77
билан муносабат қуришда айнан шу услубни қўллайман?», «Нега
яна шу
одатимдан воз кечолмаяпман?» каби саволлар билан ўз-ўзига мурожаат этади.
Инсоннинг ўз-ўзини таҳлил этишга мойиллик табиий ҳолдир.
Психология фанида таниқли олим 3. Фрейд давридан аниқланган ҳақиқат
шундан иборатки, инсон ўзидаги у ёки бу хислатни ўзгартириши учун
аваламбор бу халақит берувчи ҳолатнинг илдизини англаб етиши лозим.
Афсуски, бизнинг кўпгина шахсий хислатларимиз
шаклланишига сабаб
бўлувчи оилавий муҳит, оиладаги турли муносабатлар таъсири шунчалик илк
даврда рўй
берадики, уларни эслашимиз ва асл сабабини хотирамизда қайта
тиклашимиз жуда мушкул. 3. Фрейд мана шундай хотираларни қайта тиклаш ва
шахс томонидан англаниши учун махсус услублардан, шу жумладан, гипноздан
ҳам фойдаланган.
Қуйида баён этиладиган оилавий ҳаёт моделлари таҳлили ўқувчига ўз
ўтмишига бир қадар назар солишга ва шу орқали ўзининг ҳозирги меҳнат
услуби ҳамда ходимлар билан юзага келаётган муносабатининг сабабларини
англаб етишига ёрдам бериши мумкин.
Бундан ташқари, оилавий ҳаёт хусусиятлари, кичик гуруҳ сифатида унга
хос қонуниятларни билиш қўл остидаги ҳодимлар ҳулқидаги у ёки бу ҳолатлар
сабабини аниқлашга, кези келганда ҳатто, уларнинг ҳаётидаги
муаммоларни
ҳал этишда кўмак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: