Малакани кўчиши (ўтиши). Жисмоний тарбиянинг билим бериш
вазифаларидан бири белгиланган ҳаракат малакалари тизимини яратишдир.
Натижада бир вақтнинг ўзида ёки бирин кетин бир неча ҳаракат малакалари
шаклланиб, бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин. Физиология нуқтаи
назаридан малакаларнинг ўзаро таъсири алоқалари шундай жараёнки, бир
вақтнинг ўзида ёки бирин кетин координацион структуралар ўзгариши юзага
келаверади. Бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаракат фаолиятига ўқитиш,
масалан: дарслар сериясида ёки битта фаолиятни ўргатишда бошқа
малакаларни ҳам шаклланиши юз бериши мумкин.
Малакаларнинг ўзаро таъсири бир неча хил бўлади: Малакани
ижобий салбий кўчиши (ўтиши). Ижобий кўчиш малакаларнинг ўзаро
шундай муносабатики, унда олдин ҳосил бўлган малака кейинги, янгисини
шаклланишига ёрдам беради. Жумладан, теннис тўпини улоқтириш малакаси
граната улоқтириш малакасини ўзлаштиришни осонлаштиради. Янги ҳосил
бўлаётган малакалар ҳаётий тажриба ва ўқитиш натижасида ва аввал
шаклланганларига таянади. Бунда олдинги шаклланганларининг тузилиши
жиҳатидан ўхшаш элементлари янгисини шакллантиради.
Малакани салбий кўчиши. Олдин шаклланган малака янгисининг
шаклланиши жараёнида қийинчиликларни юзага келтиради. Бу таълим
жараёнининг чўзилишига сабаб бўлади, жисмоний
сифатларнинг
ривожланишини орқага суради. Масалан, сувга сакровчидан, гимнастдан
спринтер тайёрлаш ёки курашчидан теннисчи тайёрлашдек оғир жараённи
айтиб ўтиш мумкин.
Жисмоний тарбия дастурларини ишлашда, ўқув жараёнини
режалаштиришда, йўлланма берувчи машқлар тизимини танлашда
малакаларнинг ўзаро таъсири муносабатлари характерини ўрганиш ва
ҳисобга олиш жисмоний машқларни классификациялашда қўл келади. Бу
билан ижобий кўчишнинг фойдали эффектидан иложи борича самарали
фойдаланиш ва салбий кўчиш элементларидан огоҳ бўлиш малакаси
шаклланиши жараёни осонлашади.
91
Do'stlaringiz bilan baham: |