Маънавият ва сиёсат Режа: Маънавият ва сиёсат, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ижтимоий функциялари
Download 166 Kb.
|
ва сиёсат, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ижтимоий функциялари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маънавият ва ҳуқуқ, уларнинг ўзаро муносабати. Ҳокимият бошқарув тизимига маънавий баркамол шахс ларни жалб қилиш давлат тараққиётининг муҳим шарти
Маънавият ва сиёсат Режа: Маънавият ва сиёсат, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ижтимоий функциялари. Маънавият ва ҳуқуқ, уларнинг ўзаро муносабати. Ҳокимият бошқарув тизимига маънавий баркамол шахсларни жалб қилиш давлат тараққиётининг муҳим шарти Маънавият, маърифат ва сиёсатнинг ўзаро боғлиқлиги масаласи устида тўхталишдан олдин сиёсатнинг моҳиятини очиб бериш лозим. СИЁСАТ – юнонча сўз булиб, мазмуни давлат ёки жамоат ишларини англатади. Сиёсат – катта ижтимоий гуруҳлар, миллатлар, давлатлар ички ва ташқи муносабатлари соҳасидаги фаолиятни англатади. СИЁСАТ – бу муайян давлатлар ҳокимияти, сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар, жамоат ташкилотларининг мамлакат ички ҳаётида ва халқаро майдонда халқлар, миллатлар, ижтимоий гуруҳларнинг мақсад ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятидир. СИЁСАТ – ҳар қандай жамиятда ҳам давлат фаолиятини ифода этади. Чунки жамиятдаги барча жараёнлар ва муаммоларнинг қўйилиши ҳамда уларнинг ҳал этилиши давлат олиб борадиган сиёсат билан боғлик бўлади. Сиёсат энг йирик икки йуналишга – ташқи ва ички сиёсатга бўлинади. Ўз навбатида улар ҳам ўзининг бир неча тамокларига бўлинадилар. Бу ерда гап унинг тармоклари ҳақида эмас, балки сиёсатни маънавият билан муносабатлари ҳақида бормокда. Сиёсат мамлакат ички ҳаётида икки йуналишда олиб борилиши мумкин. Уларнинг бири тараққийпарвар, инсонпарвар, адолатли сиёсат бўлса, иккинчиси адолатсиз, реакцион сиёсатдир. Мамлакатда факат турли гуруҳлар ва ҳаракатлар ҳукмронлигини таъминлашга, меҳнаткашлар, халқ оммаси манфаатларига зид бўлиб, уларни бир-бирига қарама-қарши қўйишга ва шу асосда тор доирадаги гуруҳлар манфаатларини ҳимоя қилувчи тузумни сақлаб қолишга қаратилган сиёсат - адолатсиз, реакцион сиёсатдир. Бу сиёсатнинг жамият ва мамлакат миқёсида хукмронлиги инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига, мамлакатнинг моддий ва маънавий бойликларини талон-тарож килинишига, мамлакатда зўравонлик, жохиллик, текинхўрлик, маънавий ва моддий кашшокликнинг вужудга келишига олиб келади. Мамлакатда олиб бориладиган бундай адолатсиз, реакцион сиёсат нафакат унинг ичидан емирилиши, путурдан кетишига, балки халкаро муносабатларда ҳам обру эътиборининг тушиб кетишига олиб келади. Хуллас, бундай сиёсатни олиб борилиши мамлакатни ҳалокатга олиб келади. Адолатсиз реакцион сиёсатга қарама-қарши ўларок тараққийпарвар, инсонпарвар, маърифатпарвар сиёсат мамлакат ва унинг халқи манфаатларига хизмат килади. Бундай сиёсат энг аввало инсон зотини улуғлашни унинг моддий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилишни мамлакатда тинчлик, барқарорликни таъминлашни мақсад қилиб олади. Илм, маърифат, маданиятни, техника, технологияни ривожлантириш фуқароларни замонавий билимни эгаллашга кенг йўл очиш ва ғамхўрлик қилиш тараққий парвар сиёсатнинг муҳим йўналишини ташкил этади. Бундай сиёсатнинг устиворлиги ва маданиятли томони шундаки, мамлакатда мавжуд муаммоларни ҳал қилишда вазминлик вазиятини вужудга келтиради, хар қандай тўполон ва бебошликнинг олдини олишга энг мураккаб мунозарали муаммоларни ҳам музокаралар, баҳслар йўли билан ҳал қилишга ёрдам беради. Давлат тараққиётпарвар, инсонпарвар, маърифатпарвар сиёсат олиб боришни мақсад қилиб олган ва унга амал қилган бўлса у албатта ташқи сиёсатда ҳам ўзга халқларнинг ерларини тортиб олиш, уларни асоратга солиш, талончилик қилиш каби тажавузкор сиёсатни эмас балки барча давлатлар билан тинч-тотув яшаш, ўзаро ҳамкорлик қилиш сиёсатини олиб боради. Ташки сиёсатда бундай йўлни тутган давлатлар куролланиш учун кетадиган харажатларни мамлакатда маънавий ва маърифий ривожланишга сарфлайди. Мустакил Ўзбекистонда Президентимиз И.А.Каримовнинг бевосита раҳнамолигида ҳам ички, ҳам ташки сиёсатда тараққиётпарвар, инсонпарвар ва маърифатпарвар сиёсат олиб борилмокда. Бунинг натижасида Ўзбекистоннинг халкаро майдонда обрў-эътибори тобора ошиб бормокда. Ўз навбатида фуқароларнинг юксак маънавиятга ва маърифатга эга бўлишлари мамлакатнинг ҳар томонлама ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Маънавият ва маърифатга таянган мамлакатда тинчлик, барқарорлик ҳукмрон бўлади ва у тараққий қилиб бораверади. Маънавияти ва маърифати юксак халқнинг давлати ҳам ҳар томонлама юксалиб бораверади. Ундай давлат, мамлакат ва халқни зўравонлик сиёсати ва курол ёрдами билан ўзига қаратиши мумкин, аммо маънавий жихатдан батамом қарам кила олмайди. Бунга қуйидаги фикр мисол бўла олади. Чор Россияси Туркистонни истило этгач, шаркшунос олим В.В.Бартольд (1869-1930) бу ўлкага неча бор ташриф буюриб, сўнг Санкт Петербург фанлар ақадемияси маданий кенгашида ҳисоб беради. У ўз ҳисоботида шундай таъкидлайди: "Биз шу пайтгача маданий савияси ўзимиздан анча паст бўлган халкларнинг ерларини босиб олдик. Энди бўлса Туркистон мисолида тамоман тескари ахволга дуч келиб турибмиз. Туркистонликлар бизнинг ҳарбий устунлигимизга тан беришди, аммо маънавий устунликларимизни тан олишганлари йўк. Вазифа шуни тан олишдан иборатдир. То шуни тан олинмас экан, биз узил-кесил ғалаба қозондик деб айта олмаймиз. Буни изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Маънавият ўзининг салоҳияти билан халқ ва мамлакат ҳаётида сиёсат олиб боришда катта аҳамиятга эгадир. Давлатнинг куч-кудрати уни баркамоллигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири маънавият ва маърифат саналади. Маънавият давлат сиёсатини оммага етказиб киришга ердам беради. Маънавият ва ҳуқуқ бир-бири билан боғлиқдир. Жамият давлат доирасида ҳуқуқ нормаларининг белгиланиши одамларнинг қайси даражада маънавиятга эга бўлишларига боғлиқ. Мамлакат миқёсида кабул килинадиган конституцион қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг даражалари шу мамлакат фуқароларининг маънавияти ва сиёсий маданиятини ифода этади. Бу масаланинг бир томони. Иккинчидан конституцион қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бурчларини ва давлат сиёсатининг йўналишларини фуқароларнинг маънавияти ривожланиши даражаларига мос равишда расман белгилаб беради. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юкоридан туриб қонун кабул қилиш ҳар қандай юксак даражадаги қонун ва норматив ҳужжатлар фақат фуқароларнинг маънавий салохияти ва сиёсий онги даражасидагина амал қилади, ундан нарига ўта олмайди. Аслини олганда одамларнинг маънавияти ва сиёсий онги кабул килинадиган қонунлар ва бошқа ҳужжатларда белгиланадиган расман нормалардан йўқори бўлиши керак. Ана шундагина фуқаролар жамиятни тараққий қилишида фаол иштирок этадилар. Қонунлар ва бошқа ҳужжатларни одамларнинг интилиши ва харакатлари даражаларида ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришга зарурат ва эҳтиёж туғилади. Агар фуқароларнинг маънавияти ва сиёсий онги кабул килинган қонунлар ва бошқа ҳужжатларнинг даражаларидан орқада коладиган бўлса, у қонунлар ва ҳужжатлар канчалик фуқаролар манфаатларини ифода этмасин, улар қоғозда қолиб кетади. Бундай ҳолатда жамият ҳаётида икки салбий ҳолат хукм суради. Биринчидан, фуқаролар билан давлат ўртасида масофа узоқлашиб боради, иккинчидан, тараққиёт ҳақида айтиладиган сўзлар билан реал ҳаёт бир-бирига тўғри келмай қолади. Бу эса жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатади. Бунга йул кўймаслик давлат ўз фуқароларининг маънавиятини ривожланитириши ва сиёсий онгини устириш тўғрисида ғамхўрлик қилиш талаб этилади. Мустакил Ўзбекистон давлати Президентимиз И.А.Каримов рахбарлигида фуқароларнинг маънавияти ва сиёсий онгини ўстириш соҳасида доимий ғамхўрлик қилиб келмокда. Буни мустакил Ватанимизнинг биринчи асосий қонуни хисобланган Конституциямизда яққол кўришимиз мумкин. Бу конституцияда мамлакатимизда курилмокчи бўлган адолатли демократик ҳуқуқ устиворлигига асосланган жамият куришнинг йўналишлари белгилаб берилган. Мустакиллигимизнинг моҳияти ва имкониятларидан келиб чикиб фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчларининг нормалари белгилаб берилган. Конституциямиз миллий хусусиятларимиз ва қадриятларимиздан келиб чикиб бир катор ҳуқуқий нормалар белгиланганки, у халқимиз маънавияти қалби ва руҳияти қирраларини ўзида ифода этган. Шу жумладан, "Вояга етмаганлар мехнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир" (45 -модда), "Хотин қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар" (46-модда), "Оила-жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга" (63-модда), "Давлат ва жамият етим болаларни боқиш тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди. Болаларга бағишланган хайрия фаолиятини рағбатлантиради" (64-модданинг 2-кисми), "Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза килинади" (65-модданинг 2-кисми). Кўриниб турибдики, конституциядан келтирилган ҳар бир моддада давлатимиз фуқароларининг ҳуқуқлари эркинликларини таъминлаш уларни моддий ва маънавий жихатдан ривожланиши тўғрисида кўрсатилаётган ғамўрлиги ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимларини ошириш тўғрисида изчиллик билан сиёсат олиб борилмокда. Ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишлари жамият ҳаёти учун катта амалий аҳамиятга эгадир. Ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишлари ва унга амал қилишлари жамиятда барқарорликни ва қонунларнинг устиворлигини таъминлашга имкон беради. Мамлакатимизда маънавиятимизнинг мухим омили сифатида миллий тилимизнинг ёшларимиз томонидан чуқур ўзлаштирилиши унинг чинакам давлат мақомини олиши зарурлиги мунтазам таъкидланиб келинмокда. Ҳақиқатан бу борада жуда катта ишлар амалга оширилди. Давлат тили тўғрисида қонун кабул килинганига (1989 йил 21 октябр) бу йил Қонунларни билиш, уларга итоат этиш, ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва бурчларини тушуниб етиш ҳар бир фуқаронинг юксак маънавий фазилати. Бу адолатли демократик ҳуқуқ устиворлигига асосланган янги жамият куришнинг ҳам кафолатидир. Худди шу маънода ёшларимиз талабаларимиз ҳуқуқий билимларини чуқур ўзлаштиришлари ва сиёсий онгларини ривожлантиришларини бугунги кунимизнинг энг долзарб муаммоси хисобланади. Ҳокимият ўз моҳияти ва мақомига кўра раҳбарлик ва ҳукмронлик қилиш муносабатларини ифода этувчи тушунчадир. Жамият алохида шахс гуруҳ одамлар ташкилот сиёсий партия давлатнинг ижтимоий хукмронлигининг бошқа иштирокчиларига куч ишлатиш ёки куч ишлатмаслик воситалари ва услублари ёрдамида ўз иродасини ўтказиш ва уларни ҳаракатларини бошқаришни англатади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, давлат ҳокимият ва бошқарув идораларини янгитдан ташкил этди. Натижада янги давлат органи вилоят шахар ва туман хукмронлиги бошқарувни вужудга келтирилди. Ҳокимликлар ўз фаолият доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунларини Президент фармонларини давлат ҳокимияти юкори органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини амалга оширадилар. Республика ва махаллий аҳамиятга молик масалаларни мухокама этиш, ҳёетга жорий этишда бевосита иштирок этадилар. Шу жумладан ҳокимликлар давлатнинг маънавият ва маърифат соҳасидаги сиёсатини амалга оширишда ҳам масъулдирлар. Маънавият ҳокимият тизимида турли табақа турли тоифадаги ахолининг умумий манфаатларини ўзида мужассам этиб уларнинг бир мамлакат фуқароси сифатида умумий эҳтиёжларини кондиришнинг муҳим омили саналади. Мустакил Ўзбекистон халқи ўз олдига ҳуқуқий демократик давлат тузишни мақсад қилиб қўйган. Бу мақсаднинг самарали амалга ошиши давлат бошлиғи ва жойлардаги ҳокимларнинг дунёқараши оғир пайтларда энг мақбул ва энг туғри йўналишни тез англаб олиш қобилияти билан боғлиқ. Дарҳақиқат, жамият ва инсоният тараққиётида шахснинг маънавий ижтимоий-сиёсий баркамоллиги, қандай мақсад ва ғоялар билан яшаётганлиги мухим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам Шарк донишмандлари ҳокимият тепасида турган киши канчалик доно, аклли ва сезгир бўлса, бу ўша давлат унинг халқи учун ҳам шунчалик катта бахт дейилган. Яъни Шарк мутафаккирлари давлат ва жамият подшо ва раият ҳақида ёзганда инсоннинг маънавий етуклигига, поклигига асосий эътиборини каратиб, адолат, ростлик, мехр-шафкат, саховат ва қаноат каби сифатларни ҳимоя қилганлар. Буюк мутафаккир Абу Наср Форобий "Фозил кишилар шахри" номли асарида давлатни бошқарувчи рахбар шахснинг ўн икки фазилатини санаб ўтади. Унинг фикрига кўра, рахбар аввало соғлом ақлли, хушер, заковатли одам бўлиши, қалбида адолат туйғуси жўш уриб туриши, дўсту душманни рост ва ёлгонни ажратадиган бўлиши керак. Давлатни фозил кишилар бошқариши лозим. Фозил кишилар кўпайган шахарларда осойишталик фаровонлик ҳам бўлади деб кўрсатади. Хулоса шуки, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқ ишончини қозониш учун ҳокимиятли бошқарув тизимига маънавий баркамол шахсларни жалб этиш тараққиётимизнинг муҳим шарти хисобланади. Download 166 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling