Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


ТУШУНЧАЛАР БИЛАН БАЖАРИЛАДИГАН МАНТИҚИЙ


Download 195.45 Kb.
bet12/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
ТУШУНЧАЛАР БИЛАН БАЖАРИЛАДИГАН МАНТИҚИЙ
АМАЛЛАР.. Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш. Тушунчани чегаралашжинс (ҳажми кенг) тушунчадан тур (ҳажми тор) тушунчага фикран ўтишдан иборат. Тушунча чегараланганда жинс тушунчанинг мазмунига тур тушунчани ҳосил қилувчи белгилар қўшилади. Масалан:
Инсон → аёл → ўзбек аёли → ўзбек шоираси → шоира Увайсий. Чегаралаш амали якка тушунчада тўхтайди.
Тушунчани умумлаштириш тур (ҳажми тор) тушунчадан жинс (ҳажми кенг) тушунчага фикран ўтишдан иборат. Бунда берилган тушунча тур тушунча деб қабул қилиниб, унинг мазмунидан тур ҳосил қилувчи белгилар чиқариб ташланади. Натижада, мазмун жиҳатидан унга нисбатан торроқ, лекин ҳажмига кўра кенгроқ бўлган жинс тушунча ҳосил бўлади. Масалан: Олма дарахти → мевали дарахт → дарахт → ўсимлик.
Умумлаштириш амали энг умумий тушунча – категорияларда тўхтайди.
Тушунчани чегаралаш ва умумлаштириш амаллари илмий билишда ва кундалик турмушда кенг қўлланилади.
Тушунчаларни таърифлаш (дефиниция). Ҳар бир инсон ҳаёти давомида тушунчаларнинг аниқ таърифланишига эҳтиёж сезади, тушунчанинг таърифига асосланиб билимга эга бўлади, воқеа ва ҳодисаларга нисбатан ўз муносабатини белгилайди. Масалан, Мажид Хавофийнинг: “Саҳийлик- бу (бирор нарсани) бошқа кишига ҳеч қандай ёмонликни ният қилмай ва тамагирликни ўйламай ҳамда шу нарсанинг қайтарилишига умид боғламай туҳфа қилишдир,”- деган фикрини ўқиб, саҳийлик тушунчасининг мазмунини билиб оламиз. Тушунчанинг мазмунини аниқлаш, унга таъриф бериш демакдир.
Таърифлаш - дефиниция тушунчанинг мазмунини очиб берувчи мантиқий амалдир.

Таърифлашнинг структураси

Аниқланувчи қисм- мазмуни очиб берилиши лозим бўлган тушунча
Аниқловчи қисм- аниқланувчи тушунчанинг




мазмунини очиб берувчи тушунчалар


Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling