Маoлумотнома


-БОБ. ЎҚУВ ИШЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

14-БОБ. ЎҚУВ ИШЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ 
Ўқув ишларини самарадорлиги уни ўқув йили давомида режали амалга 
оширишни тақазо этади. 
Режалаштириш 
технологиясини 
тўғри 
ишлаб 
чиқилиши 
самарадорликнинг муҳим омилларидан бири бўлиб белгиланган мақсад ва 
вазифаларни аниқ ва пухта бажариш учун лозим бўлган имкониятларни 
яратади. 
Амалий иш пайтида режалаштиришга эoтибор сусайиши таoлим 
тарбия жараёнида муваффақиятсизлик манбаига айланади, ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг юзаки муносабатларига сабаб бўлади. Режалаштириш ўқув 
дастурини ва ҳамкасблари томонидан бошқа мактаблар учун тузилган тайёр 
ўқув режасини ўйламай кўчириб олишдан иборат бўлган механик тарздаги 
канцелярия иши эмас. Ўқитувчи ўз иш фаолиятини ва тўплаган тажрибасини 
таҳлил қилиб, уни янги назарий ва амалий материаллар билан бойитиб, тўғри 
мулоҳазалар қилишдан, янги ўқув йилида вужудга келган шарт-
шароитлардан келиб чиқиб, лозим бўлган ўзгартиришлар билан ўқитишнинг 
ўқув йили учун янги лойиҳасини тузишдан иборат бўлган фаолиятдир. 
Режалаштириш учун ўқитувчи олдиндан катта тайёргарлик кўради ва 
керакли зарур ахборотларни тўплайди. Бу маълумотлар ўқув материалини 
тартибли ўқитиш, ишнинг формаси ва воситаларини тўғри аниқлашга ёрдам 
беради.
Режалаштиришдан олдин тўпланадиган маълумотлар тахминан 
қуйидагича бўлиши мумкин: 
1.Қайси синфларда иш олиб бориладиган бўлса, шу синфларнинг ўқув 
дастурини чуқур ўрганиб чиқиш керак бўлади. Чунки айрим машқларнинг 
техникасини ўқитиш бир неча синфларга тақсимланган бўлиши мумкин. 
Шунинг учун режалаштириш ҳар бир синф учун жисмоний машқ 
техникасининг аниқ бўлагини ўрганишни вазифа қилиб қўйиши керак. 
Бундан ташқари дастурни билиш ўқув материалини синфдан-синфга бирин-
кетин тақсимлашда хатога йўл қўймаслик имкониятини яратади. 
2. Машғулот иштирокчиларнинг таркиби, уларнинг соғлиғи, назарий 
билимлари, жисмоний 
ва 
техник 
тайёргарликларини 
ўрганиш 
режалаштиришни реаллигини оширувчи маълумотдир. Бу маълумотларни 
олиш учун режалаштирувчидан илгари тайёрланган ҳужжатларни, тиббий 
кўрик варақаларини, чоракли, йиллик ҳисоботларни ўрганиш лозим бўлади. 
Қолаверса ўқувчилар билан суҳбатлар ҳам кутилган натижани беради. 
3. Мактабнинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича спорт иншоотлари, 
анжомлари ва улардан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитни ҳисобга 
олиш режалаштириш ишини самарадорлигини оширади ва мавжуд 
муаммоларни ҳал қилиш чоратадбирларини кўришга имконият яратади. 
4. Мактаб дирекцияси ва педагогика жамоасининг жисмо-ний тарбияга 
маносабатини билиш учун мактабнинг жисмоний тарбиядан синфдан 


192 
ташқари ишларнинг йиллик режаси ва мактаб директорининг умумий иш 
режаси билан танишиш. 
5. Вилоят ва туманнинг иқлими, об-ҳавосини ўрганиш. 
6. Вилоят ва туман спорт мусобақаларининг календар режаси билан 
танишиш ва шу аснода мактабнинг оммавий спорт ва соғломлаштириш 
ишларини режасини тузиш. 
7. Жисмоний машқларни вилоят ва тумандаги етакчи спорт турларини 
аниқлаш ва мавжул иш шаклини жонлаштириш учун ўқитувчи томонидан 
мактабнинг ва шуҳудуд аҳолисининг миллий спорт анъаналарини ўрганиш 
режалаштиришда қўйилган мақсадни осон ҳал қилиш учун асосий маълумот 
ролини ўйнайди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling