Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
Оилавий муносабатлар моделлари. Оилавий муносабтларни уч асосий
намунага тоифалаш мумкин: “Биз”, “Биз+Мен+Мен”, “Мен+Мен”. “Биз” намунасига кўра яшайдиган оилада аъзолар доимо бирга бўлишга интилишади. Бундай муносабатлар фақатгина эр-хотин ҳамжиҳатлигида эмас, балки фарзандларга бўлган муносабатни ҳам ўз ичига олади. Вақт ўтиши билан, ҳатто эр-хотин ҳам кўриниши, ҳам ички дунёсига кўра бир-бирларига ўхшаб кетишади. Бундай муҳитда шаклланаётган фарзанд ўз муносабатида иложи борича очиқликка, ўзгалар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга интилади. Меҳнат фаолиятида эса у ёки бу вазифаларни бошқа ходимлар билан биргаликда бажаришга мойил, якка тартибда бажарилувчи фаолиятни унча хуш кўрмайди. Унинг учун жамоадаги ижобий ва соғлом муҳит, инсоний муносабатлар етакчи ўринга чиқа бошлайди. Бундай оилавий муҳитда шаклланган шахс раҳбарлик фаолиятини бажарар экан, ҳар бир масалани ходимлар иштирокида ҳал этишга интилади ва ҳатто якки ўзи қарор қабул қиладиган шароитларда қийинчилик сезиши мумкин. “Биз, Мен+Мен” намуна. Бундай оилада айрим соҳаларда эр ва хотин биргаликда ҳаракат қилишига қарамай, баъзи бир масалаларни алоҳида ҳал этишга интиладилар. Масалан, уйда меҳмон кутаётганда, қариндошлар даврасида бирга бўлиш, лекин ўз дўст-биродарлари билан алоҳида-алоҳида муносабатлар қуриш. Оилавий ҳаётга тегишли масалаларни биргалида ҳал этиш, шахсий муаммоларда эса мустақилликка интилиш. Бундай ота-она муносабатлари муҳитида улғайган фарзанд ҳам кўпдан-кўп оилавий ҳаёт лавҳаларини ўзлаштириб боради. Ҳатто ота билан бир масалани, она билан эса бошқа масалаларни ҳал этиш ҳақидаги қоидани ўзлаштиради. Бундай фарзанд 78 улғайиб меҳнат жамоасида фаолият юритар экан, ҳамкасабалар ва ходимлар билан бўлган умумий ва хусусийликни тез англаб олади, қайси масалани гуруҳ билан ҳал қилиш мумкин-у, қайсинисини ўзгалардан сир тутиш керак, деган саволга тез жавоб топа олади. Кези келганда мустақил равишда иш юритади ва ўз қобилиятига ишонади. “Мен+Мен” намунаси. Оилавий ҳаёт муаммо ва масалалари эркакники ва аёлники деб тақсимланади. Мен сенинг ишинга аралашмайман, сен эса меникига қабилида иш юритилади. Бундай муҳит албатта бола тарбиясига ҳам салбий таъсир этиши мумкин. Бола бундай оилавий муносабатларни тез илғаб олади, қачон ва қайси масала бўйича кимга мурожаат этишга фаросати етади. Бироқ, оилавий ҳаётнинг жозибадор ранглари, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик муносабатларидан келиб чиқувчи мазмундор ва чуқур ҳислар фарзанд учун бегона бўлиб қолади. Бундай муҳитдаги фарзанд тез улғаяди. Ўз муаммо ва саволларига жавоб излашда мустақил ҳаракат қила олади, аммо ўз эҳтиёж ва мақсадларини устувор қилиб қўяди. Раҳбар сифатида яккаҳокимликка, ўзгалар фикрини инобатга олмасликка мойил. Ушбу келтирилган оила намуналарида шахс шаклланишига оид таърифларни узил-кесил деб булмайди. Бу таърифлар шахсда у ёки бу хислатларнинг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилади холос. Бола улғайиши давомида ҳали шунчалик кўп омиллар мавжудки, уларнинг тарбиявий кучини назардан четда қолдириб бўлмайди. Масалан, мактаб муҳити, тенгқурлар давраси, турли гуруҳ ва жамоаларга аъзолик, ўзга жинс вакиллари билан муносабат хусусияти ва бу йўлдаги муаммолар шахснинг ўз-ўзини тарбиялаши ва комилликка интилишдаги асосий омиллардир. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling