Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Шахснинг ўз-ўзини баҳолаши. Оилавий муҳитда шахснинг асосий 
характер хислатларига асос солинади. Бу характер хислатлари эса улғайган 
фарзанднинг меҳнат жамоасига кириб боришида ва ҳатто раҳбарлик 
фаолиятини амалга оширишда ҳам ўз аксини топади. Мана шундай характер 
хислатларидан бири шахснинг ўз-ўзини баҳолашидир. 
Ўз-ўзини баҳолаш деганда инсоннинг бирон муаммоли вазиятга нисбатан 
ўз кучи ва қобилиятларини мослаштириш жараёнига айтилади. Шахс 
қаршисидаги масала ечимининг мураккаблигини акс эттирган ҳолда ва бу 
ечимни ўз имкониятлари билан қиёслаган ҳолда ўз-ўзига юқори, адекват- мос 
ёки паст баҳо бериши мумкин. Юқори баҳолаш хусусиятига эга кимса ўзини 
ҳар қандай масаланинг уддасидан чиқа оладигандай тутади, ўз кучи ва 
қобилиятига ҳаддан зиёд ишонади. Адекват равишда ўзини баҳолаш 
даражасидаги одам эса ечимни ўз қобилияти ва имконияти билан ҳаққоний 
тарзда таққослай олади, ўз масъуллигига керагидан ортиқ вазифани қабул 
қилмайди. Ўз-ўзини паст баҳолаш хусусиятига эга инсон ўз кучи, қобилияти ва 
имкониятига етарли даражада ишонмайди. Бундай кимса жуда қобилиятли 
бўлиши мумкин, лекин ўзига нисбатан танқидий муносабатнинг кучлилиги 
натижасида ундаги мавжуд имкониятларни тўғри баҳолай олмайди. Ҳиссий 
ўзига бўлган муносабатни юқори талаб доирасида ифодаланиши адекват 
фикрлашга, воқеликни кўра олишга салбий таъсир қилиувчи бўлиб хизмат 
қилади. Қачонки шахс ўз мақсади ва ютуқларига эришганида буни ўзига 
сингдира олишни билсагина ундаги ўзига бўлган ишонч, иштиёқ кучаяди. 
Шахснинг ўз-ўзини баҳолаши хислати раҳбар фаолиятидаги муҳим 
психологик омиллардан биридир. Раҳбар ўз қаршисидаги масалани еча олиш 
ёки олмаслиги, қандай муддатларда кўзланган мақсадга эришиши ва ҳатто 
лавозимдаги ўсишни режалаштиришда ҳам ўз-ўзини баҳолаши хусусиятидан 


80 
келиб чиқади. Шу муносабат билан шахснинг ўз-ўзини баҳолаши адекват
даражадан сал юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир. Одатда, шахснинг 
ўз- ўзини баҳолаш методикаларида қайд этилган даражалар қуйидаги 
қийматларда ифодаланади: 
+1 
+ 0,5 

- 1 
Юқори баҳолаш 
Адекват баҳолаш 
 Паст баҳолаш 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling