Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси
Download 93.27 Kb.
|
КАРИМОВ Ф
3.17. Касса операциялари ҳисоби
Кассадан нақд пул маблағларини олиш ва сарфлаш билан боғлиқ операцияларни ўтказишда корхона қуйидагиларга амал қилади: Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Низом (2018 йил 1 майда 3003-сон билан рўйхатга олинган); Аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига 1-илова); Фискал хотирали назорат-касса машиналарига киритилган суммаларни қайтариш Тартиби (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган «Аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 6-илова). Касса операциялари ва нақд пул билан ишлаш қуйидагилардан иборат: нақд пулни қабул қилиш ва бериш, бунинг учун кирим ва чиқим касса ордерлари расмийлаштирилади; кассада нақд пулларни сақлаш; нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш лимитига риоя этиш; касса китобини юритиш; нақд пулни банкка топшириш. Кассага тушган тушимлардан иш ҳақи ва бошқа унга тенглаштирилган тўловларни, хизмат сафари харажатлари ва бошқа тўловларни тўлаш тақиқланади. Белгиланган лимитдан ортиқ бўлган барча нақд пуллар ҳисобрақамига киритиш учун банкка топширилиши керак. Сотишдан олинган нақд пул тушими фақат харидор нақд пулда тўлаган товар ёки хизматдан воз кечган тақдирдагина қайтариб беришга сарфланиши мумкин. Тўлови назорат-касса машинасининг фискал хотирасига киритилган товарларни қайтаришда нақд пул корхона кассасидан касса чеки ёки ушбу товар учун харидор томонидан тўланганлигини тасдиқловчи унга тенглаштирилган ҳужжат ва харидорнинг фамилияси, исми, шарифи кўрсатилган ёзма ариза асосида касса чиқим ордери бўйича берилади. Харидордан қайтарилган товарни қабул қилишда иккита нусхада юк хати расмийлаштирилади: битта нусхаси харидорга берилади, иккинчиси товар ҳисоботига илова қилинади. Шунингдек, пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги далолатнома битта нусхада тузилади. Корхона раҳбари томонидан тасдиқланган масъул шахсларнинг имзолари қўйилган далолатнома касса чеки билан биргаликда бухгалтерияга топширилади. Далолатнома шакли корхона томонидан мустақил ишлаб чиқилган ва ҳисоб сиёсатига илова қилинган. Кассачини лавозимга тайинлашда, раҳбар танишганлиги тўғрисида имзо қўйиш асосида кассачини «Касса операцияларини юритиш қоидалари» билан таништиради ва унинг тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузади. Download 93.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling