Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Download 195.45 Kb.
bet9/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Хажмига кўра тушунча турлари

Мисоллар

Якка тушунчанинг ҳажмида битта предмет фикр қилинади

“Ўзбекистон республикаси”,
“Кўкалдош мадрасаси”

Умумий тушунчалар предметлар гуруҳини акс эттиради. Умумий тушунчаларни акс эттирувчи предметларнинг миқдори саналадиган ва саналмайдиган бўлиши мумкин.

Инсон, стол, шоир – саналмайдиган умумий тушунчалар.
XIX аср ўзбек шоиралари, Нобел мукофотини олганлар – саналадиган умумий тушунчалар.

Айирувчи тушунча шундай синф (умумий) тушунчасики, унда акс этган белгилар шу синфнинг ҳар бир предметига хосдир.

Фан, нон.

Тўпловчи тушунча ҳам синф
(умумий) тушунчаси бўлиб, у акс эттирган белгилар шу синфни (умумийликни) ташкил этувчи ҳар бир предметга тааллуқли бўлмайди.

Қўшин, ўрмон.

Бўш хажмли тушунча реал воқеликда мавжуд бўлмаган, лекин тушунчада ифодаланадиган буюм ва ҳодисаларни акс эттиради.

Учар гилам, кентавр, симоб денгизи.

Тушунчанинг мазмунини унда фикр қилинаётган предметнинг муҳим белгилари тўғрисидаги ахборот ташкил этади. Масалан, “имиж” тушунчасининг мазмунини – одамлар онгида муайян шахс, ташкилот ёки бошқа ижтимоий обектга мос келадиган, идрок этилаётган объект ҳақидаги ахборотни ўзида мужассамлаштирган ва ижтимоий хулқ-атворга даъват этадиган муайян синтетик образ ҳақидаги маълумот ташкил қилади.4
Мазмуни бўйича тушунчалар олти турга (конкрет, абстракт, мусбат, манфий, нисбатдош, нисбатсиз) бўлинади:

4


Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling