Маoлумотнома
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
Ҳужжатлар – намунавий ўқув режаси ва давлат таълим стандарти
асосида тузилиши белгилаб қўйилади. Ўқув режаси маълум ёшдагилар учун қайси ўқув фанлари ўқитилишини қайд қилса, давлат таълим стандартида шу фанлар бўйича ўқувчига ўқитилиши лозим бўлган ўқув материали тавсия қилинади ва қатийян белгиланади. Жисмоний тарбия фани асосий фан тарзида таълим тизимининг барча ўқув муассасаларида мажбуран ўқитиладиган ўқув фани ҳисобланади. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси курсини ўрганаётиб, енгил атлетика, гимнастика, спорт ўйинлари ва ўқув дастуридаги бошқа бўлимларнинг хусусий методикаси ҳамда ўқитувчиларнинг амалий фаолиятини амалиёт пайтида кузатиб, талаба ўзлаштириб олаётган билим ва амалий малака ва кўникмаларини ўзининг ўлчовига солиб бўлажак фаолиятида қандай фойдаланиш лозимлигини тасаввур қилиб кўради ва ўзининг мустақил фикрига эга бўлади. Ўқитувчида келгуси ўқув йили ишлари ғояси ўз шахсий тажрибаси, бошқа ўқитувчиларнинг педагогик фаолитини кузатиш, ўз устида ишлаш жараёнида ташкил топади. Бу шароитда ўз мутахассислигига тўғри келадиган фан ўқитувчилар тажрибасига таяниб қолмасдан, бошқа фан ўқитувчилари тажрибасидан ҳам фойдланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сўнг бу ғоя ишнинг аниқ шароитлари, ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражаси билан таққосланади ва бунда бир неча ўзгаришлар, қисқартиришлар ёки тўлдиришлар юз бериши мумкин. Ана шундан сўнгина, ишнинг аниқ мақсади вужудга келади, бунда ўқувчиларни ҳам назарий, ҳам жисмоний ва техник тайёргарлик ҳолатлари даражаси ҳисобга олинади. Исталган натижага эришиш учун бир қатор аниқ вазифалар белгиланадики, бунда лозим бўлган назарий билимларга эга бўлинади, мактаб дастурида кўзда тутилган жисмоний машқлар орқали тарбия жараёни йўлга қўйилади. Демак режалаштиришнинг технологик операцияси деб ўқитиш ва тарбиялашнинг аниқ вазифаларини навбатма-навбат қўя билиш тушунилади. Айрим топшириқларни бажариш учун ўқитувчи ўқувчиларга педагогик таъсир ўтказиш тизимини аниқлайди. Методлар ва иш шароити шу воситалар таркибига киради. Бу операциялар ҳам илгаргисидай ўқувчиларнинг актив иштирокида ҳам бажарилиши мумкин. Бунда жисмоний тарбия жараёнининг тўғри ташкил қилинишига ҳалақит берадиган ноқулай факторларни ҳисобга олиш зарурати мавжуд. Шунинг учун педагогик жараённинг тури ва уни қандай бораётганлигини текшириб бориш учун 195 алоҳида ажратиб олинган экспресс тестлар ёрдамида этапма-этап назорат қилиш тизими ташкил қилинади. Агар ҳар этап бўйича олинган ҳисоб натижаси режалаштирганига яқин ёки тўғри келса барча операциялар тўғри режалаштирилган деб хулоса чиқариш мумкин. Агар назорат натижалари режалаштирилгандан анча фарқ қилса, режалаштириш технологиясида хатолар мавжудлиги ва уларни учта звенодан қидириш тавсия қилинади. Биринчидан барча ноқулай факторлар ҳисобга олинган олинмаганлиги, иккинчидан педагогик таъсир тизими назорати қандайлиги ўрганилади, бу ерда ҳам хатолар топилмаса, педагогик вазифаларнинг ҳаққонийлиги баҳоланади. Агар хатолар биринчи звенода эканлиги аниқланса ва ўқитувчи айнан шу хатолар натижаларини юзага чиқмаганлигига сабабчи деб ишонса, бунда керакли тадбирлар қабул қилиниб, бошқа звенолар текширилмайди. Ўқитувчи фаолиятининг биринчи йилларида, барча ёш ўқитувчиларнинг иш фаолиятларида айнан шу холлар юз берадики режалаштириш технологияси операцияларида эътиборсизлик, хатолар содир бўлади. Албатта булар барчаси иш натижаларига ё ижобий ё салбий таъсир этмай қолмайди. Шунинг учун барча ёш ўқитувчилар ўз фаолиятларини тизимли таҳлил қилиб боришлари, ўзларига нисбатан қаттиқ қўлҳакам бўлишлари керак бўлади. Булар ўз навбатида келгуси ютуқларга заминдир. Режалаштиришнинг шакллари махсус илмий, ўқув ва услубий адабиётларда турлича. Ҳозирги кунда русий забон олимлар Б.А.Ашмарин, Л.П.Матвееа ва бошқаларнинг ўқув ишларини режалаштириш технологиясидан амалиётда кўпроқ фойдаланилади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling