Mamlakat iqtisodiyotini rivojlantirishda bank sektori va moliya tizimining barqarorligini ta`minlash yo`llari
жадвал 2019 йилда режалаштирилган “Ижтимоий соҳа” харажатлари мақсадлар харажатлари
Download 90.58 Kb.
|
Mamlakat iqtisodiyotini rivojlantirishda bank sektori va moliya tizimining barqarorligini ta`minlash yo`llari
жадвал
2019 йилда режалаштирилган “Ижтимоий соҳа” харажатлари мақсадлар харажатлари млрд.сўм
2019 йилда режалаштирилган “Ижтимоий соҳа” харажатлари жорий йилдаги ушбу мақсадлар учун кутилаётган харажатларга нисбатан 34,4 фоизга ошган. Хусусан, давлат томонидан олиб борилаётган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш доирасида ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ҳамда компенсация тўлови учун жорий йилда ажратилган маблағларга нисбатан 58,5 фоизга кўп маблағ режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-3437-сонли қарорига мувофиқ, ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини жамлаш, тақсимлаш ва молиялаштириш фақат Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси орқали амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми) дан ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинди. Ушбу ҳолат Давлат бюджетидан мақсадли жамғармаларга ажратиладиган маблағларни икки босқичда (мақсадли жамғармалар ва Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси) жамланишига, яъни молиялаштириш бўйича ортиқча бўғин вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин эди. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ривожланиш давлат дастурлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатларни молиялаштириш функцияларини Молия вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга юклаган ҳолда ушбу жамғармаларни тугатиш таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, республикамизда нарх шакллантирилишини тартибга солишнинг бозор механизмларига тўлиқ ўтилаётганлиги ва иқтисодиётнинг соҳаларида рақобатбардош муҳит шаклланаётганлиги муносабати билан иқтисодиётни эркинлаштиришнинг дастлабки босқичида товар ва хизматлар нархи кескин ўсишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасини ҳам тугатиш таклиф этилмоқда. Тугатиладиган жамғармаларнинг 2018 йил якунидаги қолдиқ маблағларини республика бюджети даромадларига йўналтирилади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик сув” жамғармаси ҳисобидан ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш (3 734,6 млрд.сўм) 2019 йилда Давлат бюджетининг “Иқтисодиёт” соҳаси харажатлари таркибида кўзда тутилмоқда. Натижада “Иқтисодиёт” соҳаси бўйича харажатлар 2018 йилга нисбатан 78,1 фоизга кўпайган. Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ривожланиш давлат дастурига киритиладиган объектлар учун маблағлар (4 363,2 млрд.сўм) “Ижтимоий соҳа” харажатлари таркибига киритилган. Download 90.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling