Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat
ТУШУНЧАЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР
Download 195.45 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- сиғишадиган тушунчалар
- Сиғишмайдиган тушунчалар
2. ТУШУНЧАЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР.
Аввал кўриб ўтганимиздек, тушунчалар хажмига кўра бир-биридан фарқ қилади. Баъзиларининг хажми кенг, бошқалариники тор, баъзиларининг хажми бошқаларининг хажмига киради ва ҳ.к. Шунингдек, мазмунига кўра бир-бирига яқин бўлган (“талаба” ва “ҳунарманд”) ёки жуда узоқ бўлган (“қалам” ва “тоғ”) тушунчалар ҳам бор. Мазмуни бирор умумийликка эга бўлган тушунчаларни ўзаро таққослаш мумкин, мазмуни бир-бирдан узоқ бўлган тушунчаларни эса таққослаб бўлмайди. Айтиш мумкинки, баъзи тушунчалар мазмуни ва хажмига кўра яқин бўлса, бошқалари узоқ бўлади. Умумий белгиларга эга бўлган, мазмуни ва ҳажми жиҳатидан бирбирига яқин турган тушунчаларга таққосланадиган тушунчалар дейилади. Масалан, “квадрат” ва “ромб”, “мухандис” ва ”олим” тушунчалари ана шундай таққосланадиган тушунчалар ҳисобланади. Бир-бири билан узоқ алоқада бўлган, кўп ҳолларда моддий ёки идеал бўлишдан бошқа умумий белгига эга бўлмаган предметларни акс эттирувчи тушунчалар таққосланмайдиган тушунчалардир. “Планета” ва “дарахт”, “бахт” ва “нон” тушунчалари таққосланмайдиган тушунчалар ҳисобланади. Таққосланмайдиган тушунчаларни таққослаш албатта фикрнинг хато бўлишига, нотўғри хулосаларга олиб келади. Нотўғри, хато фикр хатти - харакатларнинг ҳам нотўғри бўлишига сабаб бўлади. Масалан, “бахт” ва “қимматбаҳо тақинчоқ” тушунчаларини таққослаб бўлмайди. Шунинг учун инсоннинг бахтли ёки бахтсиз бўлиши унинг қимматбаҳо тақинчоққа эга эканлигига боғлиқ эмас. Мантиқда фақат таққосланадиган тушунчалар ўртасидаги мантиқий муносабатлар ўрганилади. Таққосланадиган тушунчалар ҳажм жиҳатидан сиғишадиган ва сиғишмайдиган бўлади. Хажми умумий элементларга эга бўлган тушунчалар сиғишадиган тушунчалар бўлиб, уларнинг ҳажми бирбирига бутунлай, тўлалигича ёки қисман мос келади. Улар ўртасида уч хил муносабат мавжуд: мослик, қисман мослик ва бўйсуниш. Сиғишмайдиган тушунчалар ҳажми жиҳатидан умумийликка эга бўлмаган тушунчалардир. Бу тушунчалар ўртасида ҳам уч хил: бирга бўйсуниш, қарама-қаршилик, зидлик муносабатлари мавжуд.
Тушунчалар ўртасидаги муносабатларни билиш уларнинг мазмуни ва ҳажмини аниқлаштиришга, алоқадорлик томонларини топишга ёрдам беради. Масалан, “талаба” ва “ёшлар етакчиси” тушунчалари ўртасидаги муносабатни аниқлаш асосида “Баъзи талабалар ёшлар етакчисидир” деган мулоҳазани ҳосил қилиш мумкин. Download 195.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling