Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Download 195.45 Kb.
bet6/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Етарли асос қонуни. Тўғри фикрлашга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири асослилик, ишончлиликдир. Фикрлаш жараёнида буюм ва ҳодисалар ҳақида чин муҳокама юритибгина қолмасдан, бу муҳокаманинг чинлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги учун уни асослаш, исботлашга ҳаракат қилинади. Бунда чинлиги аввалдан маълум бўлган ва ўзаро мантиқий боғланган мулоҳазаларга асосланилади, яъни баён қилинган фикрнинг чинлиги аввалдан маълум бўлган, чинлиги тасдиқланган бошқа бир фикр, мулоҳаза билан таққосланади. Тафаккурнинг бу хусусияти етарли асос қонуни орқали ифодаланади.
Инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи марта немис файласуфи ва математиги Г. Лейбниц таърифлаб берган. Унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар ўзининг мавжудлиги учун етарли асосга эга. Ҳар бир буюм ва ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр-мулоҳазалар ҳам асосланган бўлиши керак.
Етарли асос қонунида тўғри тафаккурнинг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлган фикрларнинг изчиллик билан муайян тартибда боғланиб келиш хусусияти ифодаланади. Бу қонун аввалги кўриб ўтилган қонунлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда амал қилади. Фикрлаш жараёнида берилган мулоҳазанинг чинлигини асослаш учун келтирилган чин мулоҳазалар мантиқий асос, берилган мулоҳазанинг ўзи эса мантиқий натижа деб юритилади.
Шундай қилиб, тўғри тафаккурнинг юқорида кўриб ўтилган қонунларининг ҳар бири чин билимга эришиш учун хизмат қилади. Бу қонунлар тафаккур жараёнида алоҳида-алоҳида ёки бирин-кетин эмас, балки бир вақтда, биргаликда фикрлар боғланишининг характерига қараб амал қилади. Бу қонунларнинг талаблари бир-бирини тўлдирган ҳолда мантиқий тафаккурнинг чин бўлишини таъминлайди.
1. ТУШУНЧАНИНГ ТАЪРИФИ, ТУЗИЛИШИ ВА ТУРЛАРИ.
Тушунча тафаккур шаклларидан бири сифатида тил орқали ифодаланади. Тушунчанинг моҳиятини билиш учун унинг ном ва сўз билан қандай боғлиқлигини аниқлаб оламиз.
Инсон буюм ва ҳодисалар ҳақида тушунчага эга бўлиш учун уларнинг номларини билиши зарур. Оламдаги барча жонли ва жонсиз мавжудотларнинг, воқеа ва ҳодисаларнинг номи бор. Номлар билиш ва мулоқотнинг зарурий воситасидир. Буюм ва ҳодисаларнинг номи тилни мавжуд воқелик билан боғлаб туради. Фараз қилинг, оламдаги ҳеч бир нарсанинг номини билмасак, улар ҳақида тушунчага эга бўлишимиз, фикр юритишимиз мумкинми?

Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling