Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Термин (атама) илмнинг ҳар бир соҳасида предметларни белгилаш учун фақат бир маънода қўлланиладиган сўз ёки сўз бирикмасидир


Download 195.45 Kb.
bet8/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Термин (атама) илмнинг ҳар бир соҳасида предметларни белгилаш учун фақат бир маънода қўлланиладиган сўз ёки сўз бирикмасидир. Илмий тилда термин ва тушунча бир маънода қўлланади.
Тушунча ва сўз шаклланишига кўра ҳам бир-биридан фарқланади. Сўзнинг шаклланишида сўз ясовчи қўшимчалар иштирок этади. Шунингдек, ўзлаштирма (бошқа тиллардан кириб келган) сўзлар ҳам миллий тилларда янги сўзларнинг шаклланишига сабаб бўлади. Тушунча эса қуйидаги мантиқий усуллардан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинади:

Таққослаш усулида предметларнинг сифат ва хусусиятлари ўзаро солиштирилиб, тушунча хосил қилинади.

Анализ – таҳлил ёрдамида предмет уни ташкил қилувчи қисмлар, томонларга фикрда ажратилиб, ҳар қайсиниси ҳақида алоҳида тушунча ҳосил қилинади.

Синтез усулида таҳлил давомида ажратилган қисмлар, томонлар фикран бирлаштирилиб, предмет ҳақида тушунча ҳосил қилинади.

Абстракциялаш, яъни мавҳумлаштириш усули ёрдамида предметнинг сифат, ҳусусиятлари фикран ажратиб олиниб, тушунчада ифодаланади.

Умумлаштириш усулида предметлар умумий, муҳим хусусиятларига кўра синфларга бирлаштирилиб, тушунча ҳосил қилинади.

Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми. Тушунчанинг турлари. Ҳар бир тушунча муайян ҳажм ва мазмунга эга. Тушунчанинг ҳажми унда фикр қилинаётган предметлар йиғиндисини акс эттиради. Масалан, “орол” тушунчасининг ҳажми Ер юзидаги мавжуд барча оролларни ўз ичига қамраб олади. Тушунчани ифодаловчи сўзда кўплик қўшимчаси “лар” бўлмаса ҳам, у умумий хажмга эга бўлиши мумкин. Масалан, инсон, уй, давлат тушунчалари каби.
Ҳажмига кўра якка ва умумий, айирувчи ва тўпловчи, шунингдек бўш хажмли тушунчалар фарқланади:


Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling