Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси


Download 93,27 Kb.
bet15/17
Sana24.06.2023
Hajmi93,27 Kb.
#1653356
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
КАРИМОВ Ф

3.18. Фойдани тан олиш
Корхона даромадлари 1999 йил 5 февралда Вазирлар Маҳкамасининг 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом ва 21-сон БҲМСга мувофиқ қуйидагилардан иборат:

  • реализациядан соф фойда;

  • асосий фаолиятдан бошқа даромадлар (операцион даромад);

  • молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;

  • фавқулодда даромадлар.

Солиқ ҳисоби мақсадларида корхона даромадни Солиқ кодексига мувофиқ аниқлайди.
Бухгалтерия барча фаолият турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритади ва Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва йиғимларни тўлайди. Хизматлар кўрсатиш одатда, шартнома шартларини келишилган вақт ичида бажаришни ўз ичига олади. Хизматлар бир ёки бир нечта вақт оралиғида кўрсатилиши мумкин. Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар фақат операция билан боғлиқ иқтисодий наф корхона томонидан олиниши шарти билан тан олинади.
3.19. Маҳсулотлар (товарлар, ишларх) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳисоби
Корхона харажатлар рўйхатини 1999 йил 5 февралда Вазирлар Маҳкамасининг 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом ва 21-сон БҲМСга мувофиқ аниқлайди.
Барча харажатлар гуруҳлага бўлинади:

  • маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар;

  • ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, лекин давр харажатларига киритиладиган харажатлар;

  • молиявий фаолият бўйича харажатлар;

  • фавқулодда зарарлар.

Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида барча харажатлар қуйидаги шартлар бажарилган тан олинади:

  • харажатлар муайян шартнома, норматив ҳужжатлар талаблари, ишбилармонлик одоби қоидаларига мувофиқ амалга оширилади;

  • харажатлар миқдори аниқланиши мумкин;

  • муайян битим натижасида ташкилотнинг иқтисодий фойдасининг пасайишига ишонч бор.

Корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлари қуйидаги турлар бўйича гуруҳланади: ишлаб чиқариш таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар.
Ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ харажатлар 2010 «Асосий ишлаб чиққариш», 2011 «Асосий ишлаб чиқариш (хизматлар)» счёти дебети бўйича акс эттирилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) хомаёш ва материалларнинг сотиб олиш қиймати;
б) бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
в) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
г) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш мақсадида қўшимча харажатлар.
Корхонада ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг оддий усули қўлланилади, у барча ишлаб чиқариш харажатларини барча маҳсулотлар, товарлар, хизматлар таннархига киритишни назарда тутади. Маҳсулотлар, товарлар, хизматлар бирлигининг таннархи ишлаб чиқариш харажатлари суммасини маҳсулот, товарлар, хизматлар бирликларининг умумий сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар таннархига тааллуқли харажатлар:



  • маҳсулотлар, товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар, ишлар кўрсатиш билан боғлиқ барча ҳақиқий харажатлар;

  • маҳсулотлар, товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар, ишлар кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари (маъмурий ва бошқарув ходимларидан ташқари);

  • маҳсулотлар, товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар, ишлар кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун ҳисобланган ижтимоий солиқ суммалари (маъмурий ва бошқарув ходимларидан ташқари);

  • маҳсулотлар, товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар, ишлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси;

  • бошқа ишлаб чиқариш харажатлари.

Кўрсатилган хизматларнинг барча турлари бўйича таннархга киритиладиган харажатлар ойнинг охирги кунида хизматлар кўрсатишнинг молиявий натижасини ташкил қилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларини ўз ичига олади.
Бевосита харажатлар, бу – маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган бевосита харажатлар, масалан:

  • ишлаб чиқтариш моддий харажатлари;

  • бевосита меҳнат харажатлари ва улар учун ишлаб чиқариш участкалари бўйича ажратмалар;

  • электр энергияси харажатлари.

Маҳсулот чиқариш билан боғлиқ бўлган бевосита харажатлар, ишлаб чиқариш ҳисоботлари асосида, тегишли ишлаб чиқариш участкасида ишлаб чиқилган маҳсулот бирлигига сарфланган материаллар, меҳнат харажатлари меъёрларига мувофиқ, ишлаб чиқариш захираларини ҳисобга олувчи счётлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар счёти кредитидан 2010 счёти дебетида ҳисобдан чиқарилади.
Билвосита харажатлар ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ, аммо маҳсулот чиқариш ҳажмига боғлиқ эмас, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • хизмат кўрсатувчи ходимлар била ниш ҳақи ва иш ҳақи фондидан ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар;



  • бевосита технологик асбоб-ускуналар томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси;



  • технологик асбоб-ускуналар амортизацияси;



  • махсус кийим, ишлаб чиқариш инвентари, ёқилғи, мой ва бошқа бевосита харажатлар.

Юқорида санаб ўтилган барча харажатлар ҳар бир ишлаб чиқариш участкаси бўйича 2510 счётида ҳисобга олинади.


Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари масалан, ҳар хил турдаги энергия (буғ, ҳаво, иситиш,газ), асосий воситаларни таъмирлаш, асосий ишлаб чиқтаришнинг транспорт хизматлари ва бошқалар 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти субсчётлари кредитидан 2010 счётига асосий ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган қисмида ҳисобдан чиқарилади ва бевосита ишлаб чиқариш харажатларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Тақсимлаш тамойилари корхона томонидан индивидуал белгиланади. Тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ҳар ойда 2010 счёти кредитидан 2810 счёти дебетига тайёрланган маҳсулотлар номенклатураси кесимида ҳисобдан чиқарилади.
Ўзи томонидан ишлаб чиқилган ярим тайёр маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархи 2110 счётига ҳисобдан чиқарилади. Ўзи томондан ишлаб чиқилган ярим тайёр маҳсулотлар 2110 счёти кредитидан 2918 «Тайёр маҳсулот» счёти дебетига ташқарига сотил тақдирда ёки кейинчалик қайта ишланган тақдирда 2010 счётига ҳисобдан чиқарилади.
Сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатлари, ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа операцион харажатлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

  • 9410 «Сотиш харажатлари»




  • 9420 «Маъмурий харажатлар»



  • 9430 «Бошқа операцион харажатлар»

9410 «Сотиш харажатлари» счётида маҳсулотларни сотиш харажатлари акс эттирилади, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш, транспорт воситаларига юклаш билан боғлиқ харажатлар, маркетинг билан шуғалланадиган бўлимлар ва ходимлар харажатлари ва бошқалар.
9420 «Маъмурий харажатлар» счётида корхонани бошқариш харажатлари, умуммаъмарий мақсадларда асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик мақсадларида ижара ҳақи, ахборот, маслаҳат хизматлари учун ҳақ тўлаш ва бошқа харажатлар.
9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида илмий тадқиқотлар ва тажриба–конструкторлик ишланмалари, ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимини ривожлантириш, ўқув марказини таъминлаш, ходимларга моддий ёрдам (шу жумладан, ишлаб чиқариш ходимларига) харажатлари, табиий камайишдан кўрилган йўқотишлар, суд харажатлари, янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш харажатлари (капитал қўйилмалар сифатида ҳисобга олинадиган капитал харажатлар бундан мустасно) ва ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатларнинг фавқулодда моддалари сифатларига эга бўлмаган хўжалик (операцион) фаолият жараёнида юзага келадиган бошқа харажатлар кўрсатилади.
Корхонанинг барча харажатлари ҳужжатлар билан тасдиқланган иқтисодий асосланган бўлиши керак.
Солиқ солиш мақсадлари учун харажатларни гуруҳлаш Солиқ кодексига мувофиқ корхона томонидан белгиланади.


Download 93,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling