Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инсон капитали назарияси Ишлаб чиқариш жараёнида инсонга бўлган муносабатни акс эттирувчи яна бир ёндашув – «инсон капитали»
- Инсон ресурсларини ривожлантириш концепцияси Инсон ресурсларини ривожлантириш
Тизимли ва вазиятли ёндашувлар
Бу ёндашувлар орқали эса, меҳнат фаолиятидаги шахс учун ҳар қандай вазият, шарт-шароитлар ҳулқига таъсир этувчи омил эканлиги таъкидланади. Меҳнат жамоасидаги амалга ошаётган жараёнлар, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи ҳамма иштирокчилар ўртасида сабабий алоқа мавжудлиги,ташқи муҳит ва вазият ходим хулқидаги ҳал этувчи омил эканлигини тушунтиради. Шахсни шуғулланаётган фаолият тури уни фикрлашига, хулқ-атворига мазмунан таъсир қилади. Шу боис муҳит ва вазиятларни ташкилот ва жамоаларда ижобий таъсир кучига эгалигини инобатга олиш бошқарув самарасига таъсир кўрсатади. Инсон капитали назарияси Ишлаб чиқариш жараёнида инсонга бўлган муносабатни акс эттирувчи яна бир ёндашув – «инсон капитали» назарияси бўлиб, бунга мувофиқ корхонадаги ишчи кучи капитал сифатида, масалан пул тарзида идрок этилади. Ҳар бир салоҳиятли кадр ишлаб чиқариш жараёнида ўз меҳнати орқали каттагина молиявий даромадни таъминланишига ҳисса қўшади. Шу боис улардан самарали фойдаланиш, уларга шароит яратиш ва уни кўпайтиришга эътибор қаратилади. Инсон ресурсларини ривожлантириш концепцияси Инсон ресурсларини ривожлантириш концепцияси замонавий ёндашувлардан бири бўлиб, бунда ташкилот манфаати учун ходимнинг ўз ташаббуси бўйича самарали меҳнат қилишида яратиладиган шароитлар муҳим масала деб қаралади. Ташкилот персоналини ривожлантириш омили сифатида ходимларнинг эҳтиёжини аниқлаш ва қондириш, уларнинг касбий ва шахсий камолотга эришиши учун шарт-шароит яратиш ғояси ётади. Ходимларга турли малака ошириш, ўз устида ишлаши ва ўз салоҳиятини намоён эта олиши учун шарт-шароитларни яратилиши орқали таъсир этиш натижасида ишчининг меҳнатга ижобий ёндашуви ва самарали меҳнати таъминланади. Юқоридаги асосий бошқарув концепциялари ўз даврига хос бўлган персонал бошқарув услубларини ифодалайди. Ҳатто ҳозирги пайтда ҳам турли ташкилот ва раҳбарлар юқоридаги келтирилган ёндашув элементларини ўз фаолиятида қўллаб келадилар. Ташкилот раҳбари мавжуд иқтисодий аҳвол, қўл 20 остидаги ходимлар хусусиятига асосланган ҳолда турли ёндашувлардан биронтасига урғу бериши, ташкилот манфатидан келиб чиқиб, у ёки бу йўналиш моделларини жамоалар бошқарувига татбиқ этиши мумкин. Аммо, кўзланган мақсадга ташкилотдаги персоналнинг фаол иштироки орқали эришмоқчи бўлган раҳбар, иложи борича ўз ходимларида ташаббусга мойиллик, иш натижаси учун юксак масъулият уйғота олиши лозим. Айнан шу мақсадни кўзлаган раҳбар иложи борича инсон ресурслари ёндашувига қаратилган назарияга асосланиши ўринлидир. Замонавий психология ҳам иложи борича инсонни айнан шу нуқтаи-назарда тушунишга ва шахс камолотини унинг ички заҳираларини уйғотиш орқали эришишга интилади 9 . Бошқарув билимлари кўп жиҳатдан давр эҳтиёжини акс эттирувчи асосий манба ҳисобланади. Бошқарув жараёни, бир томондан, жамоанинг яхлитлигини таъминласа, иккинчи томондан, уни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш имконини беради. Бошқарув фаолиятига хос шарқона қараш ва ёндошувлар ҳам мавжуд бўлиб, мутафаккир аждодларимиз бошқарув фаолиятининг назарий ва таҳлилий жиҳатларига тўхталиниб, адолатли ва адолатсиз муносабатлар юзага келиши раҳбар шахсига боғлиқ эканлиги тўғрисидаги фикрларни келтирадилар. “Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққанини, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, Ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди” 10 . Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон ўрта аср мутафаккирларидан биринчи бўлиб жамиятнинг келиб чиқиши ва давлатни бошқаришнинг асоси ҳақидаги билимлар тизимини ишлаб чиққан. Ўз асарларида қуйидагилар ҳақида чуқур фалсафий-сиёсий қарашларини баён қилади: • жамиятнинг келиб чиқиши; • давлатнинг пайдо бўлиши; • унинг шакллари; • давлат раҳбарининг вазифалари; • улар олдига қўйилган асосий талаблар; • давлатни идора қилиш. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling