Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


ФИКР ЮРИТИШДА ТУШУНЧАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ


Download 195.45 Kb.
bet16/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
4.ФИКР ЮРИТИШДА ТУШУНЧАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ
ХАТОЛИКЛАР.
Фикрнинг тўғри қурилиши ва хатосиз, яъни чин бўлиши тушунчаларни ўз ўрнида, фақат бир маънода қўллашга боғлиқ. Тушунчаларни нотўғри қўллаш фикр мазмунининг ўзгариб кетишига ва турли мантиқий хатоларга олиб келади. Қуйидаги холатларда тушунча нотўғри қўлланилган ҳисобланади:

  1. Бир тушунча бир неча маънода қўлланилса (юлдуз- исм, машҳур инсон, коинотдаги жисм.)

  2. Тушунча ўз маъносида қўлланилмаса (учар йигит, тулки- айёр инсон)

  3. Тушунчада предметга хос бўлмаган белгилар қайд этилса (жисмсиз жисм, темир одам, кулаётган фил, бир асрда уч юз йил яшаган одам).

  4. Урғу нотўғри қўйилса ҳам тушунчанинг маъноси ўзгариб, фикрда ноаниқлик вужудга келади.

Тушунчаларни қўллаш билан боғлиқ хатоларга йўл қўймаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:

    • Фикрлаш жараёнида ҳар бир тушунча фақат бир маънода қўлланиши шарт.

    • Тушунчанинг маъноси ноаниқ бўлса, савол бериб уни аниқлаб олиш зарур.

    • Кўчма маънода қўлланилган тушунчаларни айнан сиз тушунган маънода қўлланилганини аниқлаб олиш шарт.

    • Тушунча ифодалаган предметга хос белгиларни тўлиқ билиш шарт.

Мавзунинг таянч тушунчалари: ақл, тафаккур, мантиқ, тафаккур шакли, тафаккур қонуни, ном, термин, тушунча, оддий тушунча, мураккаб тушунча, жинс, тур, тушунчани чегаралаш, тушунчани умумлаштириш, тушунчани таърифлаш, тушунчани бўлиш.

Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар

    1. Билиш жараёни қандай амалга ошади?

    2. Тафаккур нима ва у қандай хусусиятларга эга?

    3. Мантиқ атамаси қандай маъноларни ифодалайди?

    4. Фикрдаги изчиллик деганда нимани тушунасиз?

    5. Тафаккур қонунларини билмасдан ҳам тўғри фикрлаш мумкинми??

    6. Тушунчанинг мазмуни ва хажмининг таърифини айта оласизми?

    7. Эътиқод” тушунчасига таъриф беринг. Ўз таърифингизни гурухингиз аъзоларининг таърифлари билан солиштиринг.



Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling