Маълумот участкалар сони: 53 та; Овоз берувчилар сони: 109 836 нафар


Download 22.91 Kb.
bet1/3
Sana03.12.2023
Hajmi22.91 Kb.
#1798904
  1   2   3
Bog'liq
МСК Селекторига маълумот


Хоразм вилоятида референдум тадбирини ўтказишга
тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида

МАЪЛУМОТ
Участкалар сони: 553 та;
Овоз берувчилар сони: 1 109 836 нафар (шундан, 1-марта овоз бераётган ёшлар 27879 нафар)
1. масала: Муддатидан олдин овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масаласи:
Календар режага мувофиқ - 15 апрелдан 26 апрелгача (референдум ўтказишга, шу жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида 3 кун қолганида) округ комиссияси томонидан тақдим этилган овоз бериш бюлетенларини қабул қилиб олиш белгиланган.
15 апрел куни муддатидан олдин овоз бериш учун (конвертлар билан) овоз берувчиларнинг 5 % миқдорида яъни 55749 та бюлетенлар участкаларга етказилди.
2. масала: Овоз берувчиларнинг рўйхатларига аниқлик киритиш ва ҳаммага таништириш учун стендларга жойлаштириш масалалари:
СЖБАТ тизимига маҳаллалар, кўчалар жойлашувини инобатга олган ҳолда овоз берувчилар сонидан келиб чиқиб, ташкил этилиши режалаштирилган 553 та участкалар чегаралари белгиланиб, участка комиссиялари жойлашадиган бинолар ҳақида маълумотлар киритилди.
СЖБАТ тизимидан фойдаланиш мақсадида ҳар бир референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолари орасидан 2 нафардан жами 1102 нафар операторлар танлаб олинган.
Ушбу операторларни СЖБАТда ишлаш бўйича малакасини оширишга оид тренинглар ташкил этилди ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминланиб қулай шароитлар яратиб берилган.
Календар режага мувофиқ 10 апрелдан 24 апрелгача (референдумга 5 кун қолгунга қадар) участка комиссияси овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилганидан кейин ҳам бартараф этиш мақсадида овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларига ўзгартириш киритиш учун ишчи гуруҳларга электрон сўровнома юбориш белгиланган.
2023 йил 15 апрел ҳолатига овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганлар 1 млн. 109 минг 836 нафарни (биринчи марта овоз бераётган ёшлар 27879 нафар.) ташкил қилади.
27 апрел (референдумга 3 кун қолганда) овоз берувчи фуқароларнинг охирги рўйхатларини СЖБАТдан юклаб олиш, чоп этиш, комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланиб мухрлаш (овоз бериш куни ушбу рўйхатдан фойдаланилади) амалга оширилади.


3. масала: Кузатув камералари ўрнатилган участкалардаги участка комиссияларининг тайёргарлик масаласи:
Кузатув камералари ўрнатиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)дан 2 тадан вилоят бўйича жами 26 та референдум участка бинолари танлаб олинди ва камералар ўрнатилди.

4. масала: Округ ва участка комиссиялари аъзоларига компенсация тўловларини тўлаш ва бошқа масалалар:


12-Хоразм округи томонидан референдумни молиялаштириш маблағлари ҳисобидан округ ва участка комиссиялари аъзоларига компенсация тўловларини тўлаш мақсадида вилоят бўйича 553 та референдум участка комиссияларидаги 5863 нафар аъзоларнинг маълумотлари йиғиб олинди.


5. масала: Овоз бериш биноларини жиҳозлашни якунлаш масаласи:
Референдум ўтказиш учун биноларни участка комиссияси фаолиятини олиб бориши учун, айниқса овоз берувчилар учун ҳар томонлама қулай бўлган манзилларда жойлашган бўлишига эътибор қаратилди.
Ташкил этилган 553 та участкаларнинг, 416 таси мактаблар,

Download 22.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling