Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
57 2-жадвал. Муаммоли, қийин ва низоли вазиятда мулоқот олиб бориш босқичлари № Босқич- лар номи Зарур маълумотлар Зарур ҳаракатлар 1- бос- қич Контакт ўрнатиш Қаршимда- ги одам ким? ёши, жинси, маълумоти, ижтимоий мавқеи, оилавий шароити, соғлигига шикоятлари, уддалай оладиган ва уддалай оламайдиган вазифалар туркуми ва ҳ.к Суҳбатдош ҳақида маълумот тўплаш У қандай ҳолатда Тананинг очиқ ёки ёпиқ ҳолатдалиги, қўл ва кафтлар ҳолати, юз мимикаси ифодаси, бизга нисбатан тутган масофаси ва шу масофани ўзгартиришимизга бўлган жавоби Кузатувчанлик ва ходимга мослаша олувчанлик. Эмпатия орқали ходимга яқинлашиш ва унинг ҳолатини ҳис этиш 2- бос- қич Масалани муҳокама қилиш Масала бўйича мавжуд маълумотларга эга бўлиш Фаол тинглаш, аниқлаштирувчи саволлар бериш ва суҳбатдоши фикрининг асосий мазмунини такрорлаб ўтиш 3- бос- қич Ечим вариантлар ини излаш Суҳбатдоши манфаатини доимо ёдда тутиш ва имкониятларни санаб ўтиш Иккала томонни кониқтирувчи ечим вариантини излаш 4- бос- қич Қарор қабул қилиш Ҳамма мавжуд ечимларни санаб ўтиш ва ходим учун мақбулини асослаш Ходим манфаатига йўналганлик Мулоқотда идрок жараёни. Мулоқот жараёнида бошқаларга таъсир этиш имконияти ўз ҳақимизда ижобий таассурот уйғота олишимизга боғлиқ. Ижобий муносабатлар шаклланган шароитда ўзгага таъсир этиш имконияти катта бўлиб, ўзимиз ҳақимизда ижобий таассурот уйғотиш механизмларига тааллуқли фикрларни баён этиб ўтиш лозим. Психология фанида ўзгада ижобий ёки ёқимли таассурот уйғотиш симпатия деб аталади, салбий ёки нохуш таассурот қолдириш эса антипатия дейилади. Хўш, суҳбатдошда биз ҳақимизда симпатия уйғониши учун нима қилиш керак? Бунинг учун икки шахс мулоқотга киришганда уларнинг ўзаро муносабатларидаги кўзга кўринмас баъзи бир хусусиятларни таҳлил қилиб ўтиш ўринлидир. Айнан шу «майда» хусусиятлар кўп жиҳатдан ўзгада симпатия уйғотиш манбаалари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Машҳур психолог А.А. Бодалев танишув жараёнида ўзгалар ҳақида қай тарзда маълумот олинишини аниқлаш борасида махсус тажрибалар ўтказган. 58 Аниқланишича, бошқа одам идрок қилинган пайтда биринчи бўлиб унинг соч турмаклашига эътибор қаратилар экан. Сочдан кейин эътибор инсонинг кўзига каратилади. Маълумки кўз, ўз навбатида, инсон ҳақида жуда кўп маълумот беради. Бошқа тадқиқотлар орқали аниқланишича, инсон кўз қорачиғининг меъёрдан кўра салгина кенгайиши ўзга кимсаларда унга нисбатан жозибадорлик руҳини уйғотади. Аксинча, кўз қорачиғиниг торайиши эса атрофдагиларни ўзидан жеркиш кучига эгалиги аниқланган. Қувноқ ва ҳаётга завқ билан қарайдиган кимсалар нафақат табассум қиладилар, балки уларнинг кўз қорачиғи ҳам нохуш ҳис уйғотувчи кимсаларга нисбатан кенгроқ бўлар экан. Демак, инсоннинг айнан юз ифодаси симпатия уйғотувчи бирламчи манба ҳисобланади. Шундан сўнг инсоннинг тана ҳаракатлари, гавдасини тутиши, юриш туриши идрок этилади. Ўзига ва имкониятларига ишонган кимса доим қадди- қомати тек туради ва ҳатто ўзидан фахрланиш ҳиссини ёғдириб туради. Навбатдаги эътибор қаратиладиган жиҳат мулоқот жараёнидаги кимсанинг шахсий хислатларидир. Бир-бирининг ташқи қиёфасига эътибор қаратган суҳбатдошлар маълум вақтдан сўнг «Бу қандай кимса?», «У қандай хислатларга эга?» деган саволларга жавоб излай бошлашади. Айтиб ўтилган идрок босқичлари мулоқот жараёнида ўзига нисбатан симпатия уйғотиш асосларини шакллантириш имконини беради. Ва кези келганда ўзгаларга нисбатан ноўрин уйғонаётган бирламчи таассуротларни енгиб ўтиш, уларнинг таъсирида чалғиб қолмаслик учун ҳам имконият яратади. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling