари қиймати уларни олишда харажатларга ҳисобдан чиқарилади ва улар ҳисобдан чиқарилгунига қадар 006 балансдан ташқари счётида кўрсатилади.
Корхонанинг қатъий ҳисобот бланкларига қуйидагилар киради:

  • товар- илова қилинган ҳужжатлар бланклари (юк, енгил ва махсус транспортнинг йўл варақалари) бухгалтерияда сақланади ва уларнинг ҳисоби берилган йўлланмаларни рўйхатга олиш китобларида юритилади;

  • гувоҳномалар бланклари (кадрлар бўлимида сақланади), махсус журналда ҳисоби юритилади.


Download 93,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling