Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Download 195.45 Kb.
bet1/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17

Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида
Режа:

  1. Мантиқ илми ва унинг асосий қонунлари.

  2. Тушунчанинг таърифи, тузилиши ва турлари.

  3. Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар.

  4. Тушунчалар билан бажариладиган мантиқий амаллар.

  5. Фикр юритишда тушунчалар билан боғлиқ хатоликлар.


Мантиқ илми ўрганадиган масалалар ва унинг асосий қонунлари. Мантиқ илми жамият тарихида икки минг йилдан кўпроқ давр мобайнида ўрганиб келинади. Уни ўрганиш инсонга оламни билиш, билимларини кўпайтириш, атрофидаги одамлар билан мулоқотини тўғри ташкил қилиш учун хизмат қилади. Фикрлаш қобилиятига эга бўлган инсон тўғри тафаккур шакллари ва улар билан боғлиқ қонун-қоидаларни билиб олар экан, ўз фикрини мантиқан тўғри қуришга, асосланган бўлишига, нафақат ўзининг балки бошқаларнинг ҳам фикрларидаги ноаниқликларни аниқлашга ва тузатишга ўрганади. Бу иш узоқ тарихга эга бўлган мантиқ илмини чуқур билишни тақозо этади.
Мантиқ илмининг алоҳида фан сифатида шаклланиши Қадимги Юнон файласуфи Аристотел (эр. ав. 384-322 йй.) номи билан боғлиқ. У биринчи бўлиб, ушбу илм ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. Аристотелнинг «Категориялар», «Талқин ҳақида», «Биринчи аналитика», «Иккинчи аналитика», «Софистик раддиялар ҳақида» номли асарлари бевосита мантиқ масалаларига бағишланган. Унинг «Риторика», «Поэтика» асарлари ҳам мантиқий таълимотининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. «Метафизика», «Руҳ ҳақида» асарларида эса мантиқ масалалари маълум даражада баён қилинган. Аристотел ўз таълимотини “логика” эмас, “аналитика” деб атаган. Логика термини эр.ав. III асрдан бошлаб, фанни ифодаловчи термин сифатида қўлланила бошлаган.
“Мантиқ” сўзи юнон тилидаги “логика” сўзининг арабча таржимасидир. “Логикос” – сўз, ақл, ақл юритиш, қонун маъноларини берувчи кенг қамровли терминдир. “Мантиқ” истилоҳининг қамрови ҳам “логос”ники каби бўлиб, унинг ўзаги “сўзлашув” маъносини берадиган “нутқ” сўзидир.1
Биз “мантиқ” истилоҳини фанни ифодалаш учун қўллаймиз. Мантиқ шакллари орасида қуйидагилар муҳим ўринни эгаллайди:

Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling