Маoлумотнома
Жисмоний тарбия дарсининг асосий қисми учун
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Жисмоний тарбия дарсининг якунлов қисми
2. Жисмоний тарбия дарсининг асосий қисми учун 25-30 минутгача
(40 минутли дарсларда) вақт сарфланади ва ўқитувчи томонидан тузилган дарс сценарияси ёки унинг режа-конспектига киритилган жисмоний тарбиядан. Давлат тандарти дастуридаги шу синф учун режалаштирилган янги машқлар ўқтирилади, ёки аввалги синфларда ўзлаштирилган жисмоний машқлар, ҳаракат фаолиятлари таништирилади, ўзлаштирилади, мустаҳкамланиб такомиллаштирилади. Дарснинг асосий қисмини тузилиши 158 учун ягона «стандарт схема» мавжуд эмас. дарснинг бу қисми унинг мазмунига киритилган асосий жисмоний машқлар, уларни бажариш учун танланган усул ва усулиятлар, улардан фойдаланишни ташкиллаш шаклларини танлаш ва тузишдек таркибий қисмларни ўз ичига олади. Бундан ташқари жисмоний тарбиядан. Давлат таълим стандарти дастурининг бўлимлари (гимнастика, енгил атлетика, сузиш, кураш, спорт ўйинлари, ҳаракатли ўйинлар)ни ўқув материалини ўқитиш ўзининг услубий хусусиятлари билан дарснинг асосий қисмини турлича ташкиллаш талабини қўяди. Дарснинг асосий қисмининг талабларни ҳал қилиш ўқувчилар фаолиятини гуруҳли, индивидуал, фронтал, узлуксиз-улаб, айланиб юриб бажариш, крейстринг усулиятлари орқали мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбия жисмоний ривожланганлиги, тайёрланганлиги ва организмининг анатомо-физиологик хусусиятларини эътиборга олишни тақазо этади. Дарснинг бу қисмида ўқитувчиларнинг ёрдамчилари физкулътура фаолларининг аҳамиятини эътироф этмай иложимиз йўқ. Улар ўқитувчи томонидан ҳафтанинг бошланишида инструктив машғулотлар учун тўпланадилар ва уларга дарснинг асосий қисмида алоҳида гуруҳларда йўриқчи вазифасини бажариш усулияти ўқитувчи томонидан ўргатилади. 3. Жисмоний тарбия дарсининг якунлов қисми дарс учун ажратилган умумий вақтининг 3-5 минути сарфланади. Унда жисмоний сифатларни ривожлантириш учун турли хил ҳаракатли ўйинлар ва эстафеталар ва жисмоний машқлардан фойдаланилади. Дарснинг асосий қисмида кўтарилган эмоционал ҳолатни пасайтирувчи ва саф машқлар бажартирилади, дарс якунланади (ўқувчилар рағбатлантирилади, лозим бўлганларига танбеҳлар берилади, 5-6 нафаригажори баҳо қўйилади), уйга вазифа учун машқлар тушунтирилади ва дарс ўтказилган жой (спорт майдони, спорт зали ва бошқа)дан уюшган ҳолда кийиниш хонасига кузатиш ташкилланади. Бошланғич синфларда ўтказилган машғулотлардан сўнг ўқувчиларини, ўқитувчининг ўзи кийиниш хонасига кузатиб қўяди. Турли хил ёшдаги ўқувчилар билан ўтказилган жисмоний тарбия дарсларининг тайёрлов, асосий ва якунлов қисмларини таққослаш натижалари таҳлили биринчидан, қонуний равишда уларни бир-биридан фарқланишини кўрсатди. Иккинчидан, жисмоний тарбия дарсларининг бир хил ёшдагилар чегарасида ўтказилган асосий қисмлари дарснинг турига боғлиқ. Учинчидан, дарснинг тайёрлов, асосий, якунлов қисмларини давомийлигини ўзгариши ўқувчиларни ёшига боғлиқ. Бошланғич синфларда дарснинг асосий қисмлари нисбатан бир хилда, яoни тайёрлов ва якунлов қисмларининг давомийлиги асосий қисмнинг давомийлигидан озгина фарқланади холос. Бошланғич синфларда болалар психологияси ва уларнинг физиологик хусусиятлари, жисмоний кучининг озлиги дарснинг асосий қисмида уларни организмини ва диққатини олдинда турган қийин ҳаракат фаолиятларини бажаришга тайёрлаш учун кўп вақт сарфлашни талаб қилади. 159 Бундан ташқари тайёрлов машқларини тушунтириш ва кўрсатиш катта ёшдагиларга нисбатан секин олиб борилиши дарсни қисмларида ўқитувчи томонидан кўп вақт сарфлашни тақазо этади. Кичик ёшдагиларда якунлов қисмини асосий қисм ҳисобидан узунроқ бўлишининг, сабаби навбатдаги дарсга ўтишга олдиндан тайёрланиш лозимлигидан келиб чиқади ва шу билан асосланади. Ўрта ва юқори синфга ўтган сари дарснинг тайёрлов ва якунлов қисмлари учун сарфланган вақт қонуний равишда камайиб боради. Чунки ўқувчиларда турли хилдаги саф ва тайёрлов машқларини аниқ бажариш малакаси юқори бўлади. Тушунтириш ва кўрсатиш учун кам вақт сарфланади, асосий қисмида ўқувчилар томонидан катта ҳажмдаги юклама билан жисмоний машқларни бажариш учун талаб вужудга келади, шунга кўра тайёрлов асосий якунлов қисмларининг турли хил ёшдаги ўқувчилар билан ўтказилиши турлича ва ўзларининг хусусиятлари билан фарқланади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling