3.5. Бирламчи ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларида хато бухгалтерия ёзувларини тузатиш
«Ҳужжат айланиши ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ (2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган) хатоларни тузатиш қонун ҳужжатларида рухсат этилган ҳолларда қатъий тузатилади.
Бирламчи ҳужжатлардаги хатолар (банк ва касса пулларидан ташқари) қуйидагича тузатилади:
хато ёзилган сумма ёки матнга нотўғри ёзилганини ўқиш мумкин бўлган даражада битта чизиқ тортилади. Кейин тўғри сумма ёки матн ёзилади, бунда тузатиш санаси ва тузатиш киритган мансабдор шахснинг имзоси, «тузатилганига ишониш» изоҳи қўлланилади.
Матнни унинг қисмларини ўчириш йўли билан ўзгартириш мумкин эмас. Агар ҳужжат бир нечта нусхада тузилган бўлса, унда ҳар бир нусхада алоҳида тузатиш амалга оширилади. Корхонада «қизил сторно» усулидан фойдаланилади. Бирламчи банк ва касса пул ҳужжатларида тузатишга йўл қўйилмайди.
3.6. Бухгалтерия ҳисоби шакллари (счётларни юритиш тизими)
Корхонада Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг услубий қоидаларига риоя этилган ҳолда унинг ишлаб чиқариш фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган 1С-Бухгалтерия дастурини қўллаш билан бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклидан фойдаланади. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш ҳисоб регистрлари тизими (Бош китоб, касса китоби, омборлардаги материаллар қолдиқлари китоби, журналлар-ордерлар, ведомостлар, карточкалар, омбор ҳисоби карточкалари, асосий воситалар инвентарь карточкалари ва бошқалар) орқали амалга оширилади.
3.7. Бухгалтерия ҳисоби счётларининг иш режаси
Корхонада 21-сонли Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисоби счётлари иш режасидан фойдаланилади (Ҳисоб сиёсатига 1-илова).
Do'stlaringiz bilan baham: |