Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
I боб. БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
I боб. БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ,
МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 1.1. Бошқарув психологияси фанининг бўлғуси раҳбар кадрлар тайёрлашдаги ўрни Жамиятдаги мавжуд белгиланган меъёр ва ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва назорат қилишда, шахслараро муносабатларни бошқаришда бошқарув психологиясига хос бўлган билим ва тажрибаларнинг ўрни муҳим бўлиб, бу фан раҳбарлик фаолиятидаги юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда жамоалар ва шахсни бошқаришнинг самарали усулларини ўрганади. Бошқарув психологиясининг предметини бошқарув фаолияти ва жараёнлари ташкил этади. Раҳбар шахси, унинг фаолияти ва бошқарувга хос муаммоларни ўрганиш эса бошқарув психологияси объектини ташкил этади. Бошқарув жараёнида раҳбар ўз фаолиятини ташкил этиши ва ўз-ўзини бошқариши уни нафақат бошқарув субъекти, балки объект сифатида ҳам назоратда тутиши лозимлигини кўрсатади. Раҳбарнинг касбий мукаммаллашуви, ўз-ўзини бошқариш малакаларини эгаллаши, ташкилот ва ходимлар бошқарувидаги асосий масалалардан ҳисобланади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, бошқарув психологиясининг предмети сифатида, бошқарув жараёнидаги инсон фаолияти қабул қилинади. Ижтимоий психологиядан айнан шу жиҳатларига кўра бошқарув психологияси ажралиб туради. Фаннинг объектини эса раҳбар шахси ва унинг фаолияти ташкил қилади. Раҳбар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар қатор фанлар доирасида ўрганилган бўлиб, фалсафада раҳбар-ходим ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари, педагогикада эса бошқарувда тарбиявий ва таълимий жиҳатларга эътибор қаратиш ва педагогик тамойилларга амал қилиш, социологияда эса бошқарувга яхлит ижтимоий жараён сифатида қараш таъкидланади. Бошқарув психологияси турли тоифадаги раҳбарлар фаолиятининг психологик муаммоларини ўрганади. Бошқарув фаолиятининг жамоалар объекти ҳисобланса, субъекти эса раҳбарлардир. Бошқарувнинг объекти алоҳида шахслар ёки гуруҳлар бўлиб, уларга режалаштирилган, махсус усуллар орқали таъсир этилиб бошқарилади. Жамият бошқарувини самарали амалга оширишда раҳбар кадрлар муҳим ўрин тутади. Давлатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг тақдири кўп жиҳатдан давлат ва ҳукумат идораларида масъул лавозимларда ўтирган кишилар фаолияти, уларнинг ишга бўлган муносабати, инсоний сифатлари ва раҳбарлик маҳоратига боғлиқдир. Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган давлат ва жамият қурилиши ҳамда бошқарув стратегияси илғор ғояларга асосланган бўлиб, миллий раҳбар кадрлар тайёрлаш тизимини яратишнинг ўзагини ташкил этди. Бошқарув психологияси фанининг мақсади муомала анъаналари, миллий қадриятларимиз, менталитетимизнинг ўзига хос нодир қирраларини йўқотмаган ҳолда жаҳон цивилизациясининг таъсирларидан, умуминсоний 12 қадриятлардан ҳоли бўлмаган бошқарувчилар қатламини шакллантириш, уларнинг фаолияти орқали адолат, инсонийлик ва демократиянинг асосларини инсонлар онги ва шуурига сингдиришдир. Раҳбар шахсини ўрганиш муаммоси кишилик жамиятининг барча даврларида муҳим масала бўлиб келган. Бунинг асосий сабаби, биринчидан, ҳар бир даврдаги ижтимоий муносабатлар ўзига хос равишда ижтимоий мавқе жиҳатидан кимнингдир юқори даражада туришини тақозо этган бўлса, иккинчидан, инсонларнинг ҳаёт кечириш тарзи, равнақи, даражаси, фаровонлиги, бахтли турмуш кечириши шу юқори мавқедаги шахсга, унинг турли фазилатлари ва хислатларига боғлиқ бўлганлигидир. Бошқарув ижтимоий психология билан бевосита боғлиқ бўлиб, энг аввало шахс ва унинг фаолиятини бошқариш демакдир. Бошқарувнинг асосини ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа билимлар ташкил этади. Бошқариш – санъат, санъат эса қобилиятдир. Бошқарувчи раҳбар қонун, буйруқ ва кўрсатмаларга асосланиб фаолият юритса, психологик билимлар эса бошқарувнинг энг таъсирчан қуроли ҳисобланади. Шу боис бошқарув психологияси билан ижтимоий психология узвий алоқадорликка эга. Бошқарув фаолиятида раҳбар ўзининг ижтимоий хатти-ҳаракатини назорат қилиб, тартибга солиб боради. Бошқарув фаолияти тўғри йўлга қўйилмаса, ҳеч бир қарор ёки кўрсатма аниқ ва тўлиқ бажарилмайди. Ижтимоий ҳаётдаги ҳал этиладиган муаммоларни эмпирик асослаш назарий билимларни қанчалик чуқур ўзлаштирганлик билан ўлчанади. Бошқарув фаолиятини назарий фан сифатида ўрганилиши XX асрда юзага келган бўлиб, унинг асосини меҳнат психологияси ташкил этади. Меҳнатни самарали ташкил этиш инсонни мантиқий фикрлашга мажбур этади. Мантиқий фикрлаш бошқарувнинг самарадорлигини таъминловчи олий даражадаги талабидир. Жамият тараққиётининг барча босқичларида, жамиятни, жамоани қобилиятли, билимли кишилар бошқаришига эҳтиёж бўлган. Бошқарув фаолиятининг такомиллашиб бориши натижасида барча соҳани бошқариш усули юзага келади. Бошқарув психологияси фанининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: - бошқарув фаолиятига таъсир этувчи психологик омилларни аниқлаш; - бошқарувда гуруҳлар фаолияти ва уларни бошқариш қонуниятларини ўрганиш; - бошқарувда касбий фаолиятнинг ўрнини эътироф этиш; - бошқарувга шахслараро муносабатларнинг таъсири ва уларни бошқариш усулларини тарғиб қилиш; - бошқарув тизимида раҳбарлик услубининг жамоадаги психологик иқлим шаклланишига таъсирини таҳлил қилиш; - бошқарувда психологик таъсир этиш усулларини тарғиб қилиш; - бошқарувда лидерлик фаолиятининг ўрнини таҳлил қилиш; - бошқарув самарадорлиги ортишида таъсирчан нутқ малакасига эга бўлиш шартларини эътироф этиш; - омма олдида мазмунли нутқ сўзлаш, ўз қарашларини ёрқин ифода эта олиш раҳбарлик фаолиятида талаб этиладиган муҳим жиҳат эканлигини 13 ёритиш. Бошқарув назарияси ва фаолияти хусусида сўз борганда, бошқариш маданияти энг кучли омиллардан бири эканлигини унутмаслигимиз керак. Бошқариш маданияти ҳуқуқий, ахлоқий нормаларни, миллий анъаналар ва инсоннинг маънавий бойлиги, профессионал компетенцияси қай даражада эканлигини кўрсатади. Бошқарув маданияти раҳбарнинг ички маданияти, дунёқараши, психологияси ва педагогик билимларининг даражаси билан ўлчанади. Бошқарув маданиятида меҳнат самарадорлиги муҳим ўрин тутади. Самарадорликни доимий таъминлаш қийин, чунки раҳбар фаолиятида иш вақтининг ўзи тартибга солинмаган, яъни унинг фаолияти узлуксиз давом этиши мумкин. Жамиятдаги ўзгаришлар ва талабларга монанд тарзда бошқарувни ташкиллаштириш ва унда инсон омилини, иш самарадорлиги таъминланишида бошқарувга хос мукаммал билим ва психологик ёндашувлар талаб этилади. Бу эса мамлакатимиздаги психолог мутахассисларга бу соҳа доирасида кенг қамровли эмпирик тадқиқотлар олиб боришни, амалий тавсияларини таклиф этишни тақозо этади. Бошқарув психологияси фанининг асосий вазифаларидан бири жамоадаги расмий ва норасмий муносабатларни назорат қилиш ҳамда янада мукаммаллаштиришдан иборат. Расмий муносабатлар хизмат мажбуриятларига асосланади, норасмий муносабатлар эса жамоадаги хизмат қилувчи ходимлар ўртасидаги ихтиёрийлик ва ўзаро хоҳишга таянади. Бошқарув психологияси фанининг яна бир вазифаси бошқарув усулларини шакллантириш бўлиб, бу жамоанинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида таъсир этиш имкониятларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Ташкилот ходимига таъсир этиш услубларини уч гуруҳга бўламиз: маъмурий, моддий ва маънавий шаклларда таъсир этиш. Буларнинг ҳар бирида маълум психологик мазмун намоён бўлади ва бошқарув психологияси фани доирасида бу чораларнинг ходимга таъсирчанлик имкониятини тадқиқ этади. Бундай таъсир этиш тадбирлари орасида ходимларни мотивациялаш, яъни бажарадиган меҳнатга иштиёқ уйғотиш масаласига катта эътибор қаратилади. Мотивациянинг асосий мазмун-моҳияти ташкилот мақсади ва ходим манфаатларини уйғунлаштиришдан иборат бўлиб, айнан шу масъулиятли вазифа, одатда раҳбар зиммасига юкланади. Бунда раҳбардан оқилона фикрлаш, ҳар бир ходим фаолиятини тўғри баҳолай олиш, ходимларни индивидуал хусусиятлари ва ички имкониятларини эътиборда тутган ҳолда вазифаларни тақсимлаш ва уни тўғри баҳолаш назарда тутилади. Бошқарув объектига таъсир этиш услубларига кўра, унинг бевосита ва билвосита таъсир шакллари ажратилади. Бошқарув фаолиятидаги жамоа ичида амал қилувчи итоат тамойили Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling