Маoлумотнома


ҳаракат малакаси учун ҳаракатлардаги маълум тизимнинг


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

6.ҳаракат малакаси учун ҳаракатлардаги маълум тизимнинг 
мавжудлиги ва ўзига хослиги. Бу алоҳида ажратилган ҳаракатларнинг бир 
бутун ҳаракат фаолиятига ортиқча ҳаракатлар ушланишини йўқотиш билан 
бирлаштиришда ифодаланади. Ҳаракатларнинг аниқлиги ортади, уларнинг 
ритми такомиллашади, бир бутун фаолият кўрсатишнинг вақти қисқаради. 
7.ҳаракат малакаси шаклланиши анализаторлар функциясини қайта 
тақсимлаш билан кузатилади. Ҳаракат анализаторининг роли ортади, ҳаракат 
назоратида мускул ҳиссиёти етакчи аҳамият касб этади. Сузувчининг сувни, 
футболчининг тўпни ҳис қилиши ва бошқалар. 
Малаканинг физиологик механизми. И.М. Сеченов ва И.П. 
Павловларнинг 
илмий 
тадқиқотлари 
орқали 
эркин 
ҳаракатларни 
шаклланишининг физиологик механизмлари асосланган. Ҳаракат актини 
мускуллар билан бажаришни бошқариш вақтли алоқаларни вужудга келиши 
эканлигидир. Уларнинг асосида биринчи тартибдаги шартли рефлексларнинг, 
олий тартибдаги, манипуляцияли рефлекслар ва бошқаларнинг вужудга 
келиши ётади. Охирги рефлексларнинг аҳамиятига катта эътибор берилади
чунки улар мерос бўлиб наслдан-наслга ўтмаган жавоб реакциялари билан 
боғлиқ. 


88 
Ҳаракат малакасининг шаклланиши жараёни шартли равишда уч 
физиологик фазага бўлинади, бунда гап ҳаракат фаолиятини қайтариш билан 
айнан боғлиқ бўлган физиологик фазалар устида боради холос. 
1-фаза шартли рефлектор алоқалари марказий нерв тизими қўзғалиш 
жараёнининг кенг иррадиацияси билан характерланади. Ташқаридан бу 
ҳаракат фаолиятининг ташқи кўриниши (суратининг) яратилиши билан 
ифодаланиб аниқ бўлмаган ва кўпинча кераги йўқ ҳаракатлар ҳам қўшилиб 
бажарилиши орқали боради. 
II-фаза шу билан фарқланадики, қўзғалишнинг ортиқчалилиги 
тормозланиш жараёни ривожланиши билан чегараланиб, марказий нерв 
фаолиятларининг вақт ва фазода аниқлигига эришиш билан кузатилади. 
Бунга ҳаракат фаолиятини нисбатан тўғрироқ бажариш, ортиқча 
ҳаракатларни йўқотиш мувофиқ келади. Аммо қўзғалиш ва тормозланиш 
жараёнининг ўзаро такомиллашмаган ҳолдаги ўрин алмашишларининг ҳали 
етарли даражада эмаслиги ҳаракатларда ортиқча зўриқиш, мускуллар 
таранглигини ошириб юбориш билан кузатилади. 
III-фаза 
ҳаракатнинг 
динамик 
стериотипи 
шаклланишининг тугалланиши билан характерланади. Бу ҳаракатларни 
нисбатан такомиллашган даражада бажарилишига имкон беради. Малака 
юқорида айтилган барча белгиларига эга бўлиб боради. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling